O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd
Download 2.5 Mb. Pdf ko'rish
|
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - R harfi
РАШИДХОН,
Абдурашидхон (1509/10, Андижон — 1563, Хўтан) Мўғулистон хони (1533—63). Султон Саъидхоннннг ўғли. Р. жасур саркарда, уста мерган, сайёҳ, турк ва форс тил- ларида Рашидий тахаллуси б-н ижод қилган шоир ҳамда турли мусиқа асбо- бларини чала билган созанда ва бастакор бўлган. Мирзо Ҳайдар ўзининг машҳур «Тарихи Рашидий» асарининг номини Р. исмига қўйганлигини таъкидлайди. Р. отаси даврида (1521—22) Еттисув ва Оқсув волийси ҳамда отаси уруш сафа- рида бўлганида хон ноиби вазифаси- ни бажарган. Ўз ҳукмронлиги даврида муваффақиятли ички ва ташқи сиёсат олиб борган. Хонликка бўйсунишдан бош тортган, хавф туғдирган қўшни хон- лик ва қабилауруғ (қозоқ, қирғиз, қалмоқ, мўғул)ларга қарши юришлар (1537—38, 1544—45) олиб борган, чегараларни мустаҳкамлаган. Илммаърифат, адабиёт- санъат ва унинг мухлисларининг ҳомийси бўлган. Мадраса, мактаб, масжид, хонақоҳ, ҳаммомлар қурдирган. Ислом дини ва тасаввуфнинг ривожига кенг йўл очиб берган. Нақшбандия тариқатининг йирик вакили Хожа Муҳаммад Шариф Р.нинг пири, устози эди. Р. даврида Ёр- кенд ш.да «Яшил Мадраса», 360 ҳужрали 2 қаватли ҳаммом, Рашидия мадрасаси қурилган. Мадрасада мусиқа ва хаттот- ликка алоҳида эътибор берилган. Туркий халқларнинг маданий мероси бўлган 12 мақом хоннинг рафиқаси Омоннисохо- ним томонидан тартибга солинган. На- воийнинг ўлмас асарлари мазкур мусиқа хазинасидан ўрин олган. Хоннинг ўзи 12 мақомнинг 24 шўъбасини яхши билган. Р. «Девони Рашидий», «Ғазалиёти Ра- шидий» ва «Салотиннома» каби асарлар муаллифи. Бироқ улар бизгача етиб кел- маган, фақат туркий ва форсий ғазал ва улардан намуналар қўлёзма китобларда тилга олиниб, қўшикларда айтилиб ке- линмокда. Омонбек Жалилов. РАШПИЛЬ (нем. raspeln — айқаш) — энг йирик тишли эгов. Ярим конусси- мон шаклдаги тишлари шахмат тартиби- да жойлашган. Ёғоч, пластмасса, чарм, резина, юмшоқ металлар ва б.ни эговлаш учун ишлатилади. РАШТ — илк ўрта асрларда Тожики- стоннинг Гарм вилояти ҳудудида жой- лашган шаҳар ва вилоят (6—14-а.лар). Термиздан 60 фарсах масофада бўлган. 8-а. охирида бармакийлар авлоди Фадл ибн Яҳъё (Холид ибн Бармак набира- си) Р.да, туркийлар б-н чегарадош ерда, мустаҳкам девор ва дарвоза қурдирган. Р. шаҳри ҳоз. Гарм ш. ўрнида бўлган. Р.га қўшни Хат қишлоғидан илк ўрта асрларга оид тангалар хазинаси топил- ган, уларнинг ичида 630-й.га оид Ви- зантия императорининг сурати туши- рилган олтин танга ва 7— 8-а. бошига оид хитой кўзгуси бор. Бу топилмалар Р. орқали Буюк ипак йўли ўтганлигидан www.ziyouz.com кутубхонаси 87 ва у юнонбақтрия даврида ҳам мавжуд бўлганлигидан далолат беради. 10-а.да Р.да зарбхона бўлиб, унда сомонийлар- нинг дирҳамлари чиқарилган. Бу эса Р. атрофида кумуш конлари бўлганлигини билдиради. В. Бартольднит фикрига кўра, Р. вилояти 15-а.дан бошлаб Қоратегин деб атала бошлаган. Ад.: Камалиддинов Ш. С, Историче- ская география Южного Согда и Тохари- стана по арабоязычным источникам IX — начала XIII вв., Т., 1996. РАЪНО — кузги серхрсил нок нави. Шредер номидаги Боғдорчилик, узум- чилик ва виночилик и.т. ин-тининг Самарқанд филиалида Лесная красави- ца ва маҳаллий Кулала нок навларини чатиштириб яратилган (А. К. Павлов). Меваси рангининг раъно гулига ухша- ганлиги учун шу ном берилган. Дарахти ўртача кучли усади, бал. 57 м, кенглиги 4 м. Барглари майда ва ўртача катталик- да. Апр.нинг 2ўн кунлигида гуллайди, ўзидан чангланади. Меваси сент.да пи- шади. Мевасининг ўртача вазни 170 г. Пўсти лимонрангсариқ, эти оқ, тиғиз, ширин, ўртача нордон, хуштаъм. Мева- си янгилигида ейилади, қоқи қилинади. Таркибида 13,9% (қоқисида 19— 20%) қанд, 0,15% кислота бор. Нок пайванд- тагига улангани 5—6, беҳи пайвандтаги- га улангани 3—4 ҳосилга киради. йили ҳосил беради. 20—25 йиллик дарахти- нинг ҳосилдорлиги 250—300 кг. Мева- лари новдаларда махкам туради. Тоғ ён бағирларида, суғориладиган жойларда яхши усади. Совуққа, қурғоқчиликка ва гармселга чидамли. 1982 й.дан Тошкент вилоятининг тоғли туманлари ва Наман- ган вилояти учун рнлаштирилган. Download 2.5 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling