O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd


лиоскопик усул деб аталади. Қонунлар  1882—88 й.ларда Ф.М.Рауль томонидан  кашф этилган.  РАУНД


Download 2.5 Mb.
Pdf ko'rish
bet81/308
Sana31.10.2023
Hajmi2.5 Mb.
#1736325
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   308
Bog'liq
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - R harfi

79
лиоскопик усул деб аталади. Қонунлар 
1882—88 й.ларда Ф.М.Рауль томонидан 
кашф этилган. 
РАУНД (инг. round) — боксда 3 минг.
лик олишув даври. Ҳаваскорлик боксида 
олишув 3 Р., профессионал боксда эса 15 
Р.гача давом этиши мумкин.
РАУФ ПАРФИ (тахаллуси; асл исм-
шарифи Турсунали Парфиев; 1943.27.9, 
Тошкент вилояти Шўралисой қишлоғи) 
— шоир ва таржимон. Ўзбекистон халқ 
шоири (1999). ТошДУнинг филология 
ф-тини тугатган (1960—65). Турли йил-
ларда Кинематография давлат қўмитаси, 
«Ойдин» газ., Faфур Ғулом номидаги 
Адабиёт ва санъат ҳамда «Ёзувчи» на-
шриётларида муҳаррир бўлиб ишлаган. 
Биринчи шеъри 1957 й.да эълон ки-
линган. «Карвон йўли» (1968), «Акс-
садо» (1970), «Тасвир» (1973), «Хоти-
рот» (1974), «Кўзлар» (1976), «Қайтиш» 
(1981), «Сабр дарахти» (1986), «Су-
кунат» (1991), «Тавба» (2001) шеърий 
тўпламлари бор. Р. П. лирик қаҳрамон 
руҳий оламининг нозик эврилишлари-
ни маҳорат б-н тасвир этувчи шеърла-
ри б-н танилган. Шоир сўзнинг ранг ва 
оҳангларидан, шеърий тасвир воситала-
ридан ўзига хос услубда фойдаланади. 
Шеърлари бир неча хорижий тилларга 
таржима килинган.
Р.П. Байронняпт «Манфред», Нозим 
Ҳикматнинг «Инсон манзаралари», Кар-
ло Каладзенннт «Денгиз хаёли» ва б. 
жаҳон шеърияти классикларининг шеъ-
рларини ўзбек тилига таржима қилган.
РАУФОВ Ёқуб (1888, Ўратепа 
ш. — 1974.22.1, Тошкент) — наққош 
уста, Ўзбекистон халқ рассоми (1963). 
Наққошлик ҳунарини отаси уста Рауф 
калондан ўрганган. Отаси бошчили-
гида Ўрта Осиё (жумладан, Наман-
ган, Марғилон, Андижон, Хўжанд, 
Каттақўрғон, Самарқанд, Чимкент ва б.) 
шаҳарларидаги жамоат биноларини без-
ашда қатнашган. 18 ёшидан мустакил 
уста. 1923 й.дан Р. Тошкентда яшаган.
Хонтахта, қутича, қаламдон ва б. 
уйрўзғор буюмларини бадиий безаган. 
Тошкент ўқуви.ч. бадиий к-тида даре 
берган. Р. ижодида 19-а. наққошлик мак-
таби анъаналарини давом эттирган, мил-
лий наққошлик мактаблари анъаналари-
ни уйғунлаштириб, ўзига хос наққошлик 
мактаби яратди, бурттириб «кундал» 
усулида нақш ишлашни кенг қуллади. 
Навоий театри (1947), Бекободдаги ме-
таллурглар маданият уйи, Тошкентдаги 
Навоий номидаги адабиёт музейи (1968), 
«Кўк гумбазлар» чойхонаси (1970), 
Самарқанддаги 
«Юлдуз» 
ресторани 
(1969) ва б. купгина жамоат биноларини 
безашда, Тошкент ш. (Половцев уйи, ҳоз. 
Амалий санъат музейи), Тошкент ва Сир-
дарё вилоятларидаги меъморий ёдгор-
ликларни таъмирлашда қатнашди. 1937 
й.дан республика ва хорижий мамлакат-
лар кўргазмаларида Р. нинг ишларидан 
намуналар ҳам намойиш этилган.
Ад.: Наққошлик, Т., 1973. 
РАФАЭЛЬ [асли Рафаэлло Сан-
ти (Санцио), Rafaello Santi (Sanzio)] 
[1483.26 ёки 28.3 (айрим манбаларга 
кўра, 6.4), Урбино — 1520.6.4, Рим] ита-
льян рассоми ва меъмори; Р. санъати-
да Юксак Уйғониш даврига хос бўлган 
гўзаллик ва мукаммал дунё ҳақидаги 
илғор қарашлар, ҳаётбахш идеаллар 
уйғунликда ўта аниқлик б-н мужассам-
лашган. Илк асарларидаёқ манзара б-н 
уйғунлашган нафис шакллар Р.нинг юк-
сак иқтидоридан дарак беради («Рицарь 
уйқуси», Миллий галерея, Лондон; «Ма-
донна Конестабиле», Эрмитаж — тахм. 
1500—02), «Мариянинг никоҳи» асари 
(1504, Брера) фазовий ечими жиҳатидан 
устози Перужино асарларига яқин. 
1504—08 й.лар Флоренцияда яшаб, буюк 
санъаткорлар (Леонардо да Винчи, Ф. 
Бартоломмео ва б.) ижоди, анатомия 
ва перспективани ўрганади, драматик 
воқеаларга бой асарлар яратади («Тобут-
га қўйиш», 1507, Боргозе гал., Рим ва б.), 
кўплаб яратган мадонналари унга катта 


www.ziyouz.com кутубхонаси
80
шуҳрат келтирди: «Мадонна Грандука» 
(Питти, Флоренция), «Богбон мадон-
на» (Лувр, Париж) ва б. 1508 й.дан папа 
Юлий II таклифи б-н Римда яшаб, ижод 
қилади, антик ёдторликлар б-н таниша-
ди, археологик қазишмаларда иштирок 
этади. Ватикан саройида деворий расм-
лар туркуминл яратади: уларда озодлик 
ғоялари ва инсоний бахт, инсонни хар то-
монлама жисмоний ўсиши ва руҳий им-
кониятларини тараннум этади, сарой зал 
(станц)ларига ишлаган фрескалари рас-
сомлик санъатида монументал рангтас-
вирнинг катта ютуғи, тасвирий санъат-
нинг меъморлик б-н уйғунлигининг энг 
яхши намунаси бўлди. Жумладан, Делла 
Сеньятура залида инсон фаолиятининг 
4 соҳаси — дин («Мунозара»), фалсафа 
(«Афина мактаби»), шеърият («Парнас»), 
ҳуқуқ («Ақл, Мезон ва Куч»)ни тасвир-
лайди қамда плафонда шу композиция-
ларга мос инжил ва афсоналар мазмуни-
га оид мажозий шаклли композициялар 
яратиб, улкан истеъдод эгаси сифатида 
шухрат қозонди. Римда Р. етук портрет-
чи сифатида намоён бўдди: «Папа Юлий 
II» (тахм. 1510), «Кардинал портрета» 
(тахм. 1512), «Б.Кастилоне» (1515—16), 
«Лев X кардиналлар б-н» (тахм. 1518) ва 
б.; «Мадонна Альба» (тахм. 1510—И), 
«Мадонна ди Фолиньо» (тахм. 1511—12) 
каби мадонналар тасвирида улуғ туйғу 
— оналик туйғусини бера олди, айниқса, 
«Сикст мадоннаси» (1515—19) энг му-
каммал асар сифатида хавотирлик ва ўта 
нафосат туйғусини уйғунлаштирган.
Р.нинг 
меъморликдаги 
фаолияти 
муҳим аҳамиятга эга бўлди; меъмор Бар-
манте бошлаган Римдаги Авлиё Пётр со-
бори қурилишига унинг вафотидан сўнг 
Р. раҳбарлик қидди, қурилишни ўзининг 
янги базиликали лойиҳаси асосида да-
вом эттирди. Ватикандаги бир неча би-
нолар Р. раҳбарлигида қурилган, унинг 
лойиҳаси ва расмлари асосида кўп би-
нолар, айниқса, йирик саройлар барпо 
этилган; ҳар бир саройга ўзига хос қиёфа 
ва безаклар беришга интилган [Римда 
Р. лойиҳаси асоида айлана тархли Сан-
тЭлижо дельи Орефичи черкови (1509 
й.дан), СантаМария дель Пополо черко-
вининг нафис Кижи капелласи (1512—
20) ва палаццолар қурилган], у қурган 
бинолар салобатлилиги ва интерьерла-
рининг нозиклиги б-н ажралиб туради. 
Узоқ вактлар давомида бетакрор санъат 
намунаси мавқеини сақлаган Р. ижодига 
кейинги давр ижодкорлари идеал санъат 
намунаси сифатида такрортакрор муро-
жаат этдилар.

Download 2.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   308




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling