Мусиқа маданияти ва унинг ҳаётдаги ўрни Режа Мусиқа маданиятини шаклланиши
Download 13.88 Kb.
|
1 2
Bog'liq1-slayd Мусика маданияти
- Bu sahifa navigatsiya:
- Миллий кадриятларимиз, урф-одатларимиз, маънавий бойлигимизга бўлган эътибор давлат миқёсига кўтарилди. Мустакилликнинг дастлабки
- 2.Мусиқада янгича услуб.
Мусиқа маданияти ва унинг ҳаётдаги ўрни Режа 1.Мусиқа маданиятини шаклланиши 2.Мусиқада янгича услуб. 3.Мусиқа маданияти ривожида миллий чoлғулар ўрни 1.Мусиқа маданиятини шаклланиши.Ўзбек халқининг мусиқа маданияти жуда узок тарихга эга. Тарихий тараққиёт давомида халқ мумтоз мусиқаси, анъанавий касбий мусиқа, халқ бастакорлик йўллари, шунингдек, фольклор - хаваскорлик мусиқий мероси сингари шаклан ва услубан бир-бирига яқин ижрочилик кўринишлари бир-бирини тўлдириб келди. Ушбу мусикий меросимиз бугунги кунимизда хам маънавий маданиятимизнинг бир бўлаги сифатида намоён бўлмокда. Мустакиллик шарофати билан миллий-маънавий кадриятларимизга, урф- одатларимизга, унутилаёзган, тарихан қадрли анъаналаримизга бўлган эътибор, уларни янгидан ислох этиш жараёни устивор йўналиш касб этди. Миллий кадриятларимиз, урф-одатларимиз, маънавий бойлигимизга бўлган эътибор давлат миқёсига кўтарилди. Мустакилликнинг дастлабки
2.Мусиқада янгича услуб. Ҳозирги замон ўзбек мусиқа ижодиёти сержабха ва кўлами кенг, услубан бой ва ранг-баранг, ривожланган ва шиддатли жараён сифатида гавдаланади. Зотан, мусиқий маданиятимиз жуда қадим, бетакрор ва ноёб анъаналарга эга бўлгани ҳолда, замона зайли билан янгидан-янги йўналиш, шакл, жанр, услублар билан янада бойиб бормоқда. Демакки, асрлар оша бизгача етиб келган ардоқли навобахш меросимиз қатори бир неча авлод ижодкорларининг кўркам мусиқий анъаналари маданий-маънавий мулкимизга айланди. Гарбий ва Шарқий Оврупа мамлакатлари тажрибасидан унумли фойдаланибгина колмай, узгача яратувчанлик қонун-қоидаларини узлаштириш, уни узбек халк мусикасининг бой имкониятлари билан мохирона пайванд килиш максадида илгор композиторларимиз нафакат Марказий Осиё, балки Шарк минтакаси доирасида улкан ютукларни қулга киритишга муваффак булдилар. Янгича мусикий услубда ноёб замонавий асар яратиш, жахон халқлари мусикаси ривожланишини хисобга олиб, тобора янгидан - янги ижодий уфкларни очиб бериш билан тавсифланувчи байналминал жараёнга Узбекистон уз муносиб улуши билан дадил кира олди. Касбий улгайиш босқичларини тезкорлик билан утаб, хар томонлама етуклик палла- сига кутарилиши билан «Ўзбек композиторлик мактаби» дунё мусиқа маданиятида ўзига муносиб ўринни эгаллашга интилди. Мусиқий маданиятимизнинг янги йўналиши бўлган ўзбек симфоник мусиқаси 70- 80-йилларда пешқадам сафга чиқиб олганини эслаб ўтайлик. Бу уринда республикамизда, кушни ва катор хорижий мамлакатларда утказилган нуфузли маданий тадбирлар, концерт, кўрик-танлов хамда фестивалларда катта муваффақият билан ижро этилган узбекона поэмалар, сюиталар, увертюралар, фантазиялар, чолғу концертлар ва симфониялар халқаро мусиқа жамоатчилиги диққат-эътиборини қайта-қайта ўзига жалб қилган. 30-йилларнинг иккинчи ярмида яратилган Алексей Козловскийнинг овоз ва симфоник оркестрига мослаштирилган эхтиросли “Тановар” поэмаси, “Лола” сюитаси, Рейнголpд Глиернинг “Фарғона байрами” шодиёна увертюраси тингловчиларга хамон олам-олам завқу шавқ бағишлаб келмокда. Симфоник оркестр иштирокида ижро этишга мулжалланган ул- мас кашфиёт даражасидаги асарлар орасида Мутал Бурхоновнинг яккахон, хор ва симфоник оркестр учун “Алишер Навоийга қасида”си, Мухтор Ашрафий, Георгий Мушелp, Сулаймон Юдаковларнинг қатор симфоник асарлари, Дони Зокировнинг “Лирик поэма”си, Борис Надеждиннинг “Болаларга” сюитаси, Икром Акбаровнинг “Шоир хотирасига”, “Эпик поэма”лари, “Самарқанд хикоялари” туркуми, Сайфи Жалилнинг “Самарканднома” симфонияси, Тулкин Қурбоновнинг симфоник куйлари, Мирсодиқ Тожиевнинг “Шоир севгиси” поэмаси ва 19 та мухташам симфониялари, Мирхалил Махмудовнинг 3 та симфонияси, Нурилла Зокиров, Мустафо Бафоев, Рустам Абдуллаев, Ҳабибулло Рахимов, Бахрулло Лутфуллаев ва бошка ижодкорларнинг ютуқлари мусиқий маданиятимиз равнақига муносиб хисса булиб қўшилди. Download 13.88 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
1 2
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling