O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd


Download 2.5 Mb.
Pdf ko'rish
bet96/308
Sana31.10.2023
Hajmi2.5 Mb.
#1736325
1   ...   92   93   94   95   96   97   98   99   ...   308
Bog'liq
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - R harfi

РАҲИМОВ Жалил (1915.1.5, Андю-
кон тумани Хартум қишлоғи — 1985.5.4, 
Андижон) — Ўзбекистон халқ артисти 
(1960). Лохугий номидаги Тошкент театр 
техникумини тугатгач (1934), Андижон 
театрида актёр Р.ижодига ҳажвий образ-
лар яқин бўлиб, ташқи бўрттириш, таъ-
рифтавсифларнинг кескинлиги, ўткир 
қочиримлар унинг қаҳрамонларига хос-
дир. Ёсуман («Фарҳод ва Ширин»), От-
инбуви («Гулсара») каби кампирлар ва 
Осип («Ревизор»), Оқилмирза («Номус 
ва мухаббат») каби ҳажвий образлар-
ни, кейинчалик Каблайи («Беш сўмлик 
келин»), Жўра («Бургутнинг парвози»), 
Етов («Муҳаббат»), Қўзиев, Марасул 
(«Шоҳи сўзана», «Оғриқ тишлар»), 
Тошболта («Тошболта ошиқ»), Роллер 
(«Қароқчилар») сингари образлар ярат-
ган. Фильмлар («Ҳамза», «Наташахо-
ним» ва б.) да ҳам суратга тушган. 
РАҲИМОВ Камолиддин (J943. 12. 
1, Наманган) — хонанда, Ўзбекистон 
халқ артисти (1983). Жарангдор ва кучли 
овоз соҳиби. Ашула йўлларини дастлаб 
Ваҳобжон Абдуллаевдан ўрганган. Тош-
кент маданият ин-тини тугатган (1987). 
Наманганда маданият уйи қошидаги 
Уста Рўзиматхон номидаги ашула ва рақс 
ансамблида хонанда, мусиқа раҳбари ва 
бадиий раҳбар (1960—71), Алишер На-
воий номидаги вилоят театрида яюсахон 
хонанда (1972—98). Репертуаридан мум-
тоз ва замонавий бастакорлар ашулалари 
(«Баёт», «Ушшоқ», «Гиря», «Кўча боғи», 
«Қаландарий», «Куйгай» каби) ҳамда 
куйларини ўзи яратган асарлари («Кул, 
азизим», «Менгараҳм айла», «Ҳаргиз», 
«Келмаганингда», «Мастонамастона», 
«Парвона қилсангиз», «Она мадҳи» 
ва б.) ўрин олган. Ижро услубига ли-
рик талқин, сўз б-н оҳангдаги уйғунлик 
хос. Ўзбектелефильм студиясида унинг 
ижодига бағишланган «Дил таронаси» 
фильми суратга олинган (1982). Р. иж-
росидаги ашулалар бир нечта граммпла-
стинка («Камолиддин Раҳимов куйлай-
ди», 1966—1972; «Наргиз», 1980; «Бул-
бул», 1983; «Ул ёр қўлида кўза», 1987) 
ҳамда компакт диск («Қайдасан» 2002)
га ёзилган. Р. Навоий, Бобур, Машраб, 
Маҳтумқули ва б. мумтоз шоирлар асар-
ларига ашулалар туркумларини 20 дан 
зиёд аудиокассетага тўплаб ёздирган. 
Осиё, Европа, Америка мамлакатларида 
гастролда бўлган. «Элюрт ҳурмати» ор-
дени б-н мукофотланган (1998). 

Download 2.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   92   93   94   95   96   97   98   99   ...   308




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling