Сийдик хайдовчи ва бачадон мускулига таъсир қилувчи дорилар


Download 418.35 Kb.
Pdf ko'rish
bet1/3
Sana18.06.2023
Hajmi418.35 Kb.
#1590670
  1   2   3
Bog'liq
Сийдик хайдовчи, бачадонга таъсир этувчи



СИЙДИК ХАЙДОВЧИ ВА БАЧАДОН МУСКУЛИГА ТАЪСИР ҚИЛУВЧИ
ДОРИЛАР 
Организм 65-70% сувдан иборат (40-50 л) шундан тукима ичида 30-35 л, тукималар 
оралигида 10-12 л, конни ичида 3,5 л дан иборат. Буйракни сатхи 1,5 м
2
бўлиб, 1 минутда 
120 мл бирламчи сийдик хосил бўлади, буни 99% қайтадан сурилади, бир суткада инсон 1,5 
л сийдик (иккиламчи) ажратади. Сийдик филтрация, реабсорбция ва секреция натижасида 
хосил бўлади. Бирламчи сийдикда 270 г натрий бўлиб, иккиламчида 7 г колади, 263 г 
қайтадан сурилади.
Сийдик хайдовчи дорилар хар хил шиш (отекларда) ларда қўлланилади (жигар, буйрак 
хасталикларида, мия шишида, упка шишида). Кейинги вақтларда гипертония ва глаукомада 
хам қўлланилмокда. Сийдик хайдовчи дорилар асосан реабсорбцияни тормозлайди. 
Реабсорбция 1% камайса 10 литр сийдик хосил бўлади. 
Сийдик хайдовчи дориларни бирқанча таснифи бор; 
1. 
каналчаларга таъсир қилувчилар: дихлотиазид, урегит, фуросемид, триамтерен, 
диакарб, темисал. 
2. 
алдостерон антагонисти – спиринолактон 
3. 
осмотиклар – маннит, мочевина 
4. 
кислота хосил қилувчилар – аммоний хлориди 
Яна бошқа таснифда: кучсиз (кислота хосил қилувчилар, осмотик, калий 
тухтатувчилар, ксантин унумлари, карбонангидразанн блокада қилувчилар), уртача: тиазид 
унумлари; кучли сийдик хайдовчиларга эса фуросемид, этакрин кислоталар киради. 
Доривор ўсимликлардан пол-пола усимлиги (Herba aervae lanatae), айик кулок япроги, 
буйрак чойи ва бошқалар. 
Фуросемид (лазикс) 0,04 г таблеткаларда чиқарилиб, 1% 1 мл дан инъекция учун 
ишлатилади. Венага берилса таъсири 2-3 минутда бошланади, 2 соат давом этади. Огиз 
оркали берганда таъсири 0,5 соатларда бошланади. Фуросемид Nа
+
СI
-
ни реабсорбциясини 
камайтиради, К
+
секрециясини купайтиради, буйракдан конни ўтишини купайтиради, Са
++
ни чикишини кучайтиради. Кон босимини пасайтиради. Кон томирга 20-40 мг бериш 
мумкин, огиз оркали 40-120 мг гача бериш мумкин. 
Триамтерен, 0,05 г дан капсулада чиқарилади. Калийни секрециясини тормозлайди. 
Шунинг учун буни ишлатганда гипокалиемия холатлари курилмайди. Таъсири огиз оркали 
берилганда 15-20 дақиқадан кейин бошланиб, 12 соат давом этади. Триампур мураккаб 
таблетка бўлиб, таркибида триамтерен ва гидрохлортиазид бор. Баъзи вақтларда кўнгил 
айниш, кайд қилиш, бош огриги, кон босимини пасайтириш холлари курилади. 
Гидрохлортиазид (гипотиазид), кучли сийдик хайдовчи дорилар каторига киради. Nа
+
ионни реабсорбциясини камайтиради, натижада Nа
+
Сl
-
куп чикади, натижада куп сийдик 
ажралади. Хар қандай холатда (ацидоз, алкалозларда, минералокортикоидларни асоратида 

+
тупланиб колиши, нефропатияда, мензисдан олдинги; уз таъсирини кўрсатади. Баъзи 
вақтларда тузни куп чиқаргани учун салуретик хам дейилади (ҳамма тиазидларни). 
Таблеткаларда 0,025 ва 0,1 г дан чиқарилади. Огиз оркали берилганда 1-2 соатда келиб 
чиқиб, 12 соат давом этади. Гипотиазид гипокалиемия холатини чакириши мумкин, буни 
олдини олиш учун картошка, куриган урик, ловия, ва бошқа нарсалар yeйиш керак. 
Циклометиазид, кучли диуретик бўлиб, таъсири 2-4 соатдан сунг келиб чиқиб 10-12 
соат давом этади. Суткалик диурезни 2,5 марта купайтиради. Таблеткаларда 0,5 мг дан 
чиқарилади, 2-3 марта берилади. Гипотиазид қандай холатларда ишлатилса бу хам шундай 
холат (касалликлар) да ишлатилади. 
Оксодолин. Гипотиазид таъсир килмайдиган холатларда қўлланилади. Таъсири 3 
кунгача чузилиши мумкин. Таблеткаларда 0,05 г (50 мг) дан чиқарилади. 
Клопамид – бриналдикс. Фуросемидга ухшаш таъсир кўрсатади, кон босимини 
пасайтиради. Таъсири 1-3 соатдан кейин бошланиб 18-24 соатгача давом этади.


Таблеткаларда 0,02 г (20 мг) дан чикади. Бир қанча мураккаб таблеткалар (бринердин, 
кристепин ва бошқалар) клопамид тутади. 
Диакарб, карбоангидраза ферментини блокада қилади. Карбоангидраза ферменти 
карбон кислотани гидратациясида ва дегидратациясида иштирок этади. Диакарб таъсирида 
конда ацидоз холати келиб чикади. Дорини беришни тухтагандан кейин 1-2 кундан кейин 
ишкорий холат уз ўрнига келади. Диакарб 0,125-0,25 г дан берилади, бир марта бир кунда 
чунки тез бериш натижасида бикарбонатлар камайиб кетиши, натижада эффект йуколиши 
мумкин. 
Диакарб хар хил асорат чакириши мумкин: уйкучанлик, ориентирни бузилиш, 
парестезия, булар гипокалиемия ва карбоангидразани блокада бўлиш натижасидир. 
Препаратни беришни тухтатгач яна уз холига қайтади. Диакарб мумкин эмас ацидозда
калий ва натрий чикиши тезлашганда, Аддисон хасталигида, жигар, буйрак, қандли диабет, 
уремияда, хомиладорликни биринчи 3 ойлигида. 
Спиронолактон (алдактон, верошпирон). Алдостерон антагонисти. Альдостерон, 
минералокортикоид натрийни қайтадан сўрилишини таъминлаб беради, калийни 
чикишини кучайтиради. спиронолактон конкурент антагонист алдостеронга натрийни 
чиқиб кетишини купайтириб, калий ва мочевинани камайтиради. Натрийурез натижасида 
кон босими пасайиши мумкин, таъсири одатда 2-5 кунларда келиб чикади, таъсирини 
тезлаштириш учун фуросемид ёки этакрин кислота билан бирга бериш керак. 
Спиролактонни инфекцион-аллергик холатларда (бронхиал астмада), паркинсонизмда 
бериш мумкин. Таблеткаларда 0,025 г дан чиқарилади, бир кунда 2-4 марта бериш мумкин. 
Баъзи вақтларда кўнгил айниш, уйкучанлик, терида тошмалар, гинекомастия курилади. 
Спиронолактонни ишлатиш мумкин эмас. Буйрак касалликларида, азотемияда, 
атриовентрикуляр блокадада. 
Осмотик диуретикларга маннит, калий ацетати, мочевина киради. 
Маннит (маннитол) 6 атомли спирт. Плазмада осмотик босим ошади, сувни 
реабсорбцияси пасаяди. Маннит организмдан куп миқдорда сувни чиқариб юборади. 10-15-
20% эритмалари ишлатилади. Буйракни филтрация фаолияти сакланган бўлса таъсир 
кўрсатади. Бош мияда шиш (отек) бўлганда, калтирашда (судорог), суний кон айланишида 
қўлланилади. Маннитни 10-15-20% эритмаси венага юборилади. 1-1,5 г/кг огирлигига. 
Буйракни чиқариш функцияси бузилганда мумкин эмас. Миқдори купайиб кетса организм 
сувсизланиб колиши мумкин (галлюцинация, диспептик холатлар). 
Мочевина (карбамид). Сувда яхши эрийди, нейтрал реакцияга эга, эриганда иссиқни 
ютади. Мочевина каналчаларда кучли осмотик босим қилади. (бутун молекуласи билан) 50-
60% филтрланиш, реабсорбцияга учрамайди, натижада организмдан сув чиқиб кетади. 
Мочевина мия шишини олдини олиш учун, токсик упка шишини даволашда, куз ички ex 
tem’ore босимини пасайтириш учун қўлланади. Мочевинани эритмаси тайёрланиши керак 
(30% эритма 10% глюкозада). Эритмаси туриб колса парчаланиб гемолиз бериши мумкин. 
Препарат венага томчилаб 40-60-80 томчи 1 минутда юборилади. миқдори 0,5-1,5 г\кг 
огирлигига. Терини тагига тушиб колса некроз чакиради. Огиз оркали хам бериш мумкин, 
факат киём билан 0,75-1,5 г/кг огирлигига, лекин диспептик холатлар (кўнгил айниш, қайт 
қилиш, зарда) курилади. Мочевина мумкин эмас: буйрак, жигар, юрак yeтишмовчилигида, 
мия шишида (агар кон айланиш бузилиш хисобига бўлса). Мочевина 30,45,60, 90 г дан 
флаконларда чиқарилиб, 10% глюкозада эритилади ва 30% эритмаси олинади. Ex tem’ore 
эритилади. Сийдик хайдовчи дориларимиз жуда куп. Айникса ўсимликлардан, кейинги 
вақтларда асоратсиз ўсимлик сийдик хайдовчилар ишлатиляпти. 

Download 418.35 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling