O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd


Download 2.5 Mb.
Pdf ko'rish
bet21/308
Sana31.10.2023
Hajmi2.5 Mb.
#1736325
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   308
Bog'liq
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - R harfi

РАДИОАКТИВ 
ЭЛЕМЕНТЛАР 
- барча изотоплари радиоактив бўлган 
кимёвий элементлар. Табиатда учрайди-
ган, тартиб раками 83 (висмут)дан кат-
та бўлган барча элементлар радиоактив. 
Уларни кетмакет юз берадиган радиоак-
тив ўзгаришлар занжирларининг алоҳида 
ҳалқалари сифатида тасаввур қилиш 
мумкин. Бир занжир таркибига кирувчи 
элементлар радиоактив оила ёки радио-
актив қатор ҳосил қилади (қ. Радиоактив 
қаторлар). Тартиб рақами 83 дан кичик 
бўлган Р.э. ҳам бор. Улар технеций 43Те 
ва прометий 61Pm. Даврий системада 
жойлашган урандан кейинги элементлар 
сунъий усулда олинган трансуран эле-
ментлардир.
Табиий Р.э.дан факат уран (тартиб 
рақами 92) ва торий (90) элементи изо-
топларининг ярим емирилиш даври Ер-
нинг ёшига яқин. 238U(T,,2=4,51 млрд. 
й.), 235U(713 млн.й.), 232Th(14,l млрд. 
й.). Шунинг учун барча табиий Р.э. ичи-
да фақат уран б-н торий бирламчи Р.э. 
ҳисобланади. Қолган барча Р.э. узоқ мав-
жуд бўлувчи изотопларнинг парчалани-
шидан ҳосил бўлади ва улар иккиламчи 
Р.э. ҳисобланади.
Турғун изотопларидан ташқари узоқ 
мавжуд бўлувчи табиий радиоактив изо-
топлари бўлган 16 та элемент ҳам мав-
жуд (40К, 50V, 87Rb, ll5In, l38La, l42Ce, 
l44Nb, l47Sm, 152Gd, l76Lu, l74Hf, l80Ta, 
l80W, l87Re, «°Pt, l92Pt). Ядро энерги-
яси олишда уран ва плутоний амалий 
аҳамиятга эга.
РАДИОАКТИВ ҚАТОРЛАР, радио-
актив оилалар — генетик боғланган 
радиоактив изотоплар гуруҳдари. Бу 
гуруҳларда ҳар бир кейинги изотоп 
ўзидан олдинги изотопнинг а ёки (3-пар-
чаланиши натижасида ҳосил бўлади. Ҳар 
бир радиоактив қатор ярим емирилиш 
даври (Т1/2)катта бўлган изотопдан бош-
ланиб, турғун изотоп б-н тугайди.
Табиатда 3 та радиактив катор мав-
жудлиги маълум. Булардан бири уран 
қатори бўлиб, унинг бошида уран-
нинг узоқ мавжуд бўлувчи изотопи 
2381ДТ|/2=4,51109 й.) туради, бу катор 
қўрғошиннинг турғун изотопи 206Pb 
б-н тугайди. Иккинчиси торий қатори 
бўлиб, унинг бошида^ТЬХТ^^^ЫО10) 
туради ва сўнгги маҳсулот 2*РЬ б-н 
тугайди. Учинчиси актин ий қатори, 
аниқроғи, актино уран қатори бўлиб, 
унинг бошида актиноуран — уран изо-
топи 235и((Т1/2=7,13108й) туради ва 
қатор 207Pb б-н тугайди. Аввалда маъ-
лум бўлган бу Р.қ.га яна 4-оила — непту-
ний қаторини ҳам қўшиш мумкин. Не-
птуний қатори 237Np((T1/2=2,14106ft.) 
дан бошланиб, 209Bi б-н тугайди. 237Np 
қуйидаги реакция натижасида ҳосил 
бўлади: 238U(n, 2n) 237U p237 Np. Бу ре-
акция космик нурлар таркибидаги тезкор 
нейтронлар б-н, 235U изотопнинг спон-
тан бўлинишида чиқадиган нейтронлар 
б-н ва табиий осрадиоактив моддалар-
нинг емирилишида чиқадиган азарра-
чалар таъсирида (а, п) ҳосил бўладиган 
нейтронлар б-н 238U изотопининг бом-
бардимон қилиниши натижасида содир 
бўлади. Нептуний ва унинг қатор аъзо-


www.ziyouz.com кутубхонаси
19
лари табиатда учрамайди; улар, асосан, 
сунъий равишда (ядро реакциялари ёрда-
мида) олинади.
Радиоактив қаторда масса сонининг 
ўзгаришига азаррачанинг чиқиб кетиши 
сабаб бўлади. Агар радиоактив каторга 
кирувчи ҳар бир ядро озаррача чиқарса, 
ундаги заряд (Z) 2 тага, масса сони (А) 4 
тага камаяди. рзаррача чиққанда, Z 1 та 
ортган ҳолда, А ўзгармай қолади.
Табиатда ярим емирилиш даври нис-
батан кичик радиоактив элементлар ҳам 
мавжуд. Булар протактиний, актиний, 
радий, франций, радон, астат ва полоний 
бўлиб, табиатда кам учрайди. Мас, та-
биатда 1 т уранга 0,34 г 226Ra изотопи 
тўғри келади (Т|/2=1600 й.). Уларнинг та-
биатда мавжудлиги Р.қ.га мансублиги б-н 
тушунтирилади. Бу ҳолат Р.қ. вақт утиши 
б-н асрий мувозанатнинг юзага келиши-
га боғлиқ. Бу мувозанат юзага келганда 
изотопнинг ҳосил бўлиш тезлиги унинг 
парчаланиш тезлигига тенг бўлади ва шу 
сабабли бу изотоп миқдори вақт ўтиши 
б-н деярли ўзгармайди. Бундай муво-
занатнинг қаторда юзага келиш вақти 
қаторнинг энг узоқ мавжуд бўладиган 
аъзосининг 10 ярим емирилиши даврига 
тенг.
Р.қ. изотопларининг кўпчилиги ўзига 
хос ном ва символларга эга. Мас, Th—230 
изотопи ионий (символи 10), Ро—214 ра-
дий C’(RaC’), Ra—228 эса мезоторий — 
1 (MsTh,) деб аталади.
Ад: Бекжонов Р. Б., Атом, ядро ва зар-
ралар, Т., 1973.
Саидаҳмад Хўжаев.

Download 2.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   308




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling