O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd


Download 2.5 Mb.
Pdf ko'rish
bet73/308
Sana31.10.2023
Hajmi2.5 Mb.
#1736325
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   308
Bog'liq
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - R harfi

РАПСОДИЯ [юн. rhapsodia — рап-
сод (достончи) қўшиғи| — эркин шак-
лдаги чолғу ёки вокал асари. Худди до-
стон баёнини ифодалаб, турли, контраст 
эпизодлардан ташкил топади, кўпинча 
халқ қўшиқ ва куйларига асосланади. 
Европада 18-а.нинг охиридан маълум 
(К.Ф.Д.Шубарт, 1786). ФЛистнинг 19 та 
«Венгерча Р.»си, М. Равелнинг «Испан-
ча Р.»си, Ж. Гершвиннинг «Блюз услу-
бида Р.»си оммалашган. Ўзбекистонда 
илк симфоник Р.ни В. Золотарёв яратган 
(1931). Ўзбек композиторларидан С. Бо-
боев(1946), Д. Зокиров(1958), Т.Қурбонов 
(1980) ва бошқалар Р. ёзишган. 
РАСАДХОНА
обсерватория — 
астрономик, геофизик, метеорологик ва 
б. тадқиқотлар учун махсус жиҳозланган 
илмий муассаса ва шу муассаса жойлаш-
ган бино. Дастлаб, объектларни кузатиш 
б-н шуғулланадиган жой сифатида пайдо 
бўлган, кейин и.т. муассасасига айлан-
ган. Ўрта асрларда Шарқда кўплаб Р.лар 
курилган (қ. Улуғбек расадхонаси). Кей-
инчалик (16-а. ўрталаридан) Европада 
Р.лар оптик, радиофизик ва б. асбоблар 
б-н таъминлана бошлади. Ўзбекистонда 
оптик асбоблар б-н жиҳозланган Р. би-
ринчи марта 1973 й.да Тошкентда Турки-
стон ҳарбий округи Ҳарбий топография 
бўлими тизимида астрономия ва физика 
Р.си сифатида ташкил қилинди. Унда и.т. 
ишлари (вақтни ўлчаш, қуёш фаоллиги, 
қуёш ва ой тутилиши, метеорологик, 
сейсмик кузатишлар ва б. ишлар) олиб 
борилади (қ. Астрономия институти). 
Р.ларда астрономик, магнит, гидромете-
орологик, сейсмик ва б. кузатиш ҳамда 
тадқиқотлар олиб борилади. Астрономик 
Р.лардан ташқари, аэрологик Р., денгиз 
Р.си, геофизик Р., космик Р., магнит Р., 
метеорологик Р.лар мавжуд.
РАСИН Жан (1639.21.12, ФертеМи-
лон — 1699.21.4, Париж) — француз 
драматурги, классицизмнинг йирик ваки-
ли. Р. асосан, маиший мавзуда психоло-
гик трагедиялар яратган, асосий персон 
ажл ари қирол, герцог, граф ва гўзал хо-
нимлар бўлишига қарамай, бу асарларда 
17-а.даги сиёсийғоявий қарашлар ифода-
ланган.
Р. «Буюк Искандар» (1665), «Ах-
дромаха» (1667), «Британник» (1669), 
«Береника» (1670), «Боязид» (1672), 
«Ифигения Авлидада» (1674), «Федра» 
(1677), «Гофолия» (1691) ва б. трагеди-
ялар ёзган. «Андромаха» б-н француз 
театри тарихида янги сахифа очилган. 
Трагедиянинг мазмуни юнон мифлари-
дан олинган бўлиб, Р. антик мазмунга 
янгича маъно берган. Ишқий ҳаяжонлар 
заминида ахлоқий муаммони илгари сур-
ган. Марказий фигура Андромаха Р.нинг 
гуманистик илғор ғояларини ташувчи, 
золимликни фош этувчи образ сифатида 
гавдаланган. Унга золим Пирр қарама-
қарши қўйилган. «Гафолия» асарида 
халқнинг золимларга қарши қўзғолони 
воқеаси ёритилган. Р. ижодининг сўнгги 
даврида «Диний қўшиқлар» шеърий 
тўплами (1694) ва «ПорРоялнинг қисқа 
тарихи» асарларини ёзган.
РАСМ, қаламтасвир — текис юза-
га қўлда чизиқ ва нурсоя (оққора бўёқ 
доғлари) ёрдамида ишланган тасвир; 
рассомлик санъати (рангтасвир ва гра-
фика)ниш ифода воситаси. Р.да асосий 
ифода воситаси чизиқ бўлиб, қўлда гра-
фика воситалари қалам, перо ва б. ёрда-
мида чегара чизик, (контур чизиқ) ёки 
қисқа ва юлиқ чизиқ (штрих)лар ҳамда 
бўёқ доғларида бир хил (ахроматик) 
рангда бажарилади. Бу ифода воситала-
рининг турлича қўшилиши натижасида 
(штрихлар комбинацияси, бўёқ доғлари 
ва чизиқларнинг уйғунлиги ва б.) Р.нинг 
нафис ишланиши, тус, рангларнинг 
оҳангдорлиги, нурсоянинг ўта таъсир-


www.ziyouz.com кутубхонаси
73
чанлигига эришилади. Р. қоғоз, мато, де-
вор ва б.га қалам, кўмир, перо, сангина, 
мўйқалам ва б. воситасида, тош, тахта, 
металл каби қаттиқ юзаларга ўткир учли 
буюм (қурол, бигиз ва б.) б-н ўйиб чи-
зилади. Р., асосан, бир рангда ёки турли 
рангларни у ёки бу даражада қўлланиши 
б-н бажарилади.
Р.нинг тугал мазмун, маълум ғоявий 
эстетик 
қарашларни 
ифодаловчи 
мустақил (дастгоҳ) ҳамда бирор санъат-
га боғлиқ (китоб безаги, илмий ишларни 
изоҳлашга ёрдам берувчи қўшимча мате-
риал ва б.) ҳолда яратиладиган тури мав-
жуд. Тасвирий, амалий безак санъати ва 
меъморликда Р. муҳим ўрин эгаллайди, 
уларнинг асосини ўрганиш Р.дан нарса, 
буюмларни юза (қоғоз)да тасвирини иш-
лашдан бошланади. Борлиқни ўрганиш 
ва билиш, реал борликдан абстракт та-
факкурга ўтиш жараёнида Р. катта им-
кониятга эга. Бадиий Р. текис юзада иш-
ланадиган барча тасвирлар (рангтасвир, 
графика, бўртма тасвир — рельеф)нинг 
асосини ташкил этади, бажарилиши-
га кўра тугалланган (портрет, манзара 
ва б.) ҳамда натурадан яратилган хома-
ки Р., чизги, эскиз, этюд ва б. турлари 
фарқланади. Ягона нусхада яратилиши 
б-н Р. графика, гравюра ва литография-
дан фарқ қилади. Р. рангтасвирда асар 
яратишнинг дастлабки босқичи бўлиб, 
унда бўлажак асарнинг тузилиши, буюм 
ва образларнинг фазовий жойланиши, 
кўриниш чегара чизиклари, ўлчам ва 
унинг нисбатлари белгилаб олинади. 
Графикада Р. бадиий ижоднинг мустақил 
ва асосий йўналиши ҳисобланади ҳамда 
унинг турлари асосини ташкил этади. 
Рассом ғоявий эстетик қарашларини 
қалам, кўмир қалам, сангина, пастель ва 
б. воситасида ифодалаб, мўъжиза ярати-
ши ва кишини ҳайратлантирадиган дара-
жадаги санъат асарини майдонга келти-
риши мумкин.
Р. бадиий таълимнинг (асосан, на-
турадан чизиш, ўқув машқи) асосини 
ташкил қилади. Р. технологик жиҳатдан 
қуруқ ва суюқ ҳолдаги бўёқ ашёларидан 
фойдаланиб бажарилади. Энг қад. қуруқ 
бўёқ — кўмирга айланган ёнган ёғоч 
қолдиқлари бўлган. Уўғониш даврида 
итальян қалами (қора бўр) ва сангина 
(қизил бўр) ишлатила бошланган, 16-а. 
охиридан графит, 18-а.да бугунги кунда 
кенг тарқалган қалам амалда қўлланила 
бошлаган. Суюқ бўёқлар (тушь, сиёҳ, 
сепия, бистр) юзага перо, қуш пати, 
мўйқалам ёрдамида туширилади, бу 
бўёқлар алоҳида ёки аралаштириб иш-
латилиши мумкин. Р. ўрнида ҳоз. кунда 
қаламтасвир, чизматасвир иборалари ҳам 
кенг ишлатилади (Мас, рангтасвир Р.и, 
яъни унинг қаламда ишланган тасвири 
— қаламтасвир).
РАСМИ, Сурхи, Таамули, Тожи-
ки — ўртапишар хўракивинобоп узум 
нави. Шарқий экологикгеографик навлар 
гуруҳига мансуб. Тожикистонда ва Сур-
хондарё вилоятида етиштирилади. Бар-
глари ўртача, беш бўлмали. Гули икки 
жинсли. Шингили йирик, тиғиз. Ғужуми 
ўртача, думалоқ, оч яшил, пўсти ўртача 
қалин, анча қаттиқ, этдор, серсув. Таъми 
яхши. Меваси, куртаги бўртгандан кейин 
145—150 кунда фаол ҳарорат йиғиндиси 
3200—3350° бўлганда тўла пишиб ети-
лади. Ҳосилдорлиги 120—160 ц/га. Нов-
далари яхши пишади. Замбуруғ касалли-
клари б-н кам зарарланади. Янгилигида 
исътемол қилинади. Овқат устида ичила-
диган ва шампан виноларини тайёрлаш-
да фойдаланилади.

Download 2.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   308




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling