O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd


Download 2.5 Mb.
Pdf ko'rish
bet54/308
Sana31.10.2023
Hajmi2.5 Mb.
#1736325
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   308
Bog'liq
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - R harfi

РАЗИН ҚЎЗҒОЛОНИ, Степан Раз-
ин бошчил игидаги деҳқонлар уруши 
(1670—71) — Россияда помешчикларга 
ва крепостнойликка қарши деҳқонлар 
уруши. Дон, Волгабўйи ва Волга ор-
тига ёйилган. 17-а. ўртасида крепост-
ной дехдонларни асоратга солишнинг 
жуда кучайиши туфайли келиб чиққан. 
Урушга С.Т.Разин, В.Р.Ус, Ф.И.Шелудяк 
ва б. бошчилик қилган. Бу урушда 
ҳаракатлантирувчи куч — крепост-
ной деҳқонлар, казаклар, савдогарлар


www.ziyouz.com кутубхонаси
50
ҳунармандлар ва Волга бўйининг рус 
бўлмаган халқлари (чувашлар, мари-
лар, мордвалар, татарлар) бўлган. Раз-
ин отрядлари 1670 й.нинг кузида қуйи 
Волгабўйини эгаллаганлар. Шу йилнинг 
авг.да Разин катта қўшин (тахм. 10 минг 
киши) б-н Царициндан чиқиб, Волга 
бўйлаб Москва томон юрган ва сент.да 
Симбирский қамал қилган. Айни пайтда 
қўзғолончилар отрядлари Курмиш, Ала-
тирь, Саранск, Пенза ва б. жойларни ҳам 
қўлга киритганлар. Қўзголончилар окт.
да Симбирск остоналарида мағлубиятга 
учрадилар. 
РАИМБЕРДИЕВА Людмила Бол-
табоевна (1948.15.4, Ўрта Чирчиқ тума-
ни) — Ўзбекистон Республикаси халқ 
ўқитувчиси (1995). Республика рус тили 
ва адабиёти ин-тини тугатган (1973). 1969 
й.дан Ўрта Чирчиқ туманидаги 40мактаб-
да немис тили, 1981—98 й.ларда 52мак-
табда рус тили ва адабиёти ўқитувчиси. 
Дарсларни янги педагогик технология-
лар асосида ўтган. 
РАИС (араб. — раҳбар, сардор) — 
1) Ўрта Осиё хонликларида шариат 
қонунқоидалари, диний маросимлар, ур-
фодатлар, рўза тутиш, намоз ўқиш, хай-
ру эҳсон ишларининг ўз вақгида аниқ 
бажарилишини назорат қилувчи, от-
аоналарнинг болаларини мактабга юбо-
ришларини, савдо ахлининг харидорлар 
ҳақига хиёнат қилмаслиги учун тарози 
ва тошларнинг тўғри бўлишини текши-
риб турувчи мансабдор. Р., шунингдек, 
шаҳар орасталиги ва хавфсизлиги учун 
ҳам масъул ҳисобланган. Ҳар бир йи-
рик қишлоқ ва шаҳарнинг ўз Р.и бўлиб, 
қозикалон тавсиясига биноан хукмдор 
томонидан тайинланган. Хоразмшохлар 
салтанатида бошқа ўрта аср сулолалари-
дан фарқли ўлароқ бутун мамлакат Р.и ла-
возими мавжуд бўлган; 2) муайян сайлов 
органлари ва ташкилотлар раҳбари (Мас, 
Ўзбекистон Республикаси Олий Маж-
лис раиси, Ўзбекистон Республикаси 
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий 
аттестация комиссияси раиси ва ҳ.к.); 3) 
анжуман, мажлис ёки йиғинга раҳбарлик 
қилувчи шахс. 
РАИЯТ (араб.) — 1) бирор ўлка ёки 
мамлакат аҳолиси; 2) ўрта асрларда Яқин 
ва Ўрта Шарқ мамлакатларида дастлаб 
барча солиқ тўловчи қишлоқ ва шаҳар 
аҳолиси. Усмонли турк империясида 18-
а. охиридан бошлаб «Р.» (раия) атамаси 
фақат мусулмон бўлмаган аҳолига нисба-
тан ишлатилган. Индонезияда «Р.» халқ 
маъносида қўлланилади. 
РАЙ, Рей, қад. Para— Эрондаги қад. 
шаҳар. Теҳрондан 8 км шим.шарқда жой-
лашган. Р. номи Авесто ва Биҳистун ки-
тобалариая қайд этилган. 7-а.да араблар 
босиб олган. Тоҳирийлар, Сомонийлар
Бувайҳийлар давлатлари таркибига кир-
ган. 1027 й. Маҳмуд Ғазнавий эгаллаган. 
1042—1194 й.ларда Салжуқийлар давла-
ти таркибида. 10— 12-а.ларда Р. — Эрон-
нинг энг йирик савдоҳунармандчилик 
ва маданий марказларидан бири бўлиб, 
ипак матолар ва сопол қандиллар и. ч. 
б-н машҳур бўлган. 1194—1220 й.ларда 
Р.Хоразмшоҳдар давлати таркибида; 12-
а. охири ва 13-а.ларда ўзаро диний низо-
лар натижасида анча жабр кўрган. 1220 
й. мўғуллар томонидан вайрон қилинган. 
Ғозонхоннпнг Р. аркини қайта тиклаш 
йўлида қилган саъйҳаракати натижа бер-
маган.
РАЙГРАС (Arrhenatherum) — 
қўнғирбошдошлар 
оиласига 
мансуб 
бир йиллик ва кўп йиллик ўтсимон 
ўсимликлар туркуми, емхашак экини. 
Унинг бўйчан P., кўп ўримли Р. ва бир 
йиллик (яйлов) Р. турлари бор. Бўйчан 
P. (A.elatius) — кўп йиллик ўт. Европа-
да, Шим. Африка, Осиё ва Ўрта Осиё-
да экилади. Асосан, пичан қилинади, 
кўк поялари тахирроқ. Молларга бошқа 
ғалладошлар ва дуккакли ўтлар б-н ара-
лаш ҳолда берилади. 100 кг пичанида 
46,7 озуқа бирлиги ва 3,4 кг ҳазм бўлувчи 
протеин бор. Баҳорда эрта кўкаради, 


www.ziyouz.com кутубхонаси
51
тез ўсади. Р ҳосилдорлиги уруғ бўйича 
2—3, пичан бўйича 6070 ц/га. Озуқа 
учун Р.ни> рўвакланиш ва гуллашигача 
ўрилади. Кеч ўрилса пояси дағаллашади. 
Бўйчан Р., шунингдек, газон ўти сифати-
да ҳам экилади. Кўп ўримли Р. (A.lolium 
multifl orum) сийрак тупли экин, беда ва 
дуккакли ўтлар б-н аралаш экилади. Тез 
ўсади, суғорилса 6—7 марта ўриб олиш 
мумкин. Пичан таркибида 12% протеин 
ва 2,6% мой бор. Яйлов Р. кўп ўримли 
Р.нинг бир йиллик тури. 100 кг поясида 
20 озуқа бирлиги, 1,2 кг ҳазм бўладиган 
протеин бор. Бошоқ тортиш ва гуллаш 
даврида урилади. Гектаридан 60—80 ц 
пичан олинади.
Ад.: 
Отабоева 
Ҳ. 
ва 
б., 
Ўсимликшунослик, Т., 2000.
РАЙИМОВ Худойназар (1947.3.9, 
Беш1риқ тумани) — Ўзбекистон Респуб-
шкаси халқ ўқитувчиси (2002). Қўқон 
педагогика ин-тини тугатган (1969). 1969 
й.дан Бешариқ туманидаги 4макгабда, 
19702002 й.ларда 13мактабда она тили 
ва адабиёти ўқитувчиси. Бо.шарга билим 
беришда ноанъанавий дарс усулларидан 
фойдаланган. 
РАЙКИН 
Аркадий 
Исаакович 
|1911.11(24).10, Рига — 1987] — актёр, 
хграда артисти. Халқ артисти (1968). 
Меҳнат қаҳрамони (1981). Ленинград 
театр техникумини тугатган (1935). 1935 
й.дан саҳнада. 1939 й.дан Ленинград ми-
ниатюра театри [1982 й.дан Москвада-
гиДавлат миниатюра театри (1987 й.дан 
Москва «Сатирикон» театри)] актёри ва 
бадиий раҳбари. Лаҳзада турли образлар-
га кириш устаси. Эстрада фельетонлари, 
хажвий пьесалар, монологларнинг моқир 
ижрочиси. Унинг иштирокида бир қанча 
спектакль ва мавзули дастурлар, миниа-
тюра театрлари, ўткир сатирик ва лирик 
портретлар яратилган («Бир пиёла чой-
га», «Дунё бўйлаб 80 кун», «Севги ва уч 
апельсин», «Светофор», «2 дан 50 гача» 
ва б.). 
РАЙКОВА 
Илария 
Алексеев-
на (1896.17.9, Самарқанд 
вилоя-
ти — 1981.25.10, Тошкент) — бота-
ник. Ўзбекистон ФА мухбир аъзоси 
(1956). Ўзбекистонда хизмат кўрсатган 
фан ва техника арбоби (1945), биол. 
фанлари д-ри (1944), проф. (1945). 
Самарқанддаги хотинқизлар гимнази-
ясини тугатиб (1913), Петрограддаги 
Олий курслардаўқиган (191419), 1920 
й.дан Туркистон ун-тида ўқитувчи, до-
цент (193033), проф. (193345), тубан 
ўсимликлар (1938—40), 1945 й.дан дар-
винизм, генетика ва экспериментал мор-
фология кафедраси мудири. Р. Ўрта Осиё 
бўйлаб кўп экспедициялар уюштирган 
ва уларга бошчилик килган. Асосий ил-
мий ишлари Помирдан қ.х. мақсадларида 
фойдаланишга, ғўзанинг тузилиши ва 
ривожланишига ҳамда Ўрта Осиё узум-
ларига багишланган.
Ас: Сорные растения, вредители и бо-
лезни растений на полях Восточного Па-
мира и их происхождение, Т., 1953.
РАЙЛ (Ryle) Мартин (1918.27.9 
1984) — инглиз астрономи, Лондон 
Қироллик жамияти аъзоси (1952 й.дан), 
Бредфилд (Оксфорд) коллежида маълу-
мот олган. 1939—45 й.ларда олис алоқа 
текширув марказида ишлаган. Кем-
бриж ун-тида проф. (1955 й.дан). Р.нинг 
асосий илмий ишлари радиоастроно-
мияга оид. 1948 й.да (Г.Смит б-н бир-
галикда) Кассиопея юддуз туркумида 
космик радионурланишнинг қувватли 
манбаини кашф қилган; биринчилардан 
бўлиб галактикадан ташқаридаги радио-
астрономияни космологияга қўллаган. 
Р. тадқиқотларининг галактика радио-
тузилишида аҳамияти катта. Нобель 
мукофоти лауреати (1974; Э.Хьюиш б-н 
ҳамкорлиқца). 
РАЙНИС Ян (тахаллуси; асл исм-
шарифи 
Янис 
Плиекшанс) [1865. 
30.8(11.9), Варславани қишлоғи, ҳоз. 
Екабпиле тумани — 1929.12.9, Рига] 
— Латвия халқ шоири (1940), дарама-


www.ziyouz.com кутубхонаси
52
тург ва жамоат арбоби. Петербург ун-
тини тугатган (1888). «Диенас лапа» газ. 
муҳаррири (1891—95). Революцион фа-
олияти учун қамалган (1897). Псковга, 
сўнгра Вятка губернясидаги Слободской 
ш.га (1899) сургун қилинган. 1903 й. сур-
гундан кайтган. Швейцарияда эмиграци-
яда бўлган (1905—20). «Мовий оқшом 
садолари» (1903), «Бўрон ниҳоллари» 
(1905), «Ажойиб китоб» (1909), «Боши 
ва охири» (1912), «Дағдағанинг беш нус-
ха дафтари» (1920— 25) ва б. шеърий 
тўпламлар муаллифи. «Ave sol» достони-
да (1910) қуёш озодлик символи сифати-
да тасвирланган. «Гувуллайвер, шамол» 
пьесаси (1913) Латвия драматургиясида 
муҳим ўрин тутади. «Ўт ва тун» (1905), 
«Индулис ва Ария» (1911), «Иосиф ва 
унинг акаукалари» (1919) пьесалари ҳам 
бор. Рус достонлари асосида «Илья Му-
ромец» трагедиясини ёзган (1922). Асар-
лари ўзининг янги услуби, чукур фалса-
фий теранлиги ва юксак ғоявийлиги б-н 
ажралиб туради, «Янги замон» шеърий 
тўплами ўзбек тилига таржима қилинган 
(1967). 

Download 2.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   308




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling