O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd


Download 2.5 Mb.
Pdf ko'rish
bet13/308
Sana31.10.2023
Hajmi2.5 Mb.
#1736325
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   308
Bog'liq
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - R harfi

РАДИАТОР (лот. radio — нурлана-
ман, нур тарқатаман) — 1) турар жой-
лар, жамоат ва и.ч. биноларини иситиш 
тизимларида қўлланиладиган иситиш 
асбоби. Чўян, пўлат, чинни ва керамика-
дан ясалади. Секциялари бир-бири б-н 
бириккан каналли трубалар тизимидан 
иборат, трубалар ичида сув ёки буғ ай-
ланиб туради. Сув ёки буғ айланиш ка-
нали бўйича бир, икки ва кўп каналли 
хиллари бор. Трубалар иссиқликни энг 
кўп тарқатадиган шаклда ясалади. Ҳаво 
трубалар орасидаги бўшлиқдан ўтиб 
қизийди ва хонани иситади. Иситувчи па-
неллар деб аталувчи штампланган пўлат 
Р.лар ҳам кенг ишлатилмоқда; 2) ички 
ёнув двигатели цилиндрларининг сув 
ғилофларидаги исиган сувни ёки мой-
лаш тизимидаги қизиган мойни совитиб 
берадиган, латундан ясалган қурилма; 3) 
радиоэлектроникада — ярим ўтказгичли 
асбоблар, интеграл схемалар, рези-
сторлар ва б. электрон қурилмалардан 
иссиқликни олиб кетадиган қурилма. 
Асосан, алюминий қотишмалари, мис, 
магнит ва бериллий кртишмаларидан 
тайёрланади. Пластинкали, штирли, сим-
ли ва б. турдаги Р.лар бўлади.
РАДИАЦИОН БЕЛБОҒЛАР — сай-
ёра хусусий магнитосферасининг соҳаси; 
шу магнитосфера тутиб қолган юқори 
кинетик энергияли зарралар (протонлар 
ва электронлар, альфазарралар) дан ибо-
рат тешик кулча кўринишидаги сайёрани 
ўровчи камарлар. Р.б.да зарралар магнит 
майдони (Лоренц кучи) таъсирида му-
раккаб траекториялар бўйлаб сайёранинг 
Шим. ярим шаридан Жан. ярим шари-
га томон ва, аксинча, ҳаракатланади. 
Ернинг Р.б.и, одатда, ички ва ташқи 
қисмларга бўлинади (қ. Ер магнетизми). 
Ернинг магнит майдони Коинот (акса-
рият Қуёш) дан келаётган зарралар учун 
қафас ролини ўташи мумкинлигини 20-а. 


www.ziyouz.com кутубхонаси
11
бошларида норвегиялик олимлар Бирке-
линд ва Штермер башорат қилишган.
Маълумки, магнит майдонига кирган 
заррага Лорентц кучи ва зарра тезлиги-
га перпендикуляр куч таъсир қилади. Бу 
куч таъсирида зарра магнит куч чизикла-
ри атрофида магнит майдони индукция 
векторига тик текислик б-н айлана бош-
лайди. Циклотрон айланиш (Лармор) ра-
диуси г зарра массаси ва тезлигига тўғри 
пропорционал бўлиб, унинг заряди ҳамда 
магнит майдони индукция вектори (В) га 
тескари пропорционал бўлади. Биноба-
рин, майдон кучланганлиги қанча катта 
бўлса, лармор радиуси шунча кичик, зар-
ранинг энергияси (яъни тезлиги) қанча 
катта бўлса, айлана шунча катта бўлади. 
Агар Ернинг магнит «қафаси»га тушган 
зарранинг лармор радиуси Ер радиуси 
(ТУдан анча кичик бўлса (г «R), зарра Ер 
сиртигача етиб бормайди ва геомагнит 
майдонида тутилиб қолади.
Ер магнит майдони тутиб қолган 
зарралар соҳаларини ўрганишга доир 
дастлабки тадқиқотлар натижасида гео-
магнит экватор атрофида Ерни ўровчи ва 
аниқ чегаралари бўлган 2 та улкан ҳалқа 
кўринишдаги, асосан электрондан таш-
кил топган Р.б. мавжудлиги аниқланди. 
Улар ички ва ташқи Р.б. деб аталади. 
Ташқи электрон белбоғ экватор қисмида 
Ер марказидан унинг 4— 6 радиусига 
тенг масофага чўзилган соҳани ўз ичига 
олиб, энергияси ўнлаб КэВ дан МэВ гача 
бўлган электронлардан ташкил топган.
Ички электрон белбоғ — радиаци-
янинг қуйи чегараси яқинида жойла-
шиб, энергияси бир неча КэВ дан юзлаб 
КэВ гача бўлган электронлар зарралар-
нинг асосий қисмини ташкил этади. Бу 
соҳани 1958—1962 й.ларда америкалик 
олимлар атмосферада ўрганишган ядро 
портлашлардан ажралган электронлар 
б-н тўлдирди. Ташқи ва ички электрон 
белбоғлар орасида электронлар оқими Ер 
марказидан 3—4 Ер радиуси масофасида 
минимумга тушади.
Р.б. соҳасида Ерга келаётган протон-
ларнинг энергияси Р.б. ташқи чегараси-
дан қуйи чегарасигача 100 КэВ дан ўнлаб 
МэВ гача ортади. Бунда протонларнинг 
умумий оқими хам 3,5 Ер радиуси ма-
софасигача ортиб, сўнгра камая боради. 
Электронлар оқимининг минимуми ку-
затилган жойда (Ер марказидан 3,5 ради-
ус масофада) протонлар белбоғи ҳосил 
бўлади. Протонлардан ташкил топган 
Р.б. Ернинг магнит майдонига сезиларли 
таъсир кўрсатади.
Ернинг Р.б. космик парвозларда 
космонавтлар ҳаёти учун катта хавф 
туғдиради. Шунинг учун Ойга, сайёра-
ларга парвозларда учиш траекториялари, 
Р.б. б-н кесишмайдиган қилиб танланади. 
Гигант сайёралардан Юпитер ва Сатур-
ннинг атрофидаги кучли магнитосфера 
улкан сайёраларнинг геомагнит экватор-
ларини ўровчи кучли Р.б.ни вужудга кел-
тиради.

Download 2.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   308




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling