O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd


ҳисса қўшди.  РАДХАКРИШНАН


Download 2.5 Mb.
Pdf ko'rish
bet50/308
Sana31.10.2023
Hajmi2.5 Mb.
#1736325
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   308
Bog'liq
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - R harfi

43
ҳисса қўшди. 
РАДХАКРИШНАН 
Сарвапалли 
(1888.5.9, АндҳраПрадеш штати — 
1975.17.4, Мадрас) — Ҳиндистон ви-
цепрезиденти (1952—62), президента 
(1962—67), файласуф олим, давлат ва 
сиёсий арбоб, дипломат. Мадрас ун-тида 
таҳсил олган. Майсур ун-тида проф. 
(1918—26), Калькутта ун-тида фалса-
фа кафедрасининг мудири (1921—31). 
Ҳиндистон файласуфлар жамиятининг 
президенти (1927—50), Андҳра (1931—
36) ва Банорас унтларида бошканцлер 
(1939—40). ЮНЕСКОда Ҳиндистон 
делегациясининг раҳбари (1946 — 
50), Ҳиндистоннинг СССРдаги элчи-
си (1949—52). Дехли ун-тида канцлер 
(1953—62), Оксфорд (Англия) ун-тида 
проф., Москва ун-тида проф. (1956). 
Халқ озодлик ҳаракатида фаол иштирок 
этган. Ганди ва Ж. Недунинг сафдоши. Р. 
мустамлака тизимини тугатишга даъват 
қилган, ҳарбий уюшмаларни қоралаган, 
урушлардан воз кечишга чақирган. Р. 
кўплаб фалсафий ҳамда адабиёт, таълим, 
тарих, сиёсатга оид асарлар муаллифи. 
Р.нинг 2 жилддан иборат «Ҳинд фалсафа-
си» асари рус тилига таржима қилинган.
Ас: Индийская философия, т. 1—2, 
М., 1956-1957.
РАЕВСКАЯ Наталья Трофимовна 
(1903.16.8, Таврида губерняси) — гине-
колог, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган 
фан ва техника арбоби (1961), тибби-
ёт фанлари д-ри (1961), проф. (1961). 
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган врач 
(1947), Ўрта Осиё тиббиёт ин-тини ту-
гатгач (1930), шу инт акушерликгинеко-
логия клиникасида ассистент (1933—42), 
доцент (1942—61). 1951 й.дан Тошкент 
врач лар малакасини ошириш ин-ти аку-
шерлик ва гинекология кафедраси му-
дири. Р.нинг илмий ишлари акушерлик 
ва гинекологиянинг турли масалаларига 
оид. Р. бруцеллёзнинг ҳомиладор аёллар-
да кечиши, унинг давоси ва олдини олиш 
устида тадқиқот олиб борган. 
РАЖАБ ОЙИ — мусулмонларнинг 
ҳижрийқамарий йил ҳисобида 7-ойнинг 
арабча номи. 30 кунга тенг. Арабистон 
я.о.да исломдан аввалги — жоҳилия дав-
рида уруш ҳаром қилган 4 ойдан бири 
(зулқаъда, зулҳижжа, муҳаррам ойлари 
б-н бир қаторда). 

Download 2.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   308




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling