O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd


Download 2.5 Mb.
Pdf ko'rish
bet47/308
Sana31.10.2023
Hajmi2.5 Mb.
#1736325
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   308
Bog'liq
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - R harfi

РАДИОЭШИТТИРИШ, радиоэшит-
тирув — оммавий ахборот воситалари-
нинг ўзига хос электрон техникага асос-
ланган тури. Овозни махсус аппаратлар 
ёрдамида кўпайтиради ва кенг ҳудудларга, 
узоқ масофаларга етказиб беради. Р. мат-
буотнинг ўзига хос, оғзаки, эшитувчига 
йўналтирилган бир кўриниши сифати-
да матбуот қонуниятлари асосида фао-
лият курсатади, унинг функцияларини 
узига хос равишда адо этади. Р.нинг ин-
формацион (хабар, суҳбат, репортаж), 
таҳлилий (радио чиқиш, шарҳ, кузатув), 
бадиийпублицистик (лавҳа, очерк, фе-
льетон, эссе) сингари асосий жанрлари 
мавжуд. Шунингдек, унда адабий ижод-
га (радиоҳикоя, радиопьеса, радиоспек-
такль), мусиқа санъатига (радиоконцерт, 
радиокомпозиция) оид эшиттиришлар 
ҳам берилади. Р. оммавий ахборот во-
ситаси сифатида оммага информация, 
турли маълумотлар етказиб бериш б-н 
биргаликда мусиқа санъатини оммалаш-
тиришда ҳам муҳим роль ўйнайди.
Радио дастлаб алоқа воситаси сифа-
тида ишлатилган бўлса, кейинчалик ун-
дан оммавий ахборот воситаси сифатида 
ҳам фойдаланилган. Биринчи Р.лар 1919 
й.да Нижний Новгород радиолаборато-
риясидан, 1920 й. Москва, Қозон ва б. 
шаҳарлардаги тажриба Р. станциялари-
дан олиб борилган. 1924 й. 23 нояб.дан 
эса мунтазам берила бошлаган.
Ўзбекистонда дастлабки тажриба-
вий Р.лар 1926 й. Тошкентда ўтказилган. 
1927 й. 11 фев.да қуввати 2 кВт бўлган 
оммавий радиостанция ишга тушири-
либ, мунтазам Р.лар бошланган. 1934 
й.да Ўзбекистон радиолаштириш ва ра-
диоэшиттириш давлат қўмитаси ташкил 
этилди, 1996 й. 7 майдан эса бу қўмита 
Ўзбекистон телевидение ва радиоэшит-
тириш давлат компаниясига айлантирил-
ди.
Ҳоз. пайтга келиб радио мисли 
кўрилмаган даражада тараққий этди 
ва инсониятнинг маънавий ҳаётидан 
мустаҳкам ўрин олди. Дунёдаги барча 
ривожланган мамлакатлар ўз Р.ларига 
эга. Жаҳонда АҚШга қарашли «Америка 
овози», «Озодлик», Англиянинг «БиБи-
Си», Германиянинг «Немис тўлқинлари» 
ва б. ўнлаб радиостанциялар ишлаб 
турибди. Ўзбекистонда 5 та радиосту-
дия фаолият кўрсатмоқда. Улар орасида 
Ўзбекистон телевидение ва радиокомпа-
ниясига қарашли Тошкент радиоси етак-
чи ўринни эгаллайди.
Республика радиосининг эшиттириш-
лари 4 дастур бўйича олиб борилади. 1-да-
стурда асосан ижтимоий-сиёсий, иктисо-
дий ва маданий-маънавий мавзулардаги 
эшиттиришлар («Ўзбекистон»), 2-да-
стурда ёшлар учун эшиттиришлар («Ёш-


www.ziyouz.com кутубхонаси
40
лар»), 3-дастурда ахборот ва мусиқий 
эшиттиришлар («Машъал»), 4-дастурда 
эса рус, қозоқ, уйғур, татар ва қрим-татар 
тилларида эшиттиришлар олиб борила-
ди («Дўстлик»). Юқоридагилар б-н бир 
қаторда республикамизда бир қанча ху-
сусий, нодавлат радиостанциялар ҳам 
фаолият кўрсатмоқда («Водий садоси», 
«ОриятДоно» ва б.).
Ўзбекистон радиоси чет эллар учун 
ҳам мунтазам эшиттиришлар (инглиз, 
араб, форс, уйғур, ҳинди ва ўрду тил-
ларида ҳамда чет эллардаги ватандош-
лар учун ўзбек тилида) бериб боради. 
Тошкент Р.нинг «Ахборот», «Ижтимо-
ий-сиёсий», «Иктисодий эшиттириш-
лар», «Адабийбадиий эшиттиришлар», 
«Мусиқа эшиттиришлари», «Маҳаллий 
эшиттиришлар», «Болалар ва ўсмирлар 
учун эшиттиришлар» каби бош мухар-
ририятлари мавжуд. Унда «Яхши кайфи-
ят», «Ватан», «Ҳамроҳ», «Дугоналар», 
«Гулшан», «Табассум», «Бугун радио-
театрда», «Мутолаа» ва б. доимий мавзу 
эшиттиришлари, радиожурналлар бериб 
борилади. Телевидение ва радиоэшитти-
риш давлат компанияси ҳузурида ўзбек 
халқ чолғу асбоблари оркестри, макрмчи-
лар ансамбли, дуторчи қизлар ансамбли, 
эстрадасимфоник оркестри, хор жамоаси 
каби бадиий жамоалар ишлаб турибди.
Мухтор Худойқулов.

Download 2.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   308




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling