Сийдик хайдовчи ва бачадон мускулига таъсир қилувчи дорилар


БАЧАДОН МУСКУЛИГА ТАЪСИР ҚИЛУВЧИ ДОРИЛАР


Download 418.35 Kb.
Pdf ko'rish
bet2/3
Sana18.06.2023
Hajmi418.35 Kb.
#1590670
1   2   3
Bog'liq
Сийдик хайдовчи, бачадонга таъсир этувчи

 
БАЧАДОН МУСКУЛИГА ТАЪСИР ҚИЛУВЧИ ДОРИЛАР 
Бачадонга таъсир қилувчилар хам бор: бачадон мускулини қисқаришини кучайтирувчи 
ва сусайтирувчиларга бўлинади (таблица). 
Бачадонга таъсир қилувчи дориларни 2 гуруҳга буламиз: Бачадон мушагини тонусини 
оширувчи, (ритмик) қисқаришини кучайтирувчи ва тонусини пасайтирувчи дорилар. 


Биринчи гуруҳ дорилар бачадон мушагини ритмик қисқариши бузилганда (тулгок 
сусайганда), бола ташкарига чикгач (тугилгач) бачадон уз холига қайтиши керак, баъзи 
вақтларда атонияда бачадон уз холига қайтмайди, (инволюция бузилади) бу эса кон 
кетишига сабаб бўлади, бундай вақтда хам биринчи группадаги дорилар ишлатилади 
(окситоцин, питуитрин ва бошқалар). Баъзи вақтларда бачадон мушакларини тонусини 
ошиб кетиши, (аборт вахимаси) болани чала тугилиш хавфи пайдо бўлади, бу вақтларда 
бачадон мушагини тонусини пасайтирувчи (токолитиклар) дорилар қўлланилади. 
Бачадон мускулини стимулловчи дориларга шох куя спорыня – secale cormutum 
препаратлари киради. Secale cormutum бу гриб clavice’s ‘ur’urea тинч фаза холатдагиси, бу 
гриб донли ўсимликларда паразитлик қилади. Таркибида 20 дан ортик алкалоидлар бўлиб 
(эрготамин, эрготоксин, эргометрин) буларни кимёвий тузилишида лизергин кислота ётади. 
Лизергин кислота унумлари (метил, этил ва бошқалар). Психодислептик таъсир кўрсатади. 
Табобатда эргометрин, эрготамин ва гален препаратлари қўлланилади. Шох куя 
препаратлари факат тукқандан кейин қўлланилади. Мусқўлларни қисқариши натижасида 
орасидаги кон томирлар хам сикилиб кон тухтайди. Эргометрин, эргометрин малеати 
холатида таблеткаларда (0,0002 г) дан, 0,02%-ли эритмаси – 1 мл дан ампулаларда 
чиқарилиб, мускул орасига юборилади. Баъзи вақтларда венага хам юбориш мумкин. 
Эрготаминда адренолитик таъсир бутунлай йук. Метил эргометрин, метилли унуми бўлиб, 
бу хам атонияда қўлланилади. Таблеткаларда 0,125 мг дан, ампулада 0,5-1,0 мл дан 0,02% 
эритмаси чиқарилади. 
Эрготамин, эрготамин гидротартрати холида чиқарилади. Таъсири кейинрок лекин 
узокрок давом этади эргометринга нисбатан. 0,05% -1 мл ампулада 0,1% ли флаконда (10 
млдан) таблетка ва дражеларда 0,001 г (1 мг) дан чиқарилади. 
Эрготал. Шох куя алкалоидларини фосфатли тузи таблеткаларда 0,5-1,0 мг дан 
чиқарилади. 0,005% - 1 мл дан ампулаларда чиқарилиб инъекция учун қўлланилади. Шох 
куя препаратлари жигарда зарарсизлантирилади. Жигар касаллигида бериш мумкин эмас. 
Окситоцин – октапептид, гипофизни орка булаги гормони. Ампулаларда 1-2 мл дан 
чиқарилади, 1 мл да 5 ТБ тутади. Окситоцин синтез йули билан хам олинади. Бачадон 
мусқўлларига окситоцинни кабул қилувчи рецепторлар бўлиб, тугиш олдидан уларни сони 
купаяди. Окситоцин акушер-гинекология амалиётида тугишни кучайтириш ва тукқандан 
кейин атонияда (кон тухтатиш учун) қўлланилади. Препарат венага, мускул орасига 
юборилади.
Дезаминоокситоцин, синтез йули билан олинади. Таблеткаларда 50 ТБ чиқарилади ва 
буккалис (лунжга қўйилади) ишлатилади. Юкори дозаси 10 та таблетка. 
Питуитрин, таркибида окситоцин ва вазопрессин тутади, вазопрессинда антидиуретик 
таъсир бор. Питуитринни окситоцинни ўрнида ишлатиш мумкин, курук питуитринни 
адиурекрин дейилиб, қандсиз диабетда қўлланилади. 1 мл питуитринда 5 ТБ тутади. 
Простагландинлардан динопрост, динопростонлар ишлатилади.
Динопрост – ПГ F
2

ни препарати. Бу препарат акушерликда аборт чакириш учун 
ишлатилади. Окситоциндан фарқи шундан иборатки хар қандай бачадон сезувчан
окситоцинга эса хомиладор бачадон, айниксаохирги ойлардасезувчанлиги ошиб кетади. 
Динопростонни экстра; - интраамниал ва интравагинал юборилади. 1 марталик миқдори 40 
мг ёки 25 мг дан 2 марта юборилади. Таблеткаларда хам чиқарилиб интрацервикал 
юборилади. 
Динопростон (энзопрост-ПГЕ
2
) таблеткаларда 0,5 мг дан чиқарилади, ампулада 5 мл 
дан (1 мл да 5 мкг дан). Дозасини купайтириш мумкин, венага хам бериш мумкин. 
Бачадонни субинволюциясини кучайтириш учун котарнин хлориди, сферофизин 
бензоати, барбарис, лагохилус препаратлари ишлатилади. 

Download 418.35 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling