O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd


Download 2.5 Mb.
Pdf ko'rish
bet78/308
Sana31.10.2023
Hajmi2.5 Mb.
#1736325
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   308
Bog'liq
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - R harfi

РАСУЛОВ 
Ориф 
Ҳакимович 
(1908.12.11, Қўқон — 1975.14.2, Тош-
кент) — ҳуқуқшунос олим. Ўзбекистонда 
хизмат курсатган фан арбоби (1969), 
проф. (1970). Тошкент юридик ин-тида 
катта ўқитувчи (1933—37), Ўзбекистон 
прокурорининг ёрдамчиси, кейинчалик 
ўринбосари (1937— 42). 2-жаҳон уруши 
йиллари армияда сиёсий ишларда, сўнг 
ҳарбий прокурор (1942—45). Тошкент 
юридик ин-тида, ТошДУ нинг юридик 
ф-тида доцент, кафедра мудири (1948—
73). Р.нинг илмий ишлари ҳуқуқ тарихи 
ва жиноят ҳуқуқига бағишланган.
РАСУЛОВ Пўлат (1913.25.2 — 
Тошкент — 1990.9.9) — киноопера-
тор. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган 
санъат арбоби (1967). Фаолиятини 
«Ўзбекфильм»да оператор ёрдамчи-
си бўлиб бошлаган (1935—48), кейин-
чалик оператор (1949—56). Тошкент 
телестудиясида бош оператор (195661), 
Ўзбекистон илмийоммабоп ва ҳужжатли 
фильмлар киностудиясида оператор ва 
реж. (1961—73). «Асал», «Насриддин 
Бухорода», «Тоҳир ва Зухра», «Насрид-
диннинг саргузаштлари», «Алишер На-
воий», «Фарғона қизи» каби фильмлар-
нинг иккинчи оператори. «Стадионда 
учрашамиз» кинокомедиясининг опе-
ратори, «Ўзбекистон уруш йилларида», 
«Яшарган ҳаёт», «Ўзбекистон газ ва ки-
мёси», «Наби Ғаниев», «Барҳаёт Ҳамза», 
«Қутлов», «Халқ ёзувчиси Ойбек», «Ко-
мил Яшин», «Бахтли болалик», «Боғбон», 
«Тамара қўшиклари» ҳужжатли ва ил-
мийоммабоп фильмларнинг муаллифо-


www.ziyouz.com кутубхонаси
77
ператори ва реж.и. 
РАСУЛОВ Ўткир Ҳасанович (1939. 
11.7, Тошкент) — физик олим, Ўзбекистон 
ФА акад. (1995), физикамат, фанлари 
д-ри (1979), проф. (1992). Ўрта Осиё ун-
тини тугатган (1961). Ўзбекистон ФА 
Физикатехника (1962—67), Электроника 
интлари (1967—69)да, СССР ФА Иоффе 
номидаги Физикатехника ин-ти (196581) 
да ишлаган. Ўзбекистон ФА Электро-
ника ин-ти лаб. мудири (1981 й.дан) ва 
директори (1985 й.дан). Илмий ишлари 
физик электроника ва қаттиқ жисм сирти 
физикакимёси соҳаларига оид. У эмис-
сион электрониканинг янги йуналиши 
— кўп атомли молекулаларнинг қаттиқ 
жисм сирти б-н ўзаро таъсири ва бун-
дай зарраларнинг сиртий ионланишини 
очди; органик ва биоорганик бирикмалар 
ионланишининг янги услубини топди 
ва бу ҳодисанинг барча қонуниятларини 
аниқлади. Шогирдлари б-н биргалик-
да органик ва биоорганик бирикмалар, 
жумладан, экология ва атрофмуҳитни 
назорат қилиш учун зарарли ва заҳарли, 
гиёҳванд ва доривор моддаларни қайд 
этувчи, юқори сезгирликка ва танлаш ху-
сусиятига эга сирт ионизацион услублар 
ва асбоблар; газ хроматографияси учун 
детекторлар, газ анализаторлари; ион-
ларнинг ҳаракатчанлиги бўйича ажратув-
чи спектрометрлар ва б. асбоблар ишлаб 
чиқди. Ўзбекистон Республикаси Олий 
Мажлиси депутати (199599).
«Шухрат» медали (1994) ва «Меҳнат 
шуҳрати» ордени (2003) б-н мукофотлан-
ган. 
РАСУЛОВ 
Ғани 
Турсунович 
(1935.20.3 — Тошкент —1990.1.4) — 
сценарийчи, таржимон. Ўзбекистонда 
хизмат кўрсатган санъат арбоби (1973). 
Ўрта Осиё ун-тини тугатган (1957). 
Ўзбекистон телевидениесида муҳаррир 
(1957— 60), бош муҳаррир (1969—70), 
«Узбектелефильм» 
сутудияси 
бади-
ий раҳбари (1970—78), Адабийдрама-
тик эшиттиришлар таҳририяти бош 
муҳаррири (197881), 1981 й.дан «Узбек-
телефильм» бош муҳаррири ва бадиий 
раҳбари. «Куйла, Санобар», «Тошкент», 
«Нотаниш Бухоро» каби ҳужжатли филь-
млар, «Уззу кун шамол» телевизион ба-
диий фильмига сценарий ёзган. 100 дан 
ортиқ бадиий фильмларни ўзбек тилига 
таржима қилган. Шунингдек, «Сувда 
қалққан лола», «Оқ лайлаклар учиб кел-
ди» ҳикоялар тўплами муаллифи. Ҳамза 
номидаги Ўзбекистон Давлат мукофоти 
лауреати (1977).

Download 2.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   308




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling