O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd


Download 2.5 Mb.
Pdf ko'rish
bet86/308
Sana31.10.2023
Hajmi2.5 Mb.
#1736325
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   308
Bog'liq
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - R harfi

РАШИДОВА 
Сайера 
Шарофов-
на (1943.2.8, Жиззах) — кимёгар 
олима. Ўзбекистон ФА акад. (2000). 
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан ар-
боби (1993), кимё фанлари д-ри (1983), 
проф. (1984). Ш. Рашидовнинг кизи. Мо-
сква ун-тини тугатган (1965). Ўзбекистон 
ФА Кимё ин-тида лаб. мудири (1972—
79), полимерлар кимёси бўлими раҳбари 
(197981). Ўзбекистон ФА полимерлар ки-
мёси ва физикаси ин-ти директори (1981 
й.дан). Асосий илмий ишлари юқори 
молекуляр бирикмалар кимёси — по-
лимерлар занжирида кечадиган кимё-
вий реакцияларга оид. Р. раҳбарлигида 
йўналтирилган кимёвий модификацияли 
биологик фаол полимерлар, доривор пре-
паратлар, ўсимликларни ҳимоя қилиш 
воситаларини олиш учун юқори моле-
кулали моддаларни танлашнинг назарий 
асослари, қ.х. экинлари (ғўза, шоли, қанд 
лавлаги ва б.) уругларини экишга тай-
ёрлашда биологик фаол полимерларни 
қўллаб капсулалашнинг экологик зарар-
сиз технологиялари ишлаб чиқилди. Ик-
кинчи чақириқ Ўзбекистон Республикаси 
Олий Мажлиси депутати. Олий Мажлис-
нинг Инсон ҳуқуклари бўйича вакили 
(1995 й.дан). «Дўстлик» (1999), «Элюрт 
ҳурмати» (2003) орденлари б-н мукофот-
ланган.
Ас: Биологически активные поли-
мерные композиции в семеноведении 
(ҳамкорликда), Т., 1987, Водораствори-
мые биологически активные полимерные 
системы и их применение в сельском хо-
зяйстве, Т., 2003.
РАШИДУДДИН, тўлиқ исми Ра-
шидуддин Фазлуллоҳ ибн Имомуд-


www.ziyouz.com кутубхонаси
86
давла Абулхайр Ҳамадоний, ат-Табиб 
(1247, Ҳамадон — 1318.18.7, Табриз) 
— Эрон тарихчиси ва давлат арбо-
би. Ҳулокуийларяан Абақахон даври 
(1265—82)да сарой хизматида бўлган. 
1298—1317 й.лари Эрондаги мўғул хук-
мдорлари Ғозонхон, Улжайтухон, Абу 
Саъид саройида вазир. Амалда давлатни 
идора этган. Р. ташаббуси б-н ўтказилган 
Ғозонхон ислоҳотлари маҳаллий мулк-
дорлар аҳволини енгиллаштириб, мўғул 
амалдорлари ўзбошимчалигига барҳам 
берган. Мамлакатда хўжалик тикла-
на бошлаган, ерлар иқто тарзида мўғул 
ҳарбий бошлиқдарига бўлиб берилган. 
Р. вазирлиги даврида мамлакатда энг 
йирик ер эгасига айланган. 1318 й. Р. 
мулкдорлар иғвоси б-н Улжайтухонни 
зақарлашда айбланиб қатл қилинган.
P. — йирик олим. У тарихдан ташқари 
тиббиёт, табиий фанлар ва илоҳиётга 
доир рисолалар ёзган. Унинг «Жоме ат-
таворих» асари Ҳулокуийлар давлати 
таркибидаги мамлакатларнинг сиёсий, 
ижтимоий ва иқтисодий тарихи, этн.си, 
тили бўйича муҳим манбадир.

Download 2.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   308




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling