O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd


Download 2.5 Mb.
Pdf ko'rish
bet88/308
Sana31.10.2023
Hajmi2.5 Mb.
#1736325
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   308
Bog'liq
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - R harfi

РАЪНОДОШЛАР, атиргулдошлар 
(Rosaceae) — икки уруғ паллали усим-
ликлар оиласи. Дарахт, бута ва утлардан 
иборат. Барглари кетмакет жойлашган. 
Гуллари тўғри, асосан, икки жинсли, 
якка ёки кўпинча тўпгулда ўрнашган. 
Чангчиси кўп; мева барглари битта ва 
кўп бўлади. Меваси — пўстли, кўсакча, 
олма, данак ва б. кўринишда бўлади. Баъ-
зи маданий Р.да мевалар партенокарп ва 
уругсиз тузилган. 100 га яқин туркуми 
(3000 дан ортиқ тури) бор. Бутун ер ша-
рида Tapкалган. Асосан, Шим. ярим шар-
нинг мўътадил ва субтропик ҳудудларида 
тарқалган. Ўзбекистонда 38 туркумга 
мансуб 266 тури усади. Р. оиласи кўпинча 
қуйидаги кенжа оилалар: тобулгидошча 
лар (меваси — кўп пўстли); олмадошча-
лар (меваси— олма); атиргулдошчалар 
(меваси — кўп кўсакча); ол хўридош ч 
алар (меваси — данакча)га бўлинади.
Р.га мевали (олма, нок, беҳи, олча, 
олволи гилос, олхўри, ўрик, шафтоли ва 
б.), резавор мевали (малина, қулупнай, 
маймунжон ва б.), манзарали (атиргул, 
тобулғи ва б.) ўсимликлар киради. 
РАҚАМЛАР —сонлар ифодала-
надиган шартли белгилар. Қадимда 
сонлар сўзлар орқали ифодаланган. 
Халқларнинг ижтимоийхўжалик ҳаёти 
ривожланиши б-н мукаммалроқ белги-
ларга ва ҳисоблаш тизимларига эҳтиёж 
туғилди.
Энг қадимги Р. бобилликлар ва миср-
ликларга мансуб. Миср иероглиф Р.ида 
(мил. ав. 3000 —2500 й.) сонларни 
ифодалаш учун махсус расмбелгилар, 
кейинроқ иератик ва демотик ёзувлари 
пайдо бўлди. Бобил рақамлари (мил. ав. 
2000 йил боши), асосан, 1, 10, 60 ва 100 
ни билдирувчи миххат белгилари бўлиб, 
бошқа барча Р. шулар асосида ифодалан-
ган. Миср иератик ёзувидан Яқин ва Ўрта 
Шаркдаги барча ёзувлар ҳамда ЮнонИо-
ния ёзуви, шу б-н бирга алифбога асос-
ланган Р. келиб чикди. Босма юнон алиф-
боси славянкирилл ва қарфий Р.га асос 
солди. Ҳозирги Р.нинг тимсоллари ‘ (ноль 
б-н биргаликда) Ҳиндистонда 5-а.га яқин 
юзага келган. Бунгача Ҳиндистонда 
кҳарошти Р.и ва у б-н деярли бир вақтда 
браҳми Р.и бўлган. Браҳми Р.идан ҳинд 
гвалиор Р. и келиб чикди. Гвалиор Р. и. 
эса араб Р.ига асос бўлган. Араб Р. и. 
шарқий ва ғарбий (ғубор) Р.идан иборат. 


www.ziyouz.com кутубхонаси
88
Шарқий араб Р.и Миср ва ундан Шарк-
даги араб мамлакатлари, Эрон қамда 
Афғонистонда, ғарбий араб Р.и (губор) 
эса Мисрдан ғарбдаги мамлакатларида 
қўлланилади. Европада 9-а.дан бошлаб 
ғубор Р.и тарқадди ва тезда оммалашди. 
Шарқ мамлакатлари да эса ғубор Р.и 19-а.
гача ҳам кенг тарқалмади (яна қ. Араб 
рақамлари). 
Ад.: Юшкевич А. П., История матема-
тики в средние века, М., 1961.

Download 2.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   308




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling