O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd


Download 2.5 Mb.
Pdf ko'rish
bet71/308
Sana31.10.2023
Hajmi2.5 Mb.
#1736325
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   308
Bog'liq
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - R harfi

РАНДАЛАШ СТАНОГИ — 1) 
ясси ва шаклдор сиртларни йўниш 
учун мўлжалланган металл кесиш 
қурилмаси. Кўндаланг рандалаш ва 
бўйлама рандалаш хилларига бўлинади. 
Кўндаланг Р.с.да кескин ползун б-н бир-
га илгариламақайтма ҳаракатланади, 
бўйлама Р.с.да эса кескич эмас, балки 
заготовка (ишлов бериладиган хомаки 
деталь) ҳаракатланиб туради; 2) ёгоч 
сиртларини текислаш ва силлиқлаш, 
ёғоч буюмларда шаклдор сиртлар 
ҳосил қилиш учун мўлжалланган ёғоч 
йўниш қурилмаси. Бунда кескич айла-
ниб туради, ёғоч заготовка илгарилама 
ҳаракатлантирилади. 
РАНДЕЯ СУЛҲИ — Рим империя-
си б-н Парфия ва Арманистон ўртасида 
мил. 62 й. Рандея (ҳоз. Туркиянинг 
Харберди ш. яқинида) да тузилган би-
тим. Рим қўшинларининг Арманистон-
ни эгаллаш учун қилган юришлари 
муваффақиятсизликка учрагач, имзолан-
ган. Рим ва Парфия қўшинлари Армани-
стонни тарк этишган, Арманистон илга-
риги ҳудудини сақлаб қолган. Р.с.га кўра, 
Арманистон тахтига Парфия подшоси 
Вологеснинг укаси Тиридат ўтириши ло-
зим бўлиб, тож кийиш маросими Римда 
ўтказилиши келишилган. Тиридат 65—


www.ziyouz.com кутубхонаси
71
66 й.ларда Римга саёҳат қилган ва им-
ператор Неронцан Арманистон тожини 
олиб, арманларнинг аршакийлар сулола-
сига асос солган.
РАНТЬЕ (франц. rentier, rente — рен-
та) — қарзга берган пулидан фоизлар ёки 
сотиб олган қимматли қоғозлардан диви-
дендлар ҳисобига яшайдиган шахс.
РАПАКИВИ (финча rapakivi — чи-
риган тош) — порфирсимон структура 
кўринишидаги гранит; олигоклазнинг оқ 
ёки очяшил ҳошияси б-н ўралган юмалоқ 
шаклли (овоид) пушти ранг ортоклаз 
аралашган. Таркибида ортоклаз (40% га 
яқин), олигоклаз (20 % ча), қорамтир слю-
да (8% ча), идиоморф кварц (30% ча) ва 
иккиламчи минераллардан амфибол, ор-
тит, сфен, диопсид, магнетит, апатит ка-
билар бор. Ранги кўпинча қўнғирпушти, 
қизғиш, баъзан яшилроқ ёки қорамтир. 
Р. нурашга нисбатан чидамсиз, келиб 
чиқиши бахсли. Р. Финляндия ва Швеци-
яда кўп учрайди, шунингдек, РФ, Украи-
на ва б. жойларда бор. Р. қурилиш ва имо-
рат сиртини қоплаш учун ишлатиладиган 
муҳим тош (яна қ. Гранит). 

Download 2.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   308




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling