61
Толаси яшил поялардан ажратиб олина-
ди, тола чиқиши 22,5%.
РАМО (Rameau) Жан Филипп
(1683.25.9, Дижон 1764.12.9, Париж) —
француз композитори ва мусиқашунос.
Замонавий гармония назариясининг асос-
чиси («Гармония ҳақида трактат», 1722;
«Гармониянинг келиб чиқиши», 1750
ва б.). Композиторлик ижодида француз
(Ж.Б.Люлли) ва итальян (А.Вивальди,
Д.Скарлатти) мусиқа ютуқларини мужас-
сам этиб, классик мусиқа услубини шак-
лланишига муҳим ҳисса қўшган. Клаве-
син учун пьесаларда қад. (аллеманда, ку-
ранта каби) ва замонавий (менуэт ва б.)
бал рақсларини ҳамда миллий (ригодон,
тамбурин) рақс куйларини нозик дид ва
юксак маҳорат б-н қайта ишлаган. Р.нинг
опера (лирик трагедиялар), операбалет
ва балетлари француз мусиқали театрида
бутун бир даврни ташкил этиб, К.В. /л/
окнинг опера жанри ислоҳотига замин
яратган. Буларнинг айримлари («Назо-
катли Ҳиндистон», 1735; «Зороастр»,
1749 ва б.)да Шарқ мавзуларига мурожа-
ат этган. Бир неча кантата, мотет, чолғу
ансамбль ва б. асарларни ёзган.
РАМОНИКАХАЛЬ (Ramon у Cajal)
Сантьяго (1852.1.5, Петилья, Наварра
— 1934.17.10, Мадрид) — испаниялик
гистолог. Валенси, Барселон, Мадрид
(1892—1922) унтлари проф. Нейрон нерв
системасининг морфологик бирлиги
таълимотининг асосчиси (1894). Илмий
фаолияти кўз тўр пардаси, орқа мия, ми-
ячанинг тузилиши, шунингдек, шикаст-
ланган нервнинг тикланиш масалаларига
оид. Нобель мукофоти лауреати (1906,
К.Гольжи б-н ҳамкорликда).
РАМСЕС II (тахтга ўтиргандан
сўнг —Усермаат-Расотепен-Ра) — Миср
фиръавни (мил. ав. 1290—24). Миср-
нинг 14-а. бошида Фаластинда йўқотган
мавқеини қайта тиклаган. Хеттлар б-н
узок, муддат курашган; кенг миқёсда
қурилишбунёдкорлик ишлари олиб бор-
ган: Абидос, Фивада (Рамессеум) ибодат-
хоналар. Карнака ва Луксордаги иншоот-
лар, Абу Симбалдаги ҳар 2 ғор ибодатхо-
наси, Эдфу ибодатхонаси ва б.
Do'stlaringiz bilan baham: |