O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd


Download 2.5 Mb.
Pdf ko'rish
bet63/308
Sana31.10.2023
Hajmi2.5 Mb.
#1736325
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   308
Bog'liq
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - R harfi

РАМЗ БОБОЖОН (тахаллуси; асл 
исм-шарифи Бобожонов Рамз, 1921. 
2.12, Тошкент) — шоир ва драма-
тург. Ўзбекистон халқ шоири (1981). 
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат 
арбоби (1971). Тошкент педагогика ин-ти 
(1944) ва шу инт аспирантураси (1955)ни 
тугатган. «Ленин учқуни» (ҳоз. «Тонг юл-
дузи») газ.да бўлим мудири, муҳаррир, 
Ёзувчилар 
уюшмасида 
маслаҳатчи 
(194959), Ёзувчилар уюшмаси правлени-
еси котиби (1960—63; 1968—80), Бадиий 
адабиёт нашриёти директори (1963— 
67), Ўзбекистон «Ватан» жамияти прав-
лениеси раиси (1981—86) лавозимлари-
да хизмат қилган.
Ижоди 1936 й.дан бошланган. «Шеъ-
рлар» (1939), «Ҳадя» (1940), «Олтин 
камалак», «Водийни кезганда» (1949), 
«Танланган асарлар» (1958), «Севги сир-


www.ziyouz.com кутубхонаси
60
лари» (1963), «Шеърлар» (1965), «Сенга, 
севгилим» (1969), «Мухаббатга таъзим» 
(1980), «Сенинг меҳринг» (1997), «Су-
райё юлдузидан шуълалар» (2001) шеъ-
рий китоблар муаллифи.
Р.Б. достон жанрида ҳам ижод этиб, 
«Қадрдон дўстлар» (1948), «Бирин-
чи парвоз» (1955), «Бобом б-н суҳбат» 
(1967), «Оби ҳаёт» (1969), «Ҳиндистон 
онаси» (1972), «Баҳс» (1973) сингари ли-
роэпик асарлар яратган.
«Тоға-жиянлар» (1961), «Инсу жинс 
ёки Тирик мурдалар» (1972), «Зуҳранинг 
мактублари» (1975) комедиялари, шу-
нингдек, «Юсуф ва Зулайҳо» мусиқали 
драмаси (1981) республика театрла-
ри саҳналарида қўйилган. «Зуҳранинг 
мактублари» комедияси «Лўлини ал-
даб бўлмайди» номи б-н Москвадаги 
«Ромэн» театрида саҳналаштирилган. 
«Юсуф ва Зулайҳо» мусиқали драмаси 
асосида эса 5 серияли телевизион фильм 
яратилган.
Р.Б. Г. Ибсен («Арвохлар»), А. 
Т.Твардовский («Василий Тёркин»), 
М.И.Алигер («Зоя»), Наби Ҳизрий («Сев-
гим, севгилим») ва б. адибларнинг асар-
ларини ўзбек тилига таржима қилган. 
«Элюрт ҳурмати» ордени б-н мукофот-
ланган (2003).
Ас: Сайланма [3 ж.ли], 1—3ж.лар, Т., 
1983-1985.
Ад.: Носиров Э., Рамз Бобожон, Т., 
1974.
РАМЗАЙ (Ramsay) Уильям 
(1852.2.10, Глазго — 1916.23.7, Хау-Уи-
ком) — инглиз кимёгари ва физиги. Лон-
дон Қироллик жамияти аъзоси (1988). 
Бристоль (1880—87) ва Лондон ун-ти 
проф. (1887—1913). Илмий ишлари фи-
зик, анорганик ва органик кимёга оид. 
Суюкликларнинг мол.м .ни уларнинг 
сирт таранглигига кўра аниқлаш усу-
лини (1883) таклиф қилган. Ж.У.Рэле 
б-н ҳамкорликда аргонни кашф этган 
(1894). У. Крукс б-н ҳамкорликда Ерда 
гелий мавжудлигини исботлаган (1895). 
М.У.Траверс б-н ҳамкорликда неон, крип-
тон ва ксенонни кашф қилган (1898). Ф. 
Содди б-н ҳамкорликда радиоактив эле-
ментларнинг ўз-ўзидан емирилиши ва б. 
элементларнинг изотопларига айлани-
шини амалда аниқлаган (1903). Илк бор 
турли металларга азаррача таъсир этти-
риб, уларни сунъий равишда бошқа эле-
ментларга айлантиришга уриниб кўрган. 
Микроторози ихтиро қилган (1910). 
Д.И.Менделеевга боғлиқ бўлмаган ҳолда 
кўмирни ер остида газга аилантириш 
ғоясини олға сурган (1912). Лондон кимё 
жамияти президенти (1907—09). Нобель 
мукофоти лауреати (1904).
РАМИ (Boehmeria), хитой чаён ўти, 
қичитқон — газандадошлар оиласига 
мансуб кўп йиллик луб толали усимли-
клар туркуми. Ватани — Хитой. Япония, 
Шим. Ҳиндистон, Жан. Шарқий Осиё 
мамлакатларида кўп экилади. Р.нинг 90 
дан ортиқ тури бор, улардан иккитаси: 
оқ P. (B.nivea Hook) ва яшил P. (B.utilis 
Blume) кенг тарқалган. Иссиқсевар, на-
мсевар ўсимлик. Оқ Р. баргларининг 
пастки томони оқ туклар б-н крпланган. 
Яшил Р.да бу белги сезилмайди. Иккала 
тури ҳам тола олиш мақсадида экилади. 
Р. буйи 1—3 м га боради, жуда тез ўсувчи 
бир қанча тик поялардан иборат (бир туп-
да 50 тадан ортиқ поя ривожланади). Бар-
ги уз. 7—21 см, навбатманавбат жойлаш-
ган, барг Рами, бандининг уз. 7—10 см. 
Уруғи жуда майда. Р.нинг толаси юқори 
технологик сифатга эга, каноп толасига 
нисбатан 4 марта, пахта толасига нисба-
тан 7 марта пишиқ. Толасидан газлама 
тукилади, пойабзал и.ч.да, баликчиликда 
ишлатилади. 19-а.нинг 60-й.ларидан
Шарқий Грузияга келтирилган. 20-а.
нинг 30-й.ларида Ўзбекистон луб толали 
экинлар тажриба станциясиаа каноп, кен-
дир, жут б-н бир каторда Р.ни устириш 
тажрибалари олиб борилган. Суғориб 
экилади, экилгандан кейин иккинчи йил-
дан бошлаб бир йилда уч марта (ўсиш 
бошланиши даврида 60— 70 кун орала-
тиб) ўриб олинади. Ҳосилдорлиги қуруқ 
поя бўйича 500—800 ц/га ва ундан ортиқ. 


www.ziyouz.com кутубхонаси

Download 2.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   308




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling