O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd


Download 2.5 Mb.
Pdf ko'rish
bet82/308
Sana31.10.2023
Hajmi2.5 Mb.
#1736325
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   308
Bog'liq
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - R harfi

РАФИНАЦИЯЛАШ (нем. Raffi nie-
ren, франц. raffi ner — тозаламоқ), рафи-
нирлаш — металлар ва қотишмалар, ёғ 
ва мойларни (одатда, суюқ ҳолатда) ке-
раксиз ёки зарарли қўшимчалардан тоза-
лаш. Металларни Р. юқори трали (пиро-
металлургия), электролитик ва кимёвий 
турларга бўлинади. Юқори трали Р.да 
металларга оксидловчилар ёки модифи-
каторлар қўшилади. Улар қўшимчалар 
б-н суюқ металлда эримайдиган (меха-
ник йўл б-н ажратиладиган) ёки Р. тра-
сида учувчан кимёвий бирикмалар ҳосил 
қилади. Бундан ташқари, металлга суюқ 
синтетик тошқоллар, инерт газлар (Мас, 
аргон), олтингугурт, галогенлар, галоге-
нидлар ва б. моддалар б-н ишлов берила-
ди. Электролитик Р. тузларнинг сувдаги 
эритмалари ёки тузли суюкликларнинг 
электролизидан иборат. Бу турнинг кенг 
тарқалган усули тозаланадиган метал-
ларни анодца эритиш ва тоза металлар-
ни катодда чўктириш жараёнларини 
ўз ичига олади. Кимёвий Р. металл ва 
қўшимчаларнинг кислотали ёки ишқорли 
эритмаларда турлича эритувчанлигига 
асосланган. Р. бевосита печлар ёки мах-
сус қурилмаларда амалга оширилади. 
Асл металларни Р. аффинаж деб аталади.
РАФИҚ МЎМИН (тахаллуси; асл 
исм-шарифи Мўминов Рафик,, 1900.7.2, 
Наманган — 1951.5.5) шоир, драматург, 
педагог. 1917 й.да Кўқондаги дорилму-
аллиминни тугатиб, 1937 й. 27 майда 
қатағон этилгунига қадар ўқитувчилик 
қилган. P.M. Фарғона водийсига илмий 


www.ziyouz.com кутубхонаси
81
экспедиция уюштириб, «Зевак» («Ёзи 
билан Зебо») ва б. асарларни ёзиб ол-
ган (1923). Адабий фаолияти 1920 й.дан 
бошланган. У 20-й.ларнинг бошларида 
Фарғона водийсида рўй берган фожи-
али воқеалар таъсирида Ўғузхон (Ҳ. 
Йўлдошқориев) б-н ҳамкорликда «Ёш 
қурбонлар», шунингдек, «Гулёр» ва 
«Ёрилтош» пьесаларини ёзган (1921). 
Р.М.нинг шеърий ижодида «Қапчиғай» 
достони (1924) алоҳида ўринни эгаллай-
ди. Шоир бу достондан ташқари, кўплаб 
лирик шеърлар, «Болахўр», «Кизил қиз», 
«Занглаган пичоқ», «Тяньшан қизи» син-
гари достонлар ҳам ёзган (1926—27).
РАФИҚОВ 
Афзал 
Азимович 
(1948.21.8, Тошкент) — Ўзбекистон халқ 
артисти (2000). Тошкент театр ва рас-
сомлик санъати ин-тини тугатган (1974). 
1973 —87 й.лар Ҳамза театрида, 1987 
й.дан Аброр Ҳидоятов номидаги театрда 
актёр. Яратган образларидаги дард, из-
тироб, қарама-қарши ҳиссиётлар, ўзига 
хос мусиқавий овоз, ранг-баранг оҳанг, 
тиним ва босимлари б-н томошабинни 
ўзига ром этишга эришади, шунингдек, 
романтик анъаналарни ҳаётий талқин 
усули ила уйғунлаштира олиши б-н аж-
ралиб туради. «Қароқчилар» (Ф. Шил-
лер) спектаклидаги Швейцер роли б-н 
саҳнадаги фаолиятини бошлаган. Кей-
инчалик Александров (Л. Толстой, «Ти-
рик мурда»), Зокиров (С. Абдуллин, «Ўн 
учинчи раис»), Тарсо (Т. Тула, «Нодира-
бегим»), Навоий, Искандарнинг отаси 
(Ш. Ризаев, «Искандар»), Фаридун (Фир-
давсий, «Фаридун»), Яго (У. Шекспир, 
«Отелло»), Лир (У. Шекспир «Қирол 
Лир»), Аслзода (А. Цагарели, «Хонума») 
каби роллари б-н танилган.
Кинода («Яратганга шукур»да Аҳмад, 
«Алпопиш»да Бойбўри ва б.), телеви-
зион фильмларда («Диёнат»да Прохор, 
«Гирдоб»да илмий котиб, «Ичкуёв»да 
Сергей, «Омон бўлсанг, унутма»да Гусь-
ков каби) ҳам суратга тушган. Р. ўзбек 
дубляж санъати ривожига катта ҳисса 
қўшганлардан, 1000 дан ортиқ филь-
мга овоз берган («Лев Толстой»да Тол-
стой, «Ғалаба» фильмида Сталин, «Ҳаёт 
мазмуни»да Усмон Юсупов ва б.). Бир 
нечта телевизион ҳужжатли фильмлар 
матнини ўқиган. «Гулшан» радиожурна-
лининг бошловчиси, бир қанча радио-
постановкалар («Усмон Носир», «Хабиб 
Абдуллаев» ва б.)ни олиб борган.

Download 2.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   308




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling