O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd


Download 2.5 Mb.
Pdf ko'rish
bet83/308
Sana31.10.2023
Hajmi2.5 Mb.
#1736325
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   308
Bog'liq
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - R harfi

РАФИҚОВ Муҳаммад Муҳиддинович 
(1940.26.10, Бухоро) — актёр, реж. 
Ўзбекистон Республикаси санъат арбо-
би (2003). Тошкент театр ва рассомлик 
санъати ин-тини тугатган (1966). 1966—
67 й.лар Ҳамза театрида, 1967—83 
й.лар Бухоро театрида актёр (1981—83 
й.лар директор), 1983 й.дан Бухоро ви-
лояти телерадиокомпаниясининг бош 
реж.и.Ҳамлет (У. Шекспир, «Хамлет»), 
Темирхон («Неркес»), Хлестаков («Ре-
визор»), Йўлдош («Қопқон»), Ибн Сино 
(«Ибн Сино»), Шоҳ Баҳром («Дилором»), 
Нодир («Олтин девор»), Каримов («Ко-
миссия») каби роллари б-н танилган. У 
бир қанча фильмлар (Ҳожир, «Рустам ва 
Суқроб»; Вали, «Сиёвуш ҳақида қисса»; 
Акром, «Лайлак келди, ёз бўлди»; Усмон-
бек қўрбоши, «Афсонага айланган қиз» 
ва б.) ва телефильмлар Шайбонийхон, 
«Бобур»; Акбарали мингбоши, «Кеча 
ва кундуз»; Имом Бухорий, «Имом ал-
Бухорий»; Амир Темур, «Соҳибқирон»; 
Абдураҳмон табиб, «Шайтанат»; Ибн 
Сино, «Ҳаким ва ажал»)да ҳам эсда 
қоларли образлар яратган. Р. инсон ички 
дунёсини, кечинмаларини ҳаётий талқин 
этиши б-н ажралиб туради. 
РАФТОР (форс. — юриш) — бир ма-
ромда тўлқинсимон ҳаракатдаги нақш 
чизиғи (таноб, новда). Нақш мужасса-
мотида ингичка ва кенг ҳошия бўйлаб 
бир ёки икки томонга йўналтирилади; Р. 
нақш мужассамотида 1даражали ўрин ту-
тади; гул, ғунча, барг, марғула, куртаклар 
эса 2даражали бўлиб, мужассамотни 
тўлдиради. Р. тасвирланган новда сонига 
қараб 4 кўринишда (якрафтор — 1, ду-
рафтор — 2, серафтор — 3, чоррафтор — 


www.ziyouz.com кутубхонаси
82
4) учрайди; барчасида ҳам тўлқинсимон 
ҳаракат бир томонга йўналтирилади. 
Фақат Хоразм усталари дурафторнинг 
ҳар бир Р.ини бир-бирига қарама-қарши 
йўналтириб ҳам қўллайдилар. Амалий 
безак санъатининг безак мужассамотида 
кенг қўлланилади.
РАХИТ (юн. rhachis — умуртқа), 
ширзада — ёш болаларда учрайдиган 
касаллик. Организмда витамин D етиш-
маслиги туфайли фосфоркальций ал-
машинувининг бузилиши натижасида 
келиб чиқади. Р.га кўпинча боланинг 
чала туғилиши, қувватсизлиги, сунъий 
овқатлантириш сабаб бўлади.
Бола яхши парвариш қилинмаса, очиқ 
ҳаво ва қуёш нуридан баҳраманд бўлмаса, 
нотўғри овқатлантирилса, унинг организ-
мига витамин D етарли миқдорда кир-
майди ёки ультрабинафша нурлар етиш-
маслигидан терисида витамин D ҳосил 
бўлиши бузилиб, Р. касаллиги кучаяди. 
Бундан ташқари, боланинг тез-тез касал-
ланиши, онанинг ҳомиладорлик вақтида 
овқат рационининг бузилганлиги ҳам Р. 
касаллигига сабаб бўлади. Р. касаллиги 
моддалар алмашинувининг бузилишига 
қамда турли аъзо ва системалар ишининг 
издан чиқишига олиб келади. Бу касал-
ликда фосфор ва кальций каби минерал 
тузлар алмашинуви айниқса кучли бузи-
лади. Ичакда кальцийнинг сўрилиши ва 
суякларга ўтириши ўзгаради, бу — су-
якнинг ингичкалашиб, тўқималарининг 
юмшашига, нерв системаси ва ички аъзо-
лар ишининг бузилишига сабаб бўлади.
Касалликнинг дастлабки даврида бе-
морнинг нерв системасида ўзгаришлар 
рўй беради: бола қўрқоқ, тажанг, инжиқ 
ёки шалвиллаган бўлиб қолади; кўп тер-
лайди, эмаётганида юзи, ётганида энса-
си терга ботади. Болани қичима безов-
та қилганлиги учун у бошини ёстиққа 
ишқайверганидан орқа сочи тўкилиб ке-
тади. Касаллик кучайганда мускуллар за-
ифлашади, буришади; касал бола соғлом 
болага нисбатан кеч юради, қорни ши-
шади, ичи кўпинча қотади ёки суради, 
кейинчалик суяк системаси ўзгаради: 
елка суяги яссиланади, боши катталаша-
ди, пешона ва калланинг тепа суяги тур-
тиб чиқади, пешона дўнг бўлиб қолади, 
калла тепа суяги ва энса соҳасидаги су-
якнинг юмшаши кузатилади. Бошнинг 
катта лиқилдоғи ўз вақтида суякланмай-
ди. Кўпинча тўш ёнидаги қовурға суя-
клари қалинлашади. Бола юра бошлага-
нида оёклари X шаклида ёки О шаклида 
қийшаяди. Кўкрак қафасининг шакли 
ҳам ўзгаради: ё олдинга туртиб чиқади 
ёки ичига кириб кетади.
Р.га учраган болалар турли юқумли 
касалликларга (айниқса, зотилжамга) 
мойил бўлади.
Р. касаллигининг олдини олиш 
туғруққача бўлган даврда бошланади. 
Ҳомиладор аёл мумкин қадар тоза ҳавода 
кўпроқ бўлиши, режимга қатъий риоя 
қилиши, тўғри овқатланиши керак (қ. 
Овцатланиш).
Бола туғилганидан кейин уни парва-
риш қилишнинг барча қоидаларига риоя 
қилиш ва иложи борича кўкрак сути б-н 
боқиш лозим (қ. Гўдак).
Р.ни даволашда врачнинг кўрсатмасига 
мувофиқ, витамин D бошқа дорилар 
б-н биргаликда берилади. Зарур бўлган 
ҳолларда врачнинг тавсиясига мувофиқ 
даво гимнастикаси, массаж, кварц лампа-
си б-н нурлантириш ўтказилади.

Download 2.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   308




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling