O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd


Download 2.5 Mb.
Pdf ko'rish
bet67/308
Sana31.10.2023
Hajmi2.5 Mb.
#1736325
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   308
Bog'liq
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - R harfi

РАНГЛИ МЕТАЛЛАР — темирдан 
бошқа барча металларнинг саноатдаги 
номи. 5 гуруҳга бўлинади: енгил метал-
лар; оғир металлар; қийин суюкланади-
ган металлар; асл металлар; нодир ме-
таллар. Енгил Р.м.га алюминий, магний, 
титан, натрий, бериллий, литий, барий, 
кальций, стронций ва калий (зичлиги 
0,53—5 г/см3); оғир Р.м.га мис, никель, 
қўрғошин, қалай, кадмий, кобальт, рух, 
маргимуш, сурма, висмут, симоб (зичли-
ги 5—13,6 г/см3); қийин суюқланадиган 
Р.м.га вольфрам, молибден, ниобий, 
тантал, хром, цирконий ва б.; асл Р. м.га 
олтин, кумуш, платина, осмий, иридий, 
родий, рутений ва палладий; нодир Р.м.га 
тарқоқ металлар (таллий, галлий, гер-
маний, индий, рений, гафний, рубидий, 
цезий), сийракер металлар (скандий, ит-
трий, лантан ва лантаноидлар), радио-
актив металлар (технеций, франций, 
полоний, радий, актиний, торий, протак-
тиний, уран ва барча трансуран элемент-
лар) киради.
Р.м.нинг кўпчилиги табиатда соф 
ҳолда учрайди. Мас, алюминий ўз ру-
даларида А12О3 ва А1(ОН)3 таркибли 
бирикмалар ҳолида бўлади. Рудалардан 
гидрометаллургия усулида аввал А12О3, 
ундан эса электролиз йўли б-н алюминий 
олинади.
Мис табиатда, асосан, тог жинслари 
таркибида мис сульфидлари ва оксид-
лари тарзида учрайди. Мис рудаси бой-
итилгандан кейин уни суюқлантириб 
штейнни бессемерлаш усули б-н хома-
ки мис, хомаки мисни термик усулда 
тозалаб ёки электролиз қилиб соф мис 
олинади. Магний табиатда ҳар хил би-
рикмалар, минераллар, магний рудалари 
таркибида учрайди. Магний рудалари 
жумласига магнезит, доломит, карналлит 
ва б. киради. Бу рудалар (Мас, магнезит)
дан магний оксид MgO олинади, маг-
ний оксиддан углерод иштирокида хлор 
ўтказиш йўли б-н магний хлорид MgCl2 
ҳосил қилинади, у электролиз қилиниб, 
хомаки магний олинади. Уни қайта 
суюқлантириб ёки сублимация йўли б-н 
соф магний олинади. Бошқа P.m. ҳам те-
гишли усулларда шу металларнинг руда-
ларидан ажратиб олинади.
Р.м. ва уларнинг қотишмалари халқ 
хўжалигида, авиация саноатида, раке-
тасозлик, электротехника ва радиотех-
никада асосий конструкцион материал 
ҳисобланади.
Ад.: Ўрмонов Ф., Эшмуҳамедов А., 
Ўрта Осиёнинг рангли металлари, Т., 
1976; Тўрахонов А.С., Металлар техно-
логияси, Т., 1974.

Download 2.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   308




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling