O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd


Download 2.5 Mb.
Pdf ko'rish
bet35/308
Sana31.10.2023
Hajmi2.5 Mb.
#1736325
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   308
Bog'liq
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - R harfi

31
РАДИОНАВИГАЦИЯ (радио... ва 
навигация) — ҳаракатланадиган объ-
ектлар (кема ва самолётлар) ни бошка-
риш ва бошқариладиган объектларни 
тўғрилашга доир амаллар мажмуи; шун-
дай масалалар б-н шугулланадиган ил-
мийтехника фани. Р. амаллари радиотех-
ника воситалари ва усуллари ёрдамида 
бажарилади. Асосий вазифаси — самолёт 
ёки кеманинг турган жойини аниқлаш. 
Бунинг учун объект йўналиши ва масо-
фасини аниқлашга тўғри келади. Р.да ра-
диопеленгатор, радиомаёқ ёки радиоло-
кация ст-яси ва б. ёрдамида йўналишни, 
масофани ўлчаш, панорам радиолокатор 
экранига ер сиртининг визуал тасвирини 
тушириш усулларидан фойдаланилади.
Р. 
воситаларининг 
иши 
радиотўлқинларнинг тарқалиши хусу-
сиятидан фойдаланишга асосланган. Р. 
воситалари ҳал қиладиган масалаларига 
қараб, хусусий навигация масалаларини 
ечишни таъминлайдиган Р. қурилмалари 
(радиопеленгаторп&р, радиокомпаспар, 
радиомаяк ва б.)га ва мураккаб комплекс 
навигация масалаларини ечадиган Р. ти-
зимларига бўлинади. Фойдаланиладиган 
радиотўлқин диапазони бўйича радио-
алока регламентига мувофиқ бўлган; 
навигация элементларини ўлчашда фой-
даланиладиган радиосигналлар парамет-
рлари бўйича — амплитудали, фазали, 
частотали, вақтли ва комбинациялаш-
ган; вазият чизикдарини аниқлаш усули 
бўйича — бурчак ўлчагичли (азимутли), 
узоқиик ўлчагич (доиравий) ва комби-
нациялашган; навигация ахборотлари-
ни таъминловчи ҳаракатдаги объектлар 
сони бўйича — ўтказиш хусусияти чега-
раланган ва чегараланмаган объектларни 
аниқлайдиган хилларга ажратилади.
Р. самолёт ва кемаларни бошқаришда, 
қутқарув ишларида ва халқ хўжалигида 
қўлланади.
РАДИОПЕЛЕНГАТОР 
(радио... 
ва голландча peling — йўналиш) — 
узатувчи радиостанция йўналишини 
аниқлашга (пеленглашга) имкон бе-
радиган радиоқабул қурилмаси. Р. пе-
ленгланаётган объектдан тарқалаётган 
радиотўлқинларни қабул қилувчи ан-
тенна — фидерли тизим (АФС) ва қабул 
қилувчи индикатордан иборат. Индика-
торда қабул қилинаётган радиотўлқинлар 
АФС да ҳосил қилаётган ўзгарувчан 
электр юритувчи кучларнинг амплиту-
даларини таққослаш (амплитуда усу-
ли б-н радиопеленглашда) ёки фазалар 
фарқини ўлчаш (фазавий усул б-н радио-
пеленглашда) натижасида пеленглана-
ётган объект йўналиши б-н ҳисоб боши 
деб қабул қилинган асосий текисликлар 
орасидаги бурчаклар ҳақида маълумот 
олинади. Универсал (икки координата-
ли) Р.да бу йўналишни аникловчи иккала 
бурчак, азимутал Р.да улардан биттаси 
(азимут) ўлчанади. Денгиз навигацияси-
да Р. ёрдамида азимутни ўлчаш радиопе-
ленглаш дейилади.
Ўлчаш ишларининг автоматлашган-
лик даражасига қараб, Р. ноавтомат и к 
(товушли) — пеленглаш объектининг 
сигналлари минимал ва максимал эши-
тилишига қараб индикациялайдиган; 
яримавтоматик (визуал) — стрелкали 
индикаторли ёки электроннурли индика-
циялайдиган; автоматик — ўлчанадиган 
параметрларни рақамли ҳисоблайдиган 
хилларга бўлинади. Антенна хиллари-
нинг ўзига хослиги ва амплитуда усу-
ли б-н радиопеленглашга асосланган 
йўналишли қабул ҳодисасини А. С. По-
пов қайд қилиб ўтган. Р. радиоастроно-
мия, метеорология, денгиз, ҳаво ва кос-
мик навигацияда кенг қўлланилади.

Download 2.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   308




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling