O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd


Download 2.5 Mb.
Pdf ko'rish
bet65/308
Sana31.10.2023
Hajmi2.5 Mb.
#1736325
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   308
Bog'liq
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - R harfi

РАМСТЕДТ (Ramstedt) Густав Йон 
(1873.22.10, Таммисари — 1950.25.11, 
Хельсинки) — фин олтойшунос — тил-
шуноси. Хельсинки ун-ти проф. (1917—
41). Мўғул тилларини қиёсийтарихий 
ўрганишнинг ҳамда қиёсийтарихий ол-
тойшуносликнинг асосчиларидан бири. 
Р. 1898 й.дан бошлаб бир қанча йил-
лар давомида Волга ва Кума дарёлари 
бўйлари, Монголия ҳамда Кушка атро-
фида экспедицияларда бўлиб, мўғул, 
қалмоқ, чиғатой тиллари ва фольклори 
бўйича материаллар тўплаган, улар-
ни туркий параллеллари б-н қиёслаган 
ҳолда эълон қилган. Р. мўғул ва туркий 
тиллари бўйича тадқиқот олиб бориб, 
«Мўғул ва туркий тилларида феъл яса-
лиши», «Олтой тилларида сон», «Олтой 
тилларининг қариндошлиги ҳақида» 
сингари илмий асарлари б-н олтойшу-
нослик назариясига асос солган; қалмоқ 
тили бўйича «Қалмоқлуғати», «Қалмоқ 
тили ва унинг диалектлари» каби асарлар 
яратган. Р. уралолтой тилларининг гене-
тик қариндошлиги ҳақидаги фикрларга 
қарши чиққан, корейс ва япон тиллари-
ни олтой тиллари гуруҳига киритган. 
Олтой тилларидаги товуш ва шаклий 
ўхшашликлар қақидаги тўлиқ маълумот 
унинг «Корейс тили бўйича этимоло-
гик тадқиқотлар» (1—2ж., Хельсинки, 
1949— 53) асарларида баён қилинган.
Ас: Введение в алтайское языкозна-
ние. Морфология, М., 1957.
Эргаш Умаров.
РАНА САНГА, Санграм Сингҳ 
(?—1528) — рожпут, 
Бобурнинг 
Ҳиндистондаги энг кучли рақиби. 
Р.С.нинг асосий мулки Мевар эди. Манду 
султонларининг ҳокимияти заифлашгач, 
Р.С. ундан Рантанбур, Арангпур, Бхилсан 
ва Чандири каби кенг вилоятларни торти-
болган. Бобур Кобулдалигида Р.С. унга 


www.ziyouz.com кутубхонаси
62
киши юбориб, «Агар ҳукмдор Деҳяи 
вилоятига келгудек бўлсалар, мен Агра-
га кетаман» деган. Бироқ Бобур 1526 й. 
Иброқим Лўдийни енгиб, Деуш ва Агра-
ни олгач, Р.С. унга қарши чиқиб (1527 
й.), Кандар қалъасини қамал қилган ва 
уни эгаллаган. Р.С. б-н Бобур ўртасидаги 
цал қилувчи Кхануа жанги 1527 й. 13 
мартда юз берди. Жангда Бобур кўллаган 
тулғама усули ва артиллерия иш берди. 
Жангда Бобур тўла ғалабага эришди. Р.С. 
бир йилдан сўнг вафот этган. 
РАНГ — моддалар чиқарган ёки 
қайтарган нурланиш спектрига мос 
равишда ёруғликнинг муайян кўриш 
туйғусини ҳосил қилиш хоссаси. Нур-
ланишнинг ёруғлик энергияси атрофи-
даги буюмлардан қайтиб, кўз қорачиғи 
орқали кўзнинг сезгир ҳужайравий қабул 
қилувчи пардасига тушиб, унга фаол таъ-
сир қилади. Модда қайси Р.даги нурни 
ютса, ўша Р.даги нурни ўзидан чиқаради. 
Р.нинг спектри моддани ташкил этув-
чи атом ва молекулалар хусусиятларига 
қараб ўзгариши мумкин. Спектрни таш-
кил этувчи нурлар энергиясининг зичли-
ги бир-бирига яқин бўлганда оқ Р. ҳосил 
бўлади. Ёритувчанлик ёки ёритилганлик-
нинг камайиши натижасида моддалар-
нинг ранги ноаниқлашади.
Уч хил Р.нинг қўшилишидан хохда-
ган Р.ни ҳосил қилиш мумкин. Халқаро 
келишувга биноан, 3 асосий Р. танлаб 
олинган: қизил, яшил ва ҳаво ранг. Ранг-
ли телевидение, рангли фотография ва 
б.нинг асосида 3 хил Р. аралашмаси ёта-
ди. Тўлқин узунлиги X ҳар хил бўлган 
ёруғлик ҳар хил ранг таассуротини ҳосил 
қилади: ^.=460 нм да — бинафша ранг, 
470 нм да — кўк ранг, 480 нм да — зан-
гори ранг, 520 нм да — яшил ранг, 580 нм 
да — сарик, ранг, 600 нм да — тўқ сариқ 
(апельсин) ранг, 640 нм да — қизил ранг, 
700 нм да тўқ кизил (қирмизи) ранг ҳосил 
бўлади.
Баъзи одамларда ранг ажрата олмас-
лик касаллиги учрайди. Бу касалликда 
рангли расмлар б-н оққора расмлар ва 
светофор чироклари бир хил кўринади. 
Моддалар ҳароратини бевосита аниқлаш 
мумкин бўлмаган вақтда чиқариш спек-
тридаги Р.нинг ўзгаришидан фойдалани-
лади. Шу усул б-н Қуёш сирти ҳарорати 
аниқланган. Киме тажрибаларида эри-
ган модда концентрацияси (ранги)ни 
аниқлашда махсус оптик асбоб (спектро-
фотометр)лардан фойдаланилади.
РАНГ ( тасвирий санъатда) — ранг-
тасвирнинг асосий ифода ва тасвир воси-
таси. Р. орқали рассом мавжуд борлиқни 
ўзига хос хусусиятлари б-н ҳаққоний акс 
эттиради. Жаҳон санъати тараққиётида 
борлиқ Р.ини акс эттиришнинг турли 
услуб ва тизимлари шаклланган, бироқ 
ҳаммасининг асосида Р.ларни бир-бири 
б-н аралаштириб, янги Р. ҳосил қилиш ус-
луби ётади. 7 хил камалак (спектр) Р.ини 
бир-бирига аралаштириш орқали 280 
дан ортиқ Р. тусланишини ҳосил қилиш 
мумкин. Р. инсон руҳиятига кучли таъсир 
этувчи восита бўлиб, у инсонда қувонч 
ва маюслик, тетиклик ёки ғамгинлик, хо-
тиржамлик ёки безовталик туйғуларини 
уйготиши мумкин. Рассом учун Р.нинг 
ана шу кучи муҳим омил бўлиб, улар 
асарнинг ғоявийпластик ечимида мухим 
роль ўйнайди.
Табиатдаги бор Р.лар ахроматик ва 
хроматик Р.ларга бўлинади. Ахрома-
тик Р.ларга оқдан тўқ қорагача бўлган 
бўёқлар, қолганлари хроматик (кизил, 
сариқ, кўк ва ҳ.к.) Р.ларга киради. Хро-
матик Р.лар ўз навбатида иссиқ (қизил, 
сариқ, зарғалдоқ) ва совуқ (кўк, мовий, 
бинафша), шунингдек, ҳар иккисига 
кирувчи (бинафша, яшил) Р.ларга аж-
ратилади. Рангтасвирда иссиқ ва совуқ 
Р.ларнинг ўзаро уйғунлиги асарнинг ранг 
тизими — колоритни ташкил қилади, 
шунингдек, асар композициясини таш-
кил этувчи унсур ва восита ҳисобланади. 
Илиқ P. яқинлик, совуқ Р. узоқлик 
туйғусини бериши асарда масофани кур-
сатиш (айниқса, манзара жанри)да кўл 
келади.
Тасвирий санъат тарихида Р.дан фой-


www.ziyouz.com кутубхонаси
63
даланиш жамият тараққиёти б-н бирга 
ривожланиб борган. Ибтидоий жамоа 
рассоми ўз «асар»ини мавжуд табиий Р. 
(ёғоч кўмири, олов куяси)дан фойдала-
ниб ишлаган, жамият ривожи б-н Р. — 
пигмент ва боғловчилар ортиб борган, Р. 
и.ч. усули ривожланган: қулдорлик дав-
рида мураккаб Р. (акварель, темпера, эн-
каустика) технологияси ишлаб чиқилган. 
Ўрта асрлар охирида мойбўёқ техноло-
гияСи пайдо бўлган, шу даврдан Р. тус-
ланиши ҳам ортиб аввалги локал, ясси Р. 
ўрнини нурсоя ёрдамида ўзгарувчи, тус-
ланувчи Р.лар тизими эгаллаган. Буюм-
ларнинг тўлақонли ҳажмли кўринишини 
акс эттириш, фазовий бўшлиқни Р. 
орқали ўзлаштириш кучайиб борган. 
19-а. 60—70-й.ларидан ёрқин (спектр) 
Р.ларга яқин Р.ларни ёнмаён қўйиш асо-
сида картиналар яратила бошланди. Бун-
дай асарларни маълум масофадан куза-
тиш лозим. Авангард санъати (абстракт 
санъат, символизм, сюрреализм ва б.)да 
Р. мажозий, рамзий мазмунга эга бўлди, 
кўп ҳолларда асарнинг асосий мазмуни 
ва ғоясини ташкил этди. Р.лар ўлчами, 
шакли, ўрни ўзида сирли, фалсафий маз-
мунни ёритишга каратилди. 

Download 2.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   308




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling