O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd
Download 2.5 Mb. Pdf ko'rish
|
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - R harfi
- Bu sahifa navigatsiya:
- РАЦИОНАЛИЗАЦИЯ
РАЦИОНАЛИЗАТОРЛИК — техни-
ка воситалари, и.ч. технологияси, машина деталлари, тайёр маҳсулот ва б.ни тако- миллаштиришга доир янги техник ечим- лар ҳамда таклифларни ишлаб чиқиш б-н шутулланиш. Р.нинг ихтирочиликдан фарқи (қ. Ихтиро) шундаки, у муайян ишлаб чиқариш, корхона б-н, бирон- бир технология, машина ва қурилмага янгилик киритиш б-н боғлиқ бўлади, Р. аниқ бир машина, технологик жара- ён, деталь ва б.ни такомиллаштиришга, иш унумдорлигини оширишга, ишлаб чиқариладиган маҳсулот сифатини ях- шилашга қаратилади. Mac, пахта териш машинасининг асосий пахта териш орга- ни — шпинделини такомиллаштиришга доир таклиф Р. таклифи ҳисобланади. Р. таклифи бериш шартлари, уни муҳофаза қилиш тартиби Ўзбекистон Республи- каси Олий Кенгаши томонидан 1994 й. қабул қилинган қонунда белгилаб қўйилган. Р. учун гувоҳнома бериш иш- лари Ўзбекистон Республикаси патент идораси томонидан амалга оширилади (қ. Ихтирочилик ҳуқуқи). РАЦИОНАЛИЗАЦИЯ, рационал- лаштириш (лот. rationalis — ақлли, оқил) — бирон-бир нарсани такомиллашти- риш, янада мақсадга мувофиқ ташкил- лаштириш (Мас, ишлаб чиқаришни Р.). РАЦИОНАЛИЗМ (лот. ratio — ақл, ақл-идрок) — ақлни билишнинг ва кишилар хулқатворининг асоси деб ҳисобловчи фалсафий йўналиш. Ирраци- онализм ва сенсуализмга қарама-қарши туради. 17— 18-а.лардаги классик Р. (Р. Декарт, Б. Спиноза, Н. Мальбранш, Г. Лейбниц) ўрта аерлар схоластикаси ва диний ақидаларга қарши чиқиб, бу- тун дунёда чексиз сабаблар силсиласи ҳукмрон деган табиий тартибот гоясини илгари сурган. Р.га кура, илмий (яъни объектив, умумий, зарурий) билимга би- лишнинг манбаи ва унинг ҳақиқийлиги мезони — акл воситасидагина эриши- лади. Р. — маърифатчилик мафкураси вакилларининг фалсафий манбаларидан бири. Ислом дини илохиётида Абу Ман- сур Мотуридий Р. нуқтаи назаридан фикр юритган. РАЦИЯ (ра(диостан)ция сўзининг қисқартирилгани] — қисқа (100—10 м ли) тўлқинларда ишлайдиган их- чам кўчма радиостанция. Автоном (мустақил) ток манбаи (батареялар)дан www.ziyouz.com кутубхонаси 84 ишлайди. У б-н, асосан, оператив (тез- кор) ахборотлар қабул қилинади ва узати- лади. Р. ҳарбий ишда, давлат автомобиль назорати ва ички ишлар тизимларида, тез тиббий ёрдам тизимида ишлатилади. РАШИДОВ Носир (1936.13.1 — Жиззах тумани — 2002.12.4) — машина- созлик соҳасидаги олим, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1982). Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги ФА акад. (1991), техника фанлари д-ри (1976), проф. (1978), Тошкент политехника ин-тини тугатган (1958), Тошкент қ. х. машинасозлиги здида муҳандис (1960 — 63), Ўрта Осиё қ.х.ни механизация- лаштириш ва электрлаштириш и.т. ин- ститутида аспирант, лаб. мудири, бўлим бошлиғи (1963—92), айни пайтда Тош- кент автомобильйўллар ин-тида кафедра мудири (1972—84), Жиззах политехника ин-ти ректори (1992—2002). Илмий иш- лари автотранспортпоездларнинг тўғри ва эгри чизиқли ҳаракатланиши, тормоз- ланиши ҳамда турғунлиги назариясига, пахта хом ашёсини ташишни такомил- лаштиришнинг назарий масалаларига доир. Р. кўп звеноли тракторпоездлар их- тирочиси. Беруний номидаги Ўзбекистон Давлат мукофоти лауреата (1977). Ас: Пахта хом ашёсини ташишни та- комиллаштириш, Т., 1972; Кўп звеноли тракторпоездларнинг тормозланиши, Т., 1978; Кўп звеноли тракторпоездлар, Т., 1981. РАШИДОВ Турсунбой (1934, Тошкент) — механика соҳасидаги олим, Ўзбекистон ФА акад. (1984), Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан ар- боби (1977). Ўрта Осиё ун-тини тугат- ган (1956). Ўзбекистон ФА Механика ва иншоотларнинг сейсмик мустахкамлиги ин-тида илмий ходим (1959), сектор му- дири (1963—66), директор ўринбосари (1966), директор (1966—74), Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат ин-тида ректор (1974—79). Ўзбекистон ФА Пре- зидиуми Механика ва бошқариш жара- ёнлари бўлими акад.котиби (1979—84), Президиумнинг Бош илмий котиби (1984—85), академиянинг вице-пре- зидента (1985—92), ФА Президиуми Механика, бошқарув жараёнлари ва ин- форматика бўлими раиси (1992—94), Механика ва иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлиги ин-тида бўлим бошлиғи (1984 й.дан). Илмий ишлари конструк- циялар ва иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлиги ҳамда сейсмодинамика- сига доир. Тошкент ҳудудининг сейсмик микроҳудудлаштирилган харитасини ту- зишда, Тошкент метрополитени зилзи- лабардошлигини аниқлаш ва қурилишга татбиқ қилишда фаол қатнашган. Беру- ний номидаги Ўзбекистон давлат муко- фоти лауреати (1983). Ас: Ер ости қувурларининг зилзила- бардошлиги, Т., 1985 (ҳамкорликда); На- зарий механика асослари (ҳамкорликда); Т., 1990; Сейсмостойкость тоннельных конструкций метрополитена мелкого за- ложения, Т., 1993 (ҳамкорликда). РАШИДОВ Шароф Рашидович (1917.6.11, Жиззах ш. — 1983.31.10, Тошкент) — давлат ва жамоат арбо- би, ёзувчи. Жиззах пед. техникумини (1935), СамДУ нинг филология ф-тини тугатган (1941). Самарқанд вилояти газ. да масъул котиб, муҳаррир ўринбосари ва муҳаррир (1937—41,1943). 2-жаҳон уруши қатнашчиси (1941 й. нояб. — 1942). Ўзбекистон КП Самарқанд ви- лоят комитети котиби (1944—47), «Кизил Ўзбекистон» газ. муҳаррири (1947— 49), Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси бошқаруви раиси (1949—50). Ўзбекистон Олий Совети Президиуми раиси (195059). Ўзбекистон КП МК 1ко- тиби (1959 83). КПСС МК Сиёсий бю- роси (Президиуми) аъзолигига номзод (1961—83). 2 марта Меҳнат Қахрамони (1974, 1977). Р. адабиётга шоир сифатида кириб келди ва 1йирик асари — «Чегарачи» достони 1937 й.да нашр қилинди. Фа- шизмга қарши кураш туйғулари б-н су- www.ziyouz.com кутубхонаси 85 горилган «Қахрим» шеърлар тўплами 1945 й.да чоп этилди. Р. даврнинг муҳим ҳисобланган муаммоларидан бири — қўриқ ва бўз ерларни ўзлаштириш мав- зуида «Ғолиблар» қиссасини (1953) езди. 2-жаҳон уруши йилларида фронт орқасида қахрамонона меҳнат қилган халқ ҳаётига бағишланган «Бўрондан кучли» (1958) ва «Қудратли тўлқин» (1964), «Ғолиблар» (1972) романларини яратди. Р. халқ ва мамлакат ҳаётида рўй берган воқеаларни давлат ва партия арбо- би сифатида мушоҳада этиб, адабиётнинг бадиийлик мезонларидан кўра ғоявийлик тамойилига кўпроқ эътибор берди. Ҳинд халқ афсонаси асосида ёзилган «Кашмир қўшиғи» лирик қиссаси (1956) Р. ижоди- да алоҳида ўринни эгаллайди. Р. республикага раҳбарлик қилган йилларда қатор бунёдкорлик ишлари б-н бирга қ.х. ерларидан экстенсив фойдала- ниш оқибатида экологик вазиятнинг бу- зилиши, пахта яккаҳокимлигининг қарор топиши каби нохуш ҳолатлар ҳам юз бер- ди. Р. вафотидан сўнг Марказ томонидан тоталитар тузумнинг барча кирдикорла- ри унга юкланиб, 80-й.лар қатағонида ноҳақ қораланди. Ўзбекистон мустақилликка эришгач, Р.нинг номи окланди ва у Ватанимиз та- рихидаги муносиб ўрнини эгаллади. Пре- зидент И. А. Каримовнинг ташаббуси б-н Р. таваллудининг 75 йиллиги нишонлан- ди. Р. Тошкентдаги Халқлар Дўстлиги са- ройи меъморий мажмуаси учун қурилиш ғоясининг муаллифи ва ижодий раҳбари сифатида вафотидан сўнг Алишер Наво- ий номидаги Ўзбекистон Давлат муко- фоти б-н тақдирланган (1994). Сирдарё вилоятидаги туман, Тошкент ва Жиззах ш.даги кўчалар, мактаблар, маҳаллаларга унинг номи берилган. Жиззахда Р. ҳайкали ва музейи бор. «Чиғатой» қабристонига дафн этилган. Ас: Асарлар [5 ж.ли], 1—5ж.лар, Т., 1981—83; Эрк истар кўнгил [қисса, ки- носценарий, шеърлар], Т., 1992. Ад.: Каримов И., Ўзбекистон: мил- лий истиқлол, иқтисод, сиёсат, маф- кура, 1ж., Т., 1996; Рашидов А., Акам ҳақида, Т., 1992; Ризаев С, Шараф Ра- шидов. Штрихи к портрету, Т., 1992; Мирзаев С, Шермуҳамедов С, Ҳозирги замонўзбек адабиёти тарихи, Т., 1993; Ўзбекистоннинг янги тарихи. 2китоб [Ўзбекистон совет мустамлакачилиги даврида], Т., 2000. Download 2.5 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling