O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd


Download 2.5 Mb.
Pdf ko'rish
bet79/308
Sana31.10.2023
Hajmi2.5 Mb.
#1736325
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   308
Bog'liq
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - R harfi

РАСУЛОВ 
Ҳасан 
Ғофурович 
(1913.15.3, Қизил Урда ш., Қозоғистон — 
1992.22.3, Тошкент) — файласуф олим. 
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан ар-
боби (1973), проф. (1965). Тошкент кечки 
пед. институтида ўқитувчи (1933 й.дан), 
Тошкент қ.х. институти фалсафа кафе-
драсининг мудири (1948—67). 1968 й.дан 
ТошДУ ҳузуридаги Ижтимоий фанлар 
ўқитувчилари малакасини ошириш ин-ти 
фалсафа кафедраси мудири. Илмий иш-
лари ахлоқ, фалсафа фанларини ўқитиш 
методикаси масалаларига бағишланган. 
Тошкентдаги кўчалардан бирига унинг 
номи қўйилган.
РАСУЛҚОРИ ҲОФИЗ Мамадалиев 
(1928.7.6, Ўш вилояти, Сузоқ қишлоғи 
— 1976.8.9, Бувайда тумани) — хонанда, 
созанда (танбур, дутор, скрипка) ва аски-
ячи. Жарангдор, тиниқ ва жозибали овоз 
соҳиби. Эҳтиросли ва шиддатли ижро 
услубини яратган. Мусиқадан илк сабо-
кларини Камолиддин Ҳамроқулов (кейи-
начлик ҳамнафаси), Уста Қурбонлардан 
олган. Кўзи туғма ожиз Р.ҳ. ноёб истеъ-
дод ва кучли хотира эгаси бўлиб, кўпгина 
ашула ва чолғу йўлларини граммпла-
стинка ёзувлари орқали ўзлаштирган. 
Кейинчалик Ж. Султонов, М. Узоқов 
каби устоз санъаткорларнинг ижрочилик 
анъаналарини ўрганган. Репертуаридан 
мақом ва мумтоз ашула йўллари («Баёт 
I—V», «Дугоҳ Хусайн I—VII», «Сегоҳ», 
«Бебоқча», «Бозургоний», «Галдир» ва 
б.), замонавий бастакорлар асарлари 


www.ziyouz.com кутубхонаси
78
(«Оқибат», «Топмадим», О. Хотамов; 
«Куйгай», «Жудо», Ю.Ражабий; «Сал-
ламно», Н.Ҳасанов; «18 ёшингдадур, 
М.Мирзаев; «Дилраболардан бири», 
Ж.Султонов), катта ашулалар («Айла-
динг кетдинг», «Оҳ ким», «Изларман» 
каби), халқ ялла ва ашулалари («Эй 
дўст», «Ҳайҳай», «Оромижон») ўрин ол-
ган. Ижрода сўз талафузининг аниқ ва 
бурролиги, соз ва овоз мутаносиблиги-
га эришган. Чолғу ва ашула йўлларини, 
марсиялар басталаган («Ғазалхонлик», 
«Меҳмонсан», «Дорман» ва б.).
РАТИФИКАЦИЯ (лот. ratus — ҳал 
қилинган, тасдиқланган ва facere — 
қилмоқ) — 1) халқаро шартноманинг 
давлат ҳокимияти олий органи томони-
дан тасдикланиши. Одатда, энг муҳим 
халқаро шартномаларгина Р. қилинади. 
Кўпчилик давлатларнинг конституция-
лари халқаро шартномаларни Р. қилиш 
ҳуқуқини давлат бошлиғи ваколатига 
ёхуд бевосита олий қонун чиқарувчи ор-
ган ваколатига киритади; Ўзбекистонда 
халқаро шартномаларни P. қилиш 
тўғрисида Олий Мажлис Қонунчилик 
палатаси ва Сенати биргаликда қарор 
қабул қилади; 2) баъзи мамлакатларда 
конституцияга киритилган тузатиш-
лар тасдиқланишининг махсус тартиби. 
Mac, АҚШ конфесси конституцияни 
қабул қилгандан кейин унга қилинадиган 
тузатишлар камида 3/4 штатлардаги 
қонун чиқарувчи мажлислар ёки мах-
сус конвентлар томонидан тасдиклани-
ши керак. Австралияда конституцияда-
ги узгартишлар лойиҳаси парламентда 
маъқуллангандан кейин у мамлакатда 
ва аксарият штатларда сайловчиларнинг 
кўпчилик овози б-н референдумда тасди-
кланиши талаб қилинади. 

Download 2.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   308




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling