O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd
Download 2.5 Mb. Pdf ko'rish
|
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - R harfi
РАДИОЛОКАТОР,
радиолокация станцияси — турли объектлар (нишон- лар)ни радиолокация усулида кузатиш учун мўлжалланган қурилма; радар. Асосий элементлари: антенналар тизи- ми, узаткич, ёруғлик индикаторли қабул қилгич (приёмник) ва РҳМ (компьютер). Ҳаво, сув ёки қурукдикдаги турли объ- ектларни кузатишга имкон беради. Р. биринчи марта 1936 й. Буюк Британиянинг жан.ғарбий қирғоғида ўрнатилган. У фақат самолётларни аниқлашда қўлланилган. 20-а. 50—60- й.ларида ракета ва космик техниканинг яратилиши муносабати б-н анча такомил- лашган Р.лар ишлаб чикарила бошлади. Вазифасига кўра, Р.лар бир неча турга бўлинади. Булар, Мас, қаводаги ҳаракатни бошқариш тизимининг космик учиш аппаратларини излайдиган Р., ҳаво ҳужумига қарши мудофаа Рларида ишла- тилувчи бошқариладиган зенит ракетала- рини аниқлаш ёки нишонга элтиш Р. и ва б. Ўрнатилиш жойига қараб, ерда, кемада, самолётда, сунъий йўлдошда турадиган; техник кўрсаткичлари бўйича метрли, дециметрли, сантиметрли, миллимет- рли (ММ) ва б., иш усули ва режимлари бўйича — импульели ва узлуксиз нурла- тувчи, когерент ҳамда когерентсиз иш ре- жимли ва б. фарқ қилинади. Муҳим узел- ларининг параметрлари (узаткичи, қабул қилгичи, антеннаси, қабул қилинган сиг- налларни қайта ишлаш тизими) бўйича ҳам хилларга бўлинади. Ер сунъий йўлдошларини кузата- диган ва уларнинг траекторияларини ўлчайдиган Р.лар, бошқа сайёрагача бўлган масофаларни, унинг ҳаракат па- раметрлари ва б. физик кўрсаткичларини ўлчайдиган Р.лар, бир неча минг км на- ридаги объектларни кузатиш учун қисқа тўлқинда ишлайдиган Р.лар, Мас, балли- стик ракета учирилган заҳоти унинг коор- динаталарини тахм. аниқлаш, ядро порт- латишларини сезиш ва б. мақсадларда қўлланилади. Download 2.5 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling