3.Мусиқа маданияти ривожида миллий чoлғулар ўрни.
Миллий чолғуларимизнинг тоифалари кўпчилиги, турфа якка ва журнавозлик ижро анъаналарининг ўзига хослиги бўйича миллий мусиқа санъатимизга дунё узра тенг келадиганини топиш қийин. Шарқ мусиқа илмининг асосчиси деб бутун жахонда тан олинган ватандошимиз Абу Наср Форобий, буюк алломаларимиздан Абу Али ибн Сино, Абдулқодир Мароғий, Абдурахмон Жомий, Алишер Навоий, Зайнулобиддин Хусайний, Кавкабий Бу- хорий, Дарвиш Али Чангий ва бошқалар шарқона жахоншумул аҳамиятга молик ноёб назарий ва эстетик қарашларни ишлаб чиққан ҳолда мумтоз мусиқий асарларнинг хам муаллифи сифатида кенг танилгандирлар.
Маълумки, улуғвор мақом санъати миллий маънавий мулкимизнинг энг қимматли ва ардоқли хазинасидир. Унинг асл намуналаридан неча-неча авлодлар бахраманд бўлиб келишмоқда. Ҳатто кенг кўламли тарғибот учун расман тақиқланган пайтларда хам мақомларнинг мавқеи, амалий-хаётий мохияти сақланиб қолаверди. Халқимизнинг юксак онги, диди, рухий талаб ва эхтиёжларига бастакорлик ижодиёти, устозона хофизлик ва созандалик ижрочилиги маънавий озуқа бериб келган. Шу боис бундай санъат усталари эл- юртимиз орасида хамиша қадрланганлар ва эьзозланганлар.
Буюк истиқлол туфайли мусиқий маданиятимиз эски сиёсий - мафкуравий тазйиқлардан халос бўлди. Шу билан бирга, у кўхна мумтоз анъаналаримизнинг тула тик- ланишига, айникса, ёш авлодларни билимдон, саводхон, маънавий баркамол даражада тарбиялашга мисли кўрилмаган имконият яратди. Хусусан, биз айнан мустақиллик даврида кўхна мақом ижрочилиги ва анъанавий ижодкорлигида юзага келган янгича ижодий салохиятнинг тикланишини кузатишга муяссар бўлмоқдамиз.
Фойдаланилган адабиётлар
1. Каримов И.А. Ватан саждагоҳ каби мукаддасдир. Т., “Ўзбекистон”, 1995.
2. Каримов И.А. Биз келажагимизни ўз қўлимиз билан қурамиз. Т., “Ўзбекистон”, 1992.
3. МахмудовТ. Мустакиллик ва маънавият. Т., “Шарк”, 2001.
Муаллифлар гурухи. Маданиятшунослик. Фарғона, 1997.
4. М.Абдуллаев. Маданиятшунослик асослари. Фарғона, 1997.
5. О.Умаржонов. Жаҳон динлари. Фарғона, 2001.
6. Б.Ахмедов. Амир Темур. Т., 1994.
7. И.Ражабов. Мақом асослари. Т., 1992.
8. Мусиқа ижодиёти масалалари. Мақолалар тўплами. Т. “Янгиасравлоди”. 2002.
9.Cathrine Sadolin. Complete vocal technique. 2012. www.Completevocalinstitute.com
10. Larri Star & Christopher Waterman.American popular music. Oxford Universite Press. Inc. 2007.
Do'stlaringiz bilan baham: |