O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd
Download 2.5 Mb. Pdf ko'rish
|
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - R harfi
РАҚС МУСИҚАСИ — мусиқа тури;
рақсларга жўр бўладиган мусиқа асарла- ридан иборат. Р.м.да рақс ҳаракатларининг характери суръат ҳамда муайян рит- мик қолипларга асосланган хилмахил куйлар ёрдамида ифодаланади. Р.м. — мусиқанинг энг қад. турларидан. Дастлаб у турли маросим ва халқ байрамларида ижро этилган давра ўйин қўшиқлари (бешқарсак, хоровод каби)дан таркиб топади. Кейинчалик (Мас, Ҳиндистонда мил. ав. 2минг йиллик давридан) Р.м.нинг сарой ва ибодатхоналарда ижро этилган мумтоз шакллари ривож топади. Европа санъатида 14-а.дан Р.м.нинг балракси, 16-а.дан балет шакллари юзага келади. P.m., асосан, чолғу куйларидан иборат. Кўп халқлар (айниқса, Осиё, Африка) да урма чолғу асбобларининг ўзи рақсга жўр бўлиб, уларда ижро этилган бой ва сермазмун рақс усуллари Р.м.ни ташкил қилади (Мас, Катта ўйин). Оғзаки анъа- надаги мусиқада вокал Р.м. турлари ҳам кенг ўрин олган (ялла, хоразм лапари ва б.). Пантомима б-н боғлиқ рақсларда мусиқа, кўпинча, тасвирий характерда бўлади. Халқ рақс куйлари ва усуллари мусиқий фольклорнинг бошқа турлари қатори композиторлик ижодиёти манба- ларидан биридир. Бир неча рақс куйлари бирлашуви натижасида чолғу сюита таш- кил топди. Вена классик мактаби ком- позиторларида менуэт, П. Чайковский ижодида вальс куйлари сонатасимфоник туркумига киритилган. Мусиқий роман- тизм вакиллари (К.М. Вебер, Ф. Шуберт, Ф. Шопен, Ф. Лист ва б.) ижодида раке куйлари бадиий юксак концерт асарлари- га айланган. РАҒА — токнинг юқумли замбуруғли касаллиги. Токнинг ёш новдалари, бар- глари, шўра ва узумларини зарарлайди. Новда, баргларда ҳар хил катталикда кул- ранг ғуборлар пайдо бўлади, кейинчалик ғуборлар жигарранг туе олади, сўнгра бир-бири б-н қўшилиб, қораяди. Касал- лик эрта муддатда авж олганда касал узумлар сўлийди, кеч муддатда авж ол- ганда эса ёрилади, ғужумлар катталаш- май қотиб қолади, чирийди, бадбўй ҳид чиқаради. Касаллик ток яхши парвариш қилинмаганда, майда маданглар ва бач- ки новдалар кўпайиб кетганда, хомток ўз вақтида ўтказилмаганда, ўсув даврида токзор тез-тез ва бостириб сугорилган- да авж олади. Ёғингарчилик кўп бўлган йиллари айниқса кенг тарқалади. Кураш чоралари: токни кесиш дав- рида маданглар ва куртаклар сонини ҳар туп токнинг кучига қараб қолдириш; занг ва новдаларни симбағаз ёки ишкомга та- рашда қуёш нурининг яхши тушиши ва яхши шамоллайдиган бўлишига эътибор бериш. Кузда токни кўмишдан олдин ёки эрта кўкламда куртаклар ёзилгун- ча 5% ли оҳаколтингугурт кайнатмаси ёки 2% ли нитрафен эритмаси пуркала- ди. Ўсув даврида олтингугурт ва оҳак кукуни ёки ўтин кули аралашмаси чан- гитилади. Касаллик авж олганда 5% ли www.ziyouz.com кутубхонаси 93 оҳаколтингугурт қайнатмаси ёки 0,01— 0,05% ли калий перманганат эритмаси, 1% ли бордо суюклиги пуркалади ва б. (яна қ. Кул, Оидиум). Султон Алимуҳмедов. РАҒБАТ — инсон ҳистуйғулари, руҳий ҳолатлари ривожи ва барқарорлашувига ёрдам берувчи, уни фаолликка ундовчи психик таъсир. У жавоб реакцияси сифатида шахсга таъ- сир ўтказишнинг воситаси вазифасини бажаради. Шу боис Р. ҳам сабаб, ҳам оқибат ролини ўйнайди. Бихевиоризмцз. Р. билан реакция муносабати ташқи таъсир (муҳитдаги ўзгаришлар), орга- низмнинг ҳаракатларга жавоб реакцияси сифатида талқин қилинади. Р.ни мотив (ички туртки) б-н айнанлаштириш мум- кин бўлмасада, баъзи ҳолатларда Р. ички турткига айланиши хам мумкин. Психо- логияда Р. инсон руҳиятига, билвосита дунёқарашига, ҳиссиётига, кайфиятига, қизиқишига, интилишига ижобий таъ- сир ўтказишдир. Р. моддий ва маънавий мазмунга эга бўлиб, шахснинг фаолият самарадорлиги ортишига хизмат қилади. Download 2.5 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling