O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd


Download 2.5 Mb.
Pdf ko'rish
bet32/308
Sana31.10.2023
Hajmi2.5 Mb.
#1736325
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   308
Bog'liq
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - R harfi

РАДИОЛОКАЦИЯ (радио ва лот. 
locatio — жойлашиш) — фан ва техника-
нинг куруклик, сув ёки фазодаги объект-
ларни радиотехника усули б-н топиш ва 
турган жойини (вазиятини) ва б. парамет-
рларини аниқлаш б-н шуғулланадиган 
соҳаси. Иши радиотўлқинлар, акссадо, 
сигналлар ва б.нинг тўсиқ (объектлар)


www.ziyouz.com кутубхонаси
29
дан қайтишига асосланган Р.да ўта юксак 
частотали радиосигналлардан фойдала-
нилади (қ.Улътрақисқа тўлқинлар).
Тўлқинлар махсус антенналар б-н 
объект томонга тарқатилади ва қабул 
қилинади. Р. узаткичи тўлқинларни 
қисқақисқа 
порциялар 
тарзида 
тарқатади. Р. қабул қилгичи (приёмниги) 
объектдан қайтган тўлқинларни қабул 
қилади. Қайтган тўлқинлар асосида 
оператор объект ўрнини аниқлайди. Р. 
ст-ясидан объектгача бўлган масофа D= 
0,5 ct (с=300000 км/см — радиотўлқин 
тезлиги, t — тўлқиннинг объектга бо-
риб қайтиш вақти). Р.дан ҳар қандай 
обҳаво шароитида фойдаланиш мумкин. 
Радиотўлқинларнинг бирор объектдан 
қайтиш ҳодисасини биринчи марта Г. 
Герц кузатган (1886—89). 1897 й. А. С. 
Попов радиотўлқинлар йўлини кесиб 
ўтувчи кеманинг сигнал кучига таъсир 
этишини сезган. Немис муҳандиси К. 
Хюльмайер, америкалик муҳандислар А. 
Тейлор ва Л. Юнг, англиялик Г. Брейт ва 
М. Тьюв, совет олимлари М. М. Лобанов, 
Ю. К. Коровин ва б. фанни ривожлантир-
ган.
Қайтган сигналлар бўйича объек-
тнинг узоқлиги икки усул б-н ўлчанади. 
Биринчи (импульели) усули импульсни 
нурлатиш ва объект қайтарган импуль-
снинг кечикиш вақтини нурлатилган им-
пульега нисбатан ўлчашга асосланган. 
Иккинчи усули зондлаш нурлатиши ва 
объектдан қайтиши б-н боғлиқ бўлган 
иккита узлуксиз тўлқинлар интерферен-
циясини кузатишга асосланган.
Объектларни пеленглаш уларни бир 
пунктдан кузатиб ва тўлқинларни маъ-
лум масофага сурилган антеннада қабул 
қилиб амалга оширилади. Бир пунктдан 
кузатиладиган Р. қурилмаларида сигнал-
лар амплитудасини таққослаш йўли б-н 
пеленглаш усули кенг қўлланилади. Од-
дий ҳолда антеннанинг икки вазиятдаги 
йўналтирилган диаграммасида объек-
тдан қайтган сигналлар амплитудалари-
ни таққослаш етарли; бунда сигналлар-
нинг ишораси ва қиймати бўйича фарқи 
объектга йўналтирилган сигналнинг 
тўғри юбориладиган (хатолик нолга тенг 
бўлгандаги) сигналга нисбатан оғиш 
қиймати ва ишораси ҳақидаги хулоса 
чиқаришга имкон беради (қ. Радиолока-
тор, Радиопеленгатор). 

Download 2.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   308




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling