5-маъруза ўзгарувчиларнинг бутун, мантиқИЙ, ҲАҚИҚий турлари


Download 21.2 Kb.
bet1/2
Sana28.12.2022
Hajmi21.2 Kb.
#1022765
  1   2
Bog'liq
5-маъруза


5-МАЪРУЗА
ЎЗГАРУВЧИЛАРНИНГ БУТУН, МАНТИҚИЙ, ҲАҚИҚИЙ ТУРЛАРИ
Бевосита МЭК стандартига кирган тилларни ўрганишдан аввал бу тилларнинг умумий элементлари билан танишиб олиш зарур бўлади. Умумий элементлар бир лойиха таркибига кўп тилли компанентларни бирлаштиришнинг ягона пойдевори хисобланади. Мазкур маърузада стандарт МДКлар ишлайдиган маълумотлар ҳамда уларнинг форматлари батавсил кўриб ўтилади.
Ўзгарувчининг маълумот тури ахборот турини, унинг ифодаланиш диапазонини, унинг устида бажарилиши мумкин бўлган амалларни аниқлайди. МЭК тиллари маълумотлар турини қатъий текшириш идеологиясидан фойдаланади. Бу эса, ҳар қандай ўзгарувчидан фойдаланиш фақат унинг тури эълон қилинганидан сўнггина амалга оширилишини билдиради. Шунингдек, бир фойдаланувчи турининг ўзидан кўра диапазони кенг бўлган фойдаланувчига ўзлаштиришга рухсат этилади. Масалан мантиқий ўзгарувчи фақатгина иккита қийматни қабул қила олади. Булар мантиқий 1 ёки мантиқий 0. Мантиқий турдаги ахборотни SINT (-128...+127) турдаги ўзгарувчига ўзлаштириш мумкин. Чунки у -128 дан +128 гача бўлган қийматни қабул қила олади. Бу қийматларнинг ичига 0 ва 1 ҳам киради. Аммо аксинча SINT турдаги ахборотни мантиқий турдаги ўзгарувчига ўзлаштириш мумкин эмас.
Дастурни трансляция қилишда барча ўзлаштириш операторлари ўзлаштирилаётган турга мослиги текширилади. Агар ўзлаштиришда хатолик бор бўлса, хатолик тўғирламнагунича дастур ишламайди. Агар катта диапазонга эга бўлган ахборотни кичик диапазонга эга турга ўгириш зарур бўлса, бу фақат махсус ўзгартирувчи операторлар ёрдамида амалга оширилади. МЭК нинг ўзгартириш операторлари бир мунча мураккаб бўлган амалларни ҳам бажара олади. Масалан, рақамни ёки календар санасини матнга ўгириш ёки шунинг тескарисини амалга ошириш шулар жумласидандир.
Бутун сонли ўзгарувчилар
Стандартда бутун сонлар турининг кўплаб хиллари мавжуд. Бунинг сабаби бутун сонлар билан бажариладиган асосий амалларни бажаришда дастурнинг кодини оптималлаштиришдир. Хисоблаш тезлиги процессорнинг маълумот турлари билан қандай ишлашига боғлиқ бўлади. Масалан 2 та 16 хонали сонни бир бирига қўшишни 16 разрядли процессор битта команда ёрдамида амалга оширади. Яъни бундай масала бир қадамда хал бўлади. Агар шу процессорда 2та 32 хонали сонларни бир бирига қўшиш талаб этилса, бунинг учун бир неча командалардан иборат бўлган дастурча ишлаши керак бўлади.
МЭК маълумотлари турлари иккита категорияга бўлинади – элементар ҳамда тузилмавий. Элементар ёки базавий тур таркибий турларнинг асоси хисобланади. Таркибий турларга эса массивлар, структуралар, структуралардан ташкил топган массивлар ва бошқаралрни келтириш мумкин.
Бутун сонли ўзгарувчилар маълумотни сақлаш диапазони ҳамда хотирадан эгаллайдиган жойига кўра фарқланади. Қуйидаги жадвалда уларнинг характеристикалари келтирилган (4.1 - жадвал).


Download 21.2 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling