O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd


Download 2.5 Mb.
Pdf ko'rish
bet39/308
Sana31.10.2023
Hajmi2.5 Mb.
#1736325
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   308
Bog'liq
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - R harfi

РАДИОСТАНЦИЯ (радио... ва стан-
ция) — ахборотларни радиотўлқинлар 
ёрдамида узатиш ёки қабул қилиш учун 
мўлжалланган техник қурилмалар ва ап-
паратлар мажмуи. Р.да радиоузаткич, ра-
диоприёмник, антенналар, ток манбаи ва 
совитиш қурилмалари, кабель ёки ҳаво 
линиялари, бошқариш пунктлари ва б. 
бўлади. Узатувчи, қабул қилувчи ва қабул 
қилувч иузатувчи Р.лар бор. Узатувчи Р. 
радиоэшиттириш (концертлар, спектак-
ллар ва б.ни бир томонлама узатиш учун), 
телевизион (телевидение дастурларини 
узатиш учун), магистрал радиоалока (те-
леграф ва телефон аппаратлари ёрдамида 
радиоалока ўрнатиш учун) ҳамда махсус 
(радионавигация, радиоастрономия ва б. 
учун) хиллари бор. Ультрақисқа, қисқа, 
ўрта ва узун тўлқинларда ишлайди. Унда 


www.ziyouz.com кутубхонаси
34
фақат радиоузаткич бўлади (радиоприём-
ник бўлмайди). Узатувчи телевизион Р.да 
иккита радиоузаткич бор: бири тасвир-
ни, иккинчиси товушни узатади. Қабул 
қилувчи Р. узатувчи Р. сигналларини 
қабул қилади. Асосий қисмлари: антенна 
ва радиоприёмник. Муқим (стационар) 
ва Кучма хиллари бор. Одатда, кўчма 
Р. радиоузаткич б-н бирга ишлатилади. 
Қабул қилувчиузатувчи Р. икки томон-
лама алоқа қилишга имкон беради. Асо-
сий қисмлари: антенна, радиоузаткич, 
радиоприёмник, ток манбаи ва қўшимча 
қурилмалар. Сигналларни галмагал уза-
тадиган ва қабул қиладиган (симплекс) 
ҳамда бир вақтда узатибқабул қиладиган 
(дуплекс) муқим ва кўчма хиллари бор. 
Кучма Р. автомобиль, самолёт, кема ва 
б.га ўрнатилади. Муқим Р. махсус бинога 
жойлаштирилади. 
РАДИОТЕЛЕГРАФ АЛОҚА — те-
леграф алоқанинг хабарлар (телеграмма-
лар) радиотўлқинлар ёрдамида узатила-
диган тури. Дастлаб (20-а.нинг 1чораги) 
хабарлар телеграф кодидан фойдаланиб 
узатилган. Р.а.да қўлланилган аппарат-
лар кам қувватли узаткичлар ва қабул 
қилгичлардан иборат бўлган. Кейинча-
лик тезкор автоматик узаткич — транс-
миттерлар ва электромеханик қайд 
қилиш қурилмалари — ондуляторлардан 
фойдаланилган. Ҳарф терувчи телеграф 
аппаратлари яратилганидан, радиоалоқа 
ва телеграф алоқа такомиллашганидан, 
Ер сунъий йўлдошларидан фойдалана 
бошланганидан сўнг Р.а. ҳам анча тако-
миллашли. Симли телеграф алоқадан 
фарқли равишда Р.а. кўшимча оралиқ ап-
паратлардан фойдаланмаган ҳолда хабар-
ларни узоқ масофаларга узатишга имкон 
беради. Унинг ёрдамида ҳаракатланиб 
турган объектлар (самолётлар, космик ке-
малар ва б.) б-н алоқа ўрнатиш мумкин. 

Download 2.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   308




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling