O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd


Download 2.5 Mb.
Pdf ko'rish
bet93/308
Sana31.10.2023
Hajmi2.5 Mb.
#1736325
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   308
Bog'liq
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - R harfi

94
РАҲИМЖОНОВ 
Абдуман-
нон Раҳмонович (1927.18.8 — Тош-
кент — 2004.25.1) — невропатолог 
олим. Ўзбекистон ФА акад. (2000), 
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан 
арбоби. (1977). Тиббиёт фанлари д-ри 
(1964), проф. (1965). ТошТИни тугатгач 
(1949), Ўзбекистон травматология ва 
ортопедия и.т. институтиs да ординатор 
(1949—50), Тошкент врачлар малакасини 
ошириш ин-тининг нерв касалликлари 
кафедрасида ординатор (1950—54), ас-
систент (1954—59), доцент (1959—65). 
1967 йилдан кафедра мудири, инт рек-
тори (1984 — 97). Илмий ишлари, асо-
сан, мия гипоталамик (диэнцефаль) 
соҳасининг ревматизм оқибатида зарар-
ланишини ўрганиш, гипоталамик син-
дромнинг клиникаси ва диагностикасини 
аниқлашга оид. Р. нейротонзиляр касал-
ликларнинг оригинал таснифини тузди. 
Унинг раҳбарлигида «чап ярим шарлар» 
ва «ўнг ярим шарлар» эпилепсияси, мия 
инсультида уйқунинг бузилиши, диагно-
стикаси ва давоси, «кундузги» ва «тунги» 
ишемик инсультлар хронопатологияси ва 
хронотерапияси бўйича ишлаб чиқилган 
услубий тавсияномалар амалий тиббиёт-
га татбиқ этилди.
Ас: 
Ревматические 
заболевания 
нервной системы. Т., 1980; Эпилепсия 
и функциональное состояния мозга. Т., 
1985 (чамкорликда); Тунельные ком-
прессионноишемические невропатии, Т., 
1988; Сосудистые заболевания головного 
мозга, Т., 1991 (ҳамкорликда). 
РАҲИМИЙ Шокиржон (1898, Тош-
кент — 1938.4.10) — маърифатпарвар. 
Отаси қўлида хатсаводини чикаргач, 
мадрасада, усули жадид мактаби ва кеч-
ки рустузем мактабида ўқиган (1903— 
09). «Раҳимия» мактабида ўқитувчилик 
қилган (1909—19). Р. «Турон» театр 
тўдаси фаолиятида қатнашиш б-н бирга 
Халқ ун-ти (1918), «Иштирокиюн» газ. 
(1919) ва «Нашри маориф» жамияти-
нинг ташкил этилиши (1923)да ташаб-
бускор бўлган. 1912 й.дан бошлаб усули 
жадид мактаблари ва турли ўқув юрт-
лари учун ўқув қўлланмаларини нашр 
этган. Ўзбек тилидаги биринчи алифбе 
дарслиги — «Совға» (1919), шунингдек, 
«Она тили» (1918, Фитрат ва Қ. Рамазон 
б-н ҳамкорликда), «Катталарга ўқиш», 
«Алифбе дарслиги» (1922), «Катталар 
йўлдоши» (1924), «Катталар алифбеси» 
(1927), «Савод» (1930), «Ўзбек тили. Иш 
китоби» (1932) сингари дарслик ва ўқув 
қўлланмалар муаллифи. «Садои Турки-
стон» газ.да адабий ходим (1914—15), 
Эски шаҳар (1918—23) ва Тошкент ви-
лоят халқ маориф бўлимларида мудир 
(1924), айни пайтда lбосқич мактабла-
ри, таълим ва тарбия билим юртларида 
ўқитувчи ва мудир (191822). Р. 1924 й.да 
Москвада ўзбек ёшлари учун ташкил 
этилгар Бухоро Маориф уйи ва ишчилар 
ф-тига мудир этиб юборилган. 1930—31 
й.ларда «миллий иттиҳодчилар» усти-
дан бўлиб ўтган суддан кейин Тош-
кентга қайтиб, маориф тизимидаги му-
ассасаларда ишлаган. 1937 й. 5 авг.да 
«халқдушмани» сифатида қамоқка оли-
ниб, кўп ўтмай, отиб ташланган. 
РАҲИМОВ Абдурашид Мўминович 
(1945.10.12, 
Тошкент) — читгар, 
Ўзбекистон халқустаси (1999). Ҳунарни 
отаси уста Абдумўминдан ўрганган. 
«Металлремонт» к-тида рассом (1962—
79). 1977 й.дан «Усто» бирлашмасида 
читгар уста. Р. ижодида Тошкент ма-
тога гул босиш мактаби анъаналарини 
ривожлантирмоқда, меҳнат фаолиятида 
замонавий хом ашёлардан фойдаланиб 
анъанавий услубда янги нақш (гул) му-
жассамотларини қўллаган ҳолда асарлар 
(дастурхон, чойшаб ва б. буюмлар) ярата-
ди, замонавий бичимдаги либослар учун 
гулли матолар тайёрлайди. 

Download 2.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   308




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling