O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd


Download 2.5 Mb.
Pdf ko'rish
bet24/308
Sana31.10.2023
Hajmi2.5 Mb.
#1736325
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   308
Bog'liq
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - R harfi

РАДИОБИОЛОГИЯ - Космосдан 
келаётган жуда кучсиз сигналлар махсус 
катта антеннали радиотелескоплар б-н 
кучайтирилади.
Космик 
фазода 
тарқалаётган 
радиотўлқинларни = 10МГц (Х=30м) 
дан =30 ГГц (Х=1см) частотагача диа-
пазонда қабул қилгичлар ёрдамида қайд 
қилиш мумкин. Тўлқин узунлиги Х>30м 
бўлган радиотўлқинлар Ернинг ионос-
фера қатламидан ютилиши ва сочилиши 
ҳисобига ўта олмайди.
Бу диапазондаги радионурланиш-
лар, Ер атмосферасидан ташқарига 
олиб чиқилган (асосан Ер сунъий 
йўлдошларита ўрнатилган) радиотеле-
скоплар ёрдамида қайд этилади, уз. 1 см 
дан қисқа бўлган радиотўлқинларни эса 
атмосфера газлари ютади.
Текшириш объектига кўра, Р. фан 
шартли равишда Қуёш Р.си, сайёра Р.си, 
Галактика Р.си ва метагалактика (Галак-
тикадан ташкари) Р.сига бўлинади. Қуёш 
Р.си Қуёш атмосфераси (хромосфера, 
Қуёш тожи, қуёш шамоли) ни ўрганиб, 
унинг фаоллиги табиатини аниқлайди. 
Қуёшнинг радионурланишлари турли ( 
миллиметрли, сантиметрли, метрли) диа-
пазонларда турлича бўлади.
Сайёра Р.си сайёралар ва улар 
йўлдошлари сиртларидаги иссиқлик ва 
электр ҳодисалари, уларнинг атмосфера-
лари, радиация минтақаларини ўрганади. 
Mac, Венера сиртининг траси, атмосфера 
зичлиги Р. кузатишларида ўлчанган. Сай-
ёраларгача бўлган масофалар, уларнинг 
сиртлари ва айланиш даврлари радиоло-
кация усули б-н жуда аниқ ўлчанган.
Галактика Р.си Галактикамиз струк-
турасини, унинг ядроси фаоллигини
юлдузлараро газнинг физик ҳолати ва 
турли радионурланиш манбаларининг-
табиатини ўрганади. Бундай радионурла-


www.ziyouz.com кутубхонаси
22
ниш манбалари ўта янги юлдузларнинг 
қолдиклари, ионлашган газ булутлари, 
шунингдек, пульсарлар бўлиши мумкин. 
Галактик Р. Галактика магнит майдони 
структурасини ўрганиб, космик нурлар-
нинг келиб чиқиши муаммосини ҳал 
қилишга ёрдам беради.
Метагалактика Р.си Галактикамиз-
дан ташқаридаги барча объектларни 
ўрганади. Бу объектларнинг кўпчилиги 
нормал галактикалар деб аталади ва улар 
ўз магнит майдонидаги тез электрон-
ларнинг ҳаракатидан келиб чиқувчи 
нисбатан заиф радионурланишлар б-н 
характерланади. Радиогалактикаларнинг 
радионурланишлари юз ва минглаб мар-
та кучлироқ бўлади. Бироқ энг қудратли 
радионурланиш манбалари квазарлар 
бўлиб, уларнинг радионурланишлари 
вақт давомида ўзгарувчандир. Галакти-
камиздан ташқаридаги дискрет радио-
нурланиш манбаларидан ташқари мета-
галактиканинг нурланишлар фони ҳам 
кузатилади. Бу нурланиш — бевосита 
кузатилмайдиган алоҳида заиф кўп сон-
ли манбаларнинг нурланишлари ҳамда 
тараққиётнинг бошланғич даврида мета-
галактикани тўлдирган ўта зич моддага 
хос нурланишлар йиғиндисидан иборат-
дир. Бу моддага хос нурланишлар релек-
тив нурланишлар дейилади.
Радиоастрономик марказлар ва ра-
садхоналар қувватли ҳамда йирик радио-
телескоплар б-н жиҳозланган. Радио-
телескопларнинг асосини махсус кон-
струкцияли антенналар ёки антенналар 
комплекси ташкил этади, улар юқори 
сезгирликдаги қайд қилувчи қурилмалар 
— радиометрлар б-н жиҳозланган. 

Download 2.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   308




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling