O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd


Download 2.5 Mb.
Pdf ko'rish
bet59/308
Sana31.10.2023
Hajmi2.5 Mb.
#1736325
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   308
Bog'liq
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - R harfi

РАКЕТАЛАР ДИНАМИКАСИ — 
реактив двигателли учиш аппаратлари 
ҳаракатини ўрганиш б-н шуғулланадиган 
фан. Р.д.нинг назарий асослари 19-а. охи-
ри, 20-а. бошларида яратидди, 20-а. 40-й.
лари охиридан жадал ривожлана бошла-
ди. Бўлимлари: 1) ракеталарнинг оғирлик 
маркази ҳаракатини ўрганиш; бунда тра-
екторияларга оид масалалар назарияси 
яратилади; 2) ракеталар ҳаракатини огир-
лик марказига нисбатан ўрганиш; бунда 
космик кемаларни космосда туташти-
риш, ракеталарни бошқариш, мўлжалга 
тўғрилаш ва б. масалалар ҳал қилинади; 
3) экспериментал Р. д.; бунда ракеталар 
ҳаракатини тадқиқ қилишнинг экспе-


www.ziyouz.com кутубхонаси
57
риментал усуллари ўрганилади. Р.д.да 
оптик ва радиотехник асбоблар, компью-
терлар қўлланилади, эҳтимолий жараён-
лар назариясидан фойдаланилади.
Р.д.нинг асосий вазифаларидан бири 
— двигатели ишлаб турган ракеталар-
нинг ҳаракат қонунларини ўрганиш. 
Ракета учаётганда ёнилғи ёниши ту-
файли массаси анча камаяди. Мас, бир 
босқичли ракеталар тезлик олиш (старт) 
пайтида дастлабки оғирлигининг 90% 
ини йўқотади. Двигатели ишлаб тур-
ган ракеталарнинг ҳаракат қонунлари 
ўзгарувчан массали жисмлар механикаси 
тенгламалари орқали ифодаланади.
РАКЕТА-ЯДРО ҚУРОЛЛАРИ - 
ядро ва термоядро зарядли ракеталар; 
душманга зарба беришнинг қудратли 
воситаси. Р.я. қ. жанг олиб бориш ҳамда 
стратегик вазифаларни ҳал қилишда 
қўлланилади. Р.я. қ. турли синфдаги ра-
кеталарнинг яратилиши ҳамда турлича 
қувватдаги ядро, термоядро зарядлари-
нинг ишлаб чиқилиши б-н юзага келди. 
Р.я. қ.да қирғин воситаси ядро заряди, 
нишонга етказиш воситаси — раке-
та. Ракеталар ер шарининг ҳар қандай 
нуқтасига қисқа муддатда (40 мин.га 
яқин вақт ичида) ядро зарядини элта 
олади. Р.я.қ.нинг асосий вазифаси душ-
маннинг ядро қуроллари ва б. оммавий 
қирғин воситаларини йўқ қилишдир. 
Р.я.қ.ни оммавий суратда қўллаш жанг 
майдонида қисқа муддат ичида душманга 
ҳал қилувчи зарба бериш ва кучлар нис-
батини ўз фойдасига тубдан ўзгартириш 
имконини беради.
РАКУРС (франц. raccourcir — 
қисқартирмоқ) — тасвирий санъатда тур-
ли нарсаларни перспектив қисқартириб 
акс эттириш. Безак рассомлигида Р. фа-
зовий кенглик ва ҳаракатни ўта самарали 
кўрсатиш учун қўлланилади. Меъморий 
иншоотлар (шифт, гумбаз кабилар)нинг 
расми чизилаётганда бино тўғрисида ки-
шида тўғри тасаввур ҳосил қилиш учун 
Р. меъёрига алоҳида эътибор берилади. 
Кино санъатида — бир жойда турган ёки 
ҳаракатдаги кинокамера орқали бир объ-
ектнинг турли томонлардан суратга оли-
ниши. Воқеани, кишини ҳар томонлама 
кўрсатиш имконини беради. 
РАМА 
— 1) машина 
ёки 
қурилмаларнинг ток тушадиган асо-
сий кўтариш қисми. Автомобиль, 
тракторларда кузов ва барча агрегат-
лар (двигатель, куч узатмаси ва б.) Р.га 
ўрнатилади. Автомобиль Р.си, асосан, 
иккита бўйлама балка ва уларни бирик-
тирувчи кўндаланг бруслардан иборат. 
Айрим енгил ва махсус автомобилларда 
битта бўйлама балкадан иборат марка-
зий Р. ишлатилади; бунда асосий агре-
гатлар кронштейн ва кўндаланг бруслар 
ёрдамида маҳкамланади; 2) элементлари 
(устунлари, ригеллари) бир-бирига бикр 
маҳкамланган стерженлар тизими; Мас, 
баланд бинолар, зд цехлари ва б.нинг 
каркаслари, станок Р.си. 

Download 2.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   308




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling