O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd


Download 2.5 Mb.
Pdf ko'rish
bet56/308
Sana31.10.2023
Hajmi2.5 Mb.
#1736325
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   308
Bog'liq
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - R harfi

РАЙҲОНИЙ хаттотлик услуби
араб ёзувидаги хат услубларидан бири. 
Муҳаққақ хати асосида яратилган, ихти-
рочиси Ибн Баввоб ва Ибн Муклаъ. Хат 
гўзаллиги ва нозиклиги туфайли райҳон 
номи б-н Р. деб аталади. Сулс хатига 
қараганда Р. да айланма шаклли харф-
лар ётиқроқ, «вов», «мим» ҳарфлари 
чўзиқроқ ёзилади ва ҳарфлар охирида-
ги қайрилмалар бўлмайди. Бу хат китоб 
саҳифалари безагида, 14—15-а.ларда ки-
тоб хотималарини ёзишда ишлатилган. 
Жамолиддин Ёқут, Жаъфар Бойсунқурий, 
Бойсунқур Мирзо ушбу хат устасидир. 
РАК (юн. лот. cancer — қисқичбақа), 
канцер, саратон касаллиги — эпителий 
тўқимасидан ривожланадиган хавфли 
ўсма. Эпителий ҳужайраси бор бар-
ча аъзолар — тери, шиллиқ қаватлар, 
қизилўнгач, ўпка, меъдаичак йўли, сий-
диктаносил аъзолари, шунингдек, мия 
ва ҳ.к.да пайдо бўлади. Р. ҳужайралари 
жуда тез бўлинади ва ривожланади ҳамда 
атрофдаги соғлом ҳужайраларни емириб 
боради.
Бошқа хавфли ўсмалар каби, Р. ҳам, 
одатда, ўзи ўрнашган жойдаги тўқимани 
емириши, рецидив, метастаз бериши ва 
организмнинг умумий ҳолатига таъсир 
кўрсатиши, кахексия (қоқ суяк бўлиб 
озиб кетиш) б-н хавфсиз ўсмалардан 
фарқ қилади. Р. алоҳида вируслар фаоли-
яти, шунингдек, биологик омиллар, канцероген моддалар-
нинг одам организмига таъсири ҳамда 
организмнинг ўзида содир бўладиган 
эндоген (ички) канцероген моддалар, 
радиоактив нурлар таъсирида вужудга 
келиши мумкин.
Р. тўсатдан пайдо бўлмайди, кўпинча 
рак нишонаси деб аталиб, сурункали ке-
чадиган патологик узгаришлардан сўнг 
ривожланади, шунингдек, тери, меъда, 
бачадон бўйнидаги узоқ вақт битмайди-
ган яралар, полиплар, сут безлари фибро-
аденоматози ва ҳ.к. оқибатида ҳам пайдо 
бўлади. Аммо шу касалликлардан кейин, 
албатта, Р. ривожланади деб бўлмайди, 
чунки Р.ка сабаб бўладиган касалликлар 
ўз вақтида узилкесил даволанса, унинг 
олдини олиш мумкин. Р.нинг характерли 
хусусиятларидан бири шуки, тўқимада 
ўсма ҳосил бўлиб ривожлангандан кей-
ингина касаллик белгилари юзага чиқади 
ва ўсма ўсаётган аъзо функцияси кескин 
бузилади.
Эркакларда кўпроқ меъда, бронхлар, 
тери, пастки лаб, оғиз бўшлиғи, ҳалкум, 
ўпка (хусусан, кашандаларда), таносил 
аъзолари Р.и учрайди; аёлларда эса бача-
дон, овқат ҳазм қилиш аъзолари, сут без-
лари ва тери Р.и кузатилади.
Р. бошланаётганда, у тананинг қайси 
қисмида ривожланишидан қатъи на-
зар, қаттиқ оғриқ бермайди. Шу сабаб-
ли, бемор врачга кўпинча кеч мурожаат 
қилади, натижада касаллик анча улғайиб 
кетади. Р.ни даволаш имкони борича эрта 
бошланса, яхши натижаларга эришиш 
мумкин.
Пастки лаб Р.и кўпинча пастки лаб 
кизил хршияси устида узок, вақт бит-
майдиган яра ва кон сизиб турадиган 
ёриқчалар, оқ доғлар (лейкоплакия) 
бўлиши натижасида вужудга келади. 
Р.нинг олдини олиш учун пастки лаб ва 
оғиз бўшлиғи касалликларида албатта 
чекишни ташлаш лозим.
Қизилўнгач Р.и («қилтомоқ» касал-
лиги) аксарият Р. олди касалликлари 
окибатида келиб чиқади. К,изилўнгач 
Р.ида бемор дастлаб қуюқ, кейинчалик 
суюқ овқатларни ҳам юта олмай қолади. 
Кўпинча тўш орқасида, баъзан кўкрак 
пастила ва қорин соҳасида оғриқ сеза-
ди. Овқат ютганда салгина қийинчилик 


www.ziyouz.com кутубхонаси
54
сезилса, дарҳол врачга мурожаат қилиш 
керак.
Меъда Р.и кўп учрайдиган ва аксари-
ят сурункали меъда яраси, полипи, шу-
нингдек, сурункали гастритнинг баъзи 
шакллари окибатида келиб чиқади. Меъ-
да раки б-н аёлларга нисбатан эркаклар 
кўпроқ оғрийди; одатда, 40—60 ёшли 
кишилар ўртасида кўп учрайди. Касал-
лик бощда сезилмайди, беморнинг дар-
мони қурийди, меҳнат қобилияти сусая-
ди, озиб кета бошлайди, ранги синиқади; 
кейинчалик иштаҳа йўқолиши, кўнгил 
айниши, жиғилдон қайнаши, ҳиқичоқ 
тутиши, кекириш, баъзан қусиш аломат-
лари, шунингдек, меъдада қаттиқ оғриқ 
пайдо бўлади. Бундай аломатлар рўй бер-
ганда дарҳол врачга мурожаат қилиш за-
рур.
Тўғри ичак Р.и кўпроқ ичакдаги по-
липдан пайдо бўлади. Бунда сохта ҳожат 
қисташи, шиллиқ ёки қон аралаш ич ке-
лиши кузатилади, касаллик авж олган-
дан сўнг ичакдан қон оқади. Қон кетиши 
кўпинча бавосирда ҳам рўй беради, шу-
нинг учун қон кетиши сабабини фақат 
врач аниқлаши мумкин.
Ўпка Р.и ўпканинг сурункали касал-
ликлари (ўпка сили, зотилжам, бронх 
полиплари, пневмокониоз) б-н тез-тез 
оғриб туриш ва ҳ.к. оқибатида вужуд-
га келиши мумкин. Ўпка Р.и кўпроқ ка-
шандаларда учрайди; кўкракда оғриқ 
(айниқса, йўталганда зўраяди), баъзан 
қон туфлаш кузатилади. Касалликка хос 
аломатлар пайдо бўлганда дарҳол врачга 
мурожаат қилиш лозим.
Сут безлари Р.и кўпроқ сут безлари-
да ҳосил бўладиган қаттиқ, оғриқсиз ту-
гунчалар, Р. олди ўсмаси (хавфсиз ўсма), 
фиброаденоматозларни ўз вақтида даво-
ламаслик натижасида ривожланади. Сут 
безларида арзимаган тугунча борлиги 
сезилса, дарҳол врачга мурожаат қилиш 
керак.
Аёлларда кўп учрайдиган бачадон 
Р.и бачадондаги сурункали касалликлар 
— эрозия, полип ва оқ доғлардан пайдо 
бўлади. Туғруқ ва абортда бачадоннинг 
жароҳатланиши, уни ўз вақтида даволат-
маслик ҳам бачадон Р.ига сабаб бўлади. 
Касаллик ҳеч қандай белгисиз кечади, 
кейинчалик авж олганидан сўнг беморда 
оқчил кўпайиб, ҳайз цикли бузилади, кон 
кетади ва, ниҳоят, оғриқ пайдо бўлади. 
Шунинг учун ҳар бир аёл жинсий ҳаёт 
кечира бошлаган кундан бошлаб камида 
бир йилда 2 марта (климактерия даврида 
4 марта) гинеколог кўригидан ўтиб тури-
ши шарт.
Тери Р.и, одатда, кексаларда (50— 
70 ёшли эркак ва аёлларда) кузатилиб
кўпинча юзда (бурун қанотлари, қовоқ, 
бурунлаб бурмалари, оғиз бурчакларида), 
баъзан терининг куйган, жароҳатланган 
жойида, шунингдек, айрим туғма ва тур-
ли жароҳатлар ўрнида пайдо бўлади.
Р. ва б. хавфли ўсмалар, асосан, опе-
рация қилинади, радиоактив моддалар 
ва рентген нурлари, Р. ка қарши махсус 
кимёвий препаратлар, гормонлар, био-
препаратлар қўлланади. Касалликнинг 
олдини олиш учун организмга зарарли 
таъсир этадиган канцероген моддаларни 
йўқотиш, шунингдек, Р. олди касалли-
кларини ўз вақтида аниқлаш ва даволаш, 
аҳолини оммавий профилактик кўрикдан 
ўтказиб туриш, баъзан диспансеризация 
қилиш лозим (яна қ. Ўсмалар).
Лд.:Муродхўжаев Н.К., Очерки со-
временной онкологии, Т., 1998.
Наримон Муродхўжаев.
РАКААТ (араб. — муайян амаллар-
нинг намозда такрорланиши) — исломда 
шмюзнинг асосий қисми, намоз ўқишда 
бажариладиган муайян ҳаракатлар ва 
улар б-н қўшиб ўқиладиган дуолар. Ҳар 
Р. бир неча ибодат ҳаракатларини ўз ичи-
га олади: тик туриш, белгача эгилиш 
(рукуъ), бошни ерга қўйиш (сажда), тиз 
чўкиш (қаъда) ва яна тик туришдан ибо-
рат бир тартибдаги ҳаракатлардан таш-
кил топади. Бир Р. тугагач, янги Р. бошла-
нади. Ҳар бир намоз — хоҳ фарз бўлсин, 
хоҳ суннат бўлсин, маълум миқдордаги 
Р.ларни ўз ичига олади. 


www.ziyouz.com кутубхонаси

Download 2.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   308




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling