O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd


Download 2.5 Mb.
Pdf ko'rish
bet52/308
Sana31.10.2023
Hajmi2.5 Mb.
#1736325
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   308
Bog'liq
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - R harfi

РАЖПУТ МАКТАБИ — Ҳиндистон 
миниатюра мактабларияш бири; 16— 
19-а.ларда Ражпут князлик (рожа)
лари ҳудуди (Рожастон ва Марказий 
Ҳиндистон)да мавжуд бўлган; асосий 
марказлари — Мевар, Марвар, Бунди, 
Кишангарх, Мальва ва б. Р.м. миниатю-
раларида Кришна б-н боғлиқ линий ми-
фологик сюжетлар асосий ўрин эгаллай-
ди; унда муҳаббат орқали худони англаш 
(«бхакти») ғоялари ўзига хос тарзда акси-
ни топган. Р.м.да, шунингдек, ўзига хос 
жанр бўлган «раги» ёки «рагини» кенг 
тарқалган. P.m. учун табиатнинг лирик 
ибтидоси ривожи, уни нозик ҳис этиш 
хос. 17-а.да Бобурийлар даври миниатю-
ра мактаби таъсирида бўлган. P.m. мини-
атюраларида шартлиликни сақлаб қолди. 
Шаклларни текис юзадаги талқини, соф 
тўйинган тусли жарангдор колорити, бир 
маромдаги безак хусусиятига эга эгилув-
чан чизиклари Р.м.ни ҳинд деворий рас-
сомлиги анъаналари б-н боглайди.
РАЗВЕДКА (рус.) — вазиятни 
баҳолаш ва қарор қабул қилиш учун 
мавжуд ёки эҳтимол тутилган душман
жой ва б. хақида маълумотлар тўплаш 
мақсадида амалга ошириладиган тадбир-
лар мажмуи.
РАЗВЁРТКА (рус.) — металл детал-
ларнинг тешикларига тоза ишлов бериш 
учун мўлжалланган кўп тиғли асбоб. 
Ўткир қилиб чархланган бўйлама тиш-
лари бор тана (стержень) кўринишида 
бўлади. Дастаки (бурамага ўрнатиб қўлда 
ишлатиладиган) ва машина (станокка 
ўрнатиб ишлатиладиган) Р.лар бор. Тузи-
лишига кўра, Р. яхлит, йиғма, керма ва б. 
хилларга бўлинади. Р. пишиқ легирлан-
ган (қ. Легирлаш) асбобсозлик пўлати, 
қаттиқ қотишмалардан тайёрланади.
РАЗДАН, Занга — Арманистондаги 
дарё. Кура ҳавзасидаги Аракс дарёси-
нинг чап ирмоғи. Уз. 146 км. Ҳавзасининг 
майд. 2560 км2 (Севан кўли ҳавзаси б-н 
бирга 7310 км2). Севан кулидан оқиб 
чиқади. Юқори қисмида тоғ водийси-
дан, қуйи қисмида Арарат текислигидан 
оқади. Ўртача сув сарфи бошланишида 
2 м3/сек., қуйилиш жойида 17,9 м3/сек. 
Суви суғоришда фойдаланилади. Дарё-


www.ziyouz.com кутубхонаси
49
нинг умумий нишаби 1097 м (1,8 м/км). 
Р.да 6 та ГЭС каскади қурилгач, сув сар-
фи Севан кўли суви ҳисобига 44,5 м3/
сек. гача ортди. Лекин кўл суви сатҳини 
сақлаб қолиш мақсадида сув сарфи ке-
скин камайтирилди. Дарё соҳилида Ере-
ван, Севан, Раздан, Чаренцаван, Арзни 
ш.лари жойлашган. 
РАЗДАН (1959 й.гача Ахта посёл-
каси) — Арманистондаги шаҳар, Раз-
дан тумани маркази. Еревандан 50 км 
шим.даги т.й. станцияси. Раздан дарёси 
бўйида. Ахолией 60,8 минг киши (1990-
й.лар ўрталари). Конкимё к-ти, иссиклик 
электр ст-яси, Атарбекян ГЭС, сут, пиво, 
машинасозлик здлари, йирик панелли 
уйсозлик к-ти, совиткичлар и.ч. к-ти, 
тикувчилик фкаси ишлаб турибди. Вино 
ишлаб чиқарилади. Театр, индустриал-
технологик техникуми бор. 

Download 2.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   308




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling