O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd


Download 2.5 Mb.
Pdf ko'rish
bet89/308
Sana31.10.2023
Hajmi2.5 Mb.
#1736325
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   308
Bog'liq
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - R harfi

РАҚАМЛИ 
ҲИСОБЛАШ 
МА-
ШИНАСИ — амаллар рақамли код-
пар ёрдамида бажариладиган электрон 
ҳисоблаш машинаси. Унда қўшиш, айи-
риш, кўпайтириш ва бўлиш амалларидан 
ташқари, мантиқий амаллар ҳам бажари-
лади. Р. ҳ. м.да мисол ечиш учун, албатта, 
дастур тузилади. Машина амалларни за-
рур командалар орқали маълум тартибда 
автоматик равишда ечади. Тузилган да-
стур перфорацион (тешиктешик) лента, 
магнит лента ва б.га шартли код б-н ёзил-
ган ҳолда махсус (киритувчи) қурилма 
ердамида машинага киритилади.
Умуман Р. ҳ. м. арифметик қурилма, 
хотира қурилмаси, бошқариш қурилмаси 
ва натижа чиқарувчи қурилмадан ибо-
рат. 
Арифметик 
қурилма, 
асосан, 
қўшиш, айириш, кўпайтириш, бўлиш ва 
мантиқий амалларни бажариш учун, хо-
тира қурилмаси сонлар ва командаларни 
саклаш учун қўлланилади. Бошқариш 
қурилмаси машинанинг бир меъёрда 
ишлашини таъминлайди. Агар машина 
нотўғри ишласа, уни тезда тўхтатади, ма-
шина ишини доимо назорат қилиб тура-
ди. Натижа чиқарувчи қурилма олинган 
натижаларни қоғозга турли қурилмалар 
ердамида қайд қилиб боради. Р. ҳ. м.да 
транзисторлар ва интеграл схемалар иш-
латилади. Халқ хўжалигида Р.ҳ. м. ил-
мийтехник ҳисобларни бажариш, маълу-
мотларни автоматик тарзда қайта ишлаш, 
жараёнларни автоматик бошқариш ва б. 
учун қўлланади. 20-а. 60-й.ларидан ЭҲМ 
термини раcм бўлди, 90-й.ларидан шах-
сий компьютерлар деб аталувчи ихчам 
ЭҲМ лар кўпроқ қўллана бошлади. 
РАҚОБАТ — мустақил товар ишлаб 
чиқарувчи (корхона)лар ўртасида товар-
ларни қулай шароитда и.ч. ва яхши фой-
да келтирадиган нархда сотиш, умуман 
иқтисодиётда ўз мавқеини мустаҳкамлаш 
учун кураш. P. кўп қиррали иқтисодий 
ҳодиса бўлиб, у бозорнинг барча субъ-
ектлари ўртасидаги мураккаб муносабат-
ларни ифодалайди. Ресурсларнн етказиб 
берувчилар ўртасидаги Р. ўзларининг 
иқтисодий ресурсларини (капитал, ер, 
ишчи кучи) юқори нд/шшрда сотиш учун 
амалга оширилади. Ишлаб чиқарувчилар 
ва ресуреларни етказиб берувчилар 
ўртасидаги Р. бозор муносабатлари ри-
вожланган, иқтисодиёт тўлиқ эркинлаш-
ган шароитда яққол намоён бўлади.
Р. истеъмолчилар ўртасида ҳам 
юз бериб, товарларни қулай ва арзон 
баҳоларда сотиб олишга қаратилади, 
яъни харидор ҳар бир сарфланган пул 
бирлиги эвазига кўпроқ нафлиликка эга 
бўлишга ҳаракат қилади, арзон ва сифат-
ли товарни тезроқ сотиб олиш учун кура-
шади. Р.да ишлаб чиқарувчилар ўртасида 
сарфланган харажатларга кўпроқ фонда 
олиш, шу фойда орқасидан қувиш на-
тижасида товарларни сотиш доиралари, 
яъни қулай бозорлар, арзон хом ашё, 
энергия ва арзон ишчи кучи манбалари 
учун кураш боради. Р. асосида ишлаб 
чиқарувчиларнинг мулк эгаси сифати-
да алоҳидалашуви ва мустақил бўлиши, 
манфаатлар тўқнашуви ётади. Чунки ҳар 
бир мулк эгасининг ўз манфаати бўлиб, 
улар шу манфаатга эришиш учун ин-
тилади. Мулк эгасининг товар и. ч. ва 
бошқа барча соҳалардаги фаолияти шу 
манфаатга бўйсундирилган бўлади. Р. 
мавжуд бўлишининг яна бир шарти — бу 
товарпул муносабатларининг, маълум да-
ражада ривожланган бозор тизимининг 
бўлишидир. Шу сабабли Р.нинг асосий 
соҳаси бозор ҳисобланади.
Янги технология жорий қилиш, та-
лабга жавобан товар турларини тез 
ўзлаштириш, малакали ишчи кучига 


www.ziyouz.com кутубхонаси
89
эга бўлиш ва замонавий маркетинг хиз-
матидан фойдаланиш кабилар Р. кура-
шидан ғолиб чиқиш шартига айланади. 
Монополия Р.га зид, чунки у товар иш-
лаб чиқарувчига танҳо ҳукмронликни 
таъминлаб, ўзаро беллашув учун шаро-
ит қолдирмайди. Р. кураш йўлини тан-
лаш жиҳатдан ҳам ҳалол ва ғирром Р.га 
бўлинади. Ҳалол Р. бозордаги курашда 
қабул қилинган, ҳаммага мақбул усуллар 
б-н олиб борилади, бозор қоидаларига 
асосланади. Fирром Р.да тақиқланган 
ва қораланган усуллар, яъни қаллоблик, 
кўзбўямачилик, сўзида турмаслик, ал-
даш, иқтисодий жосуслик, қўпоровчилик 
ва ҳатто жисмоний зўравонлик каби 
жинояткорона усуллар қўлланилади. 
Бозор 
иқтисодиёти 
аслида 
фақат 
ҳалол Р.ни тан олади. Р. иқтисодиётни 
соғломлаштириб туради. Р.дан жами-
ят манфаатлари йўлида фойдаланиш ва 
уни назорат қилишда давлат томонидан 
қабул қилинадиган монополияга қарши 
қонунлар муҳим аҳамиятга эга.
Р. олиб бориш усулига кўра, нарх 
б-н Р. ва нархсиз Р.га бўлинади. Нарх 
б-н рақобатлашув товарлар ёки хизмат-
ларни рақибларга Караганда фойдани 
вактинчалик камайтириш ҳисобига ар-
зон нархда сотишни билдиради (нарх-
дан ташламалар, улгуржи харидорларга 
имтиёзлар ва б.), Нархсиз Р.га харидор-
ларни эгаллаш ва сақлаб туришнинг 
нархларни арзонлаштириш б-н боғлиқ 
бўлмаган ҳар қандай қонуний усуллари 
киради (сифатини ошириш, хизмат муд-
датини узайтириш, экологик тозалик, 
хавфсизлик ва б.) Ўз миқёсига кўра, Р. 
энг аввало 2 турга — тармоқ ичидаги ва 
тармоқлараро Р.га бўлинади. Иқгисодий 
адабиётларда тармоқ ичидаги Р.нинг 4 та 
шакли алоҳида ажралиб кўрсатилади. Бу-
лар эркин Р., монополистах Р., монополия 
ва олигополиятр
Р.нинг амал қилиши учун муайян 
шартшароитлар мавжуд бўлиши шарт. 
Бу шартшароитлар фақат бозор муноса-
батлари қарор топган муҳитда бўлиши 
мумкин. Иқтисодиётда монополлашув 
тамойилларининг кучайиб бориши б-н 
Р. чекланади. Рақобатчилик муҳитини 
вужудга келтириш учун давлат моно-
полияларга қарши сиёсат олиб боради
иқтисодиётни монополиядан чиқариш 
бўйича чора-тадбирлар кўради, монопо-
лияга қарши қонунчиликнн амалга оши-
ради.
Давлатнинг Р.га нисбатан сиё-
сати 
унинг 
маърифатли, 
маданий 
кўринишлари ва қоидаларини таъмин-
лашга йўналтирилади. Бундай сиёсат 
и.ч.ни такомиллаштириш, маҳсулотларни 
самарали тақсимлашга, техника ва ик-
тисодий тараққиётга ёрдам беради, ис-
теъмолчиларнинг манфаатларини химоя 
қилишга хизмат қилади.
Ўзбекистонда бозор иқтисодиётига 
ўтиш даврида хукумат томонидан икти-
содиётда Р. муҳитини яратиш масаласи-
га алоҳида эътибор берилди. Жаҳондаги 
барча ривожланган давлатларда бўлгани 
каби Ўзбекистонда ҳам Р. бўйича дав-
лат сиёсати амалга оширилади. Шу 
мақсадда 1996 й. 15 мартда Молия вазир-
лиги ҳузурида Монополиядан чиқариш 
ва рақобатни ривожлантириш қўмитаси 
ташкил этилди. Кейинчалик, у мустақил 
давлат 
қўмитасига 
айлантирилди. 
Ўзбекистонда Р.чилик муҳитини вужуд-
га келтиришда нарх б-н рақобатлашув 
усули танланди ва нархлар эркин қўйиб 
юборилди.
«Монополистик фаолиятни чеклаш 
тўғрисида»ги (1992 й. 3 авг.) конунга 
кўра, нархларни монополлаштириш, бо-
зорда атайлаб тақчиллик яратиш, Р.нинг 
ғирром усулларини қўллаш ман этила-
ди. «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқдарини 
ҳимоя қилиш тўғрисида»ги (1996 й. 26 
апр.) қонунига асосан, ғирром Р.га йўл 
қўймайдиган механизмни яратишга ҳам 
алоҳида эътибор берилган. «Товар бо-
зорларида монополистик фаолиятни че-
клаш ва рақобат тўғрисида» (1996 й. 27 
дек.) қонунида ҳам соғлом Р. муҳитининг 
ҳуқуқий шартшароитлари таъминлаб бе-
рилган.
Аҳмаджон Ўлмасов.


www.ziyouz.com кутубхонаси

Download 2.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   308




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling