O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd


Download 2.5 Mb.
Pdf ko'rish
bet84/308
Sana31.10.2023
Hajmi2.5 Mb.
#1736325
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   308
Bog'liq
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - R harfi

РАХМАНИНОВ Сергей Васильевич 
[1873.20.3(1.4), Новгород губерняси — 
1943.28,3, Беверли-Хилс, Калифорния
Нью-Йорк яқинидаги Кенсикода дафн 
этилган] — рус композитори, пианино-
чи ва дирижёр. Москва консерватория-
сини фортепиано (1891) ва композиция 
(1892) ихтисосликлари бўйича тугатган. 
Москвадаги Рус хусусий опера театри 
(1987—98), Катта театр (1804—06)да 
дирижёр. 1918 й.дан АҚШда яшаган. 
Р. илк асарлари (1 фортепиано концер-
ти, 1891; «Алеко» операси, 1892 ва б.)
дан рус мумтоз композиторлик анъа-
наларига таянган. Унинг кенг кўламли 
лирик куйларга бой мусиқаси рус халқ 


www.ziyouz.com кутубхонаси
83
қўшиқчилиги ва черков мусиқаси, шу 
б-н бирга шарқ мусиқаси анъаналарига 
асосланади. Буюк виртуоз пианиночи си-
фатида шуҳрат қозонган Р. ижодида фор-
тепиано асарлари алоҳида ўрин тутади: 
фортепиано ва оркестр учун 4 та концерт 
ва «Паганини мавзусига рапсодия»си, 
прелюдиялар ва этюдманзара туркумла-
ри, 2 та соната ва фортепиано триоси ва 
б. «Симфоник рақслар», «Иоанн Златоуст 
литургияси» ва «Тунги бедорлик» хор 
асарлари, романслар, камерчолғу асарла-
ри ва б. машҳур. Р.нинг умумшарқона ус-
лубга мансуб асарлари орасида «Куйлама 
соҳибжамол» романеи, «Шарқона рақс», 
«Вокализ» каби камерчолғу асарлари, 2 
ва 3 фортепиано концертлари ва б. мав-
жуд.
РАЦИОНАЛ СОНЛАР — икки бу-
тун соннинг нисбати сифатида ифодала-
надиган сонлар.
РАЦИОНАЛ ФУНКЦИЯЛАР — 
ўзгарувчи х ва ихтиёрий сонлар устида 
бажарилган арифметик амаллар (қўшиш, 
айириш, кўпайтириш ва бўлиш) на-
тижасида охирги сон ҳосил бўладиган 
функция. Р.ф.нинг интеграли Р.ф.лар 
йиғиндиси, логарифмик ва арктангенс 
функциялар орқали ҳисобланади. Р.ф. ва 
ихтиёрий сонлар устида бажариладиган 
арифметик амаллар натижасида олинган 
охирги сон, Р.ф.нинг ҳосиласи ҳам Р.ф. 
бўлади. Р.ф. элементар функцияларнинг 
муҳим қисми бўлиб, 20-а. ўрталаридан 
тақрибий функция масалаларини ечишда 
кенг қўлланилади. 

Download 2.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   308




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling