O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd


Download 2.5 Mb.
Pdf ko'rish
bet74/308
Sana31.10.2023
Hajmi2.5 Mb.
#1736325
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   308
Bog'liq
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - R harfi

РАСПУТИН Валентин Григорье-
вич (1937.15.3, Иркутск вилояти УстьУ-
да қишлоғи) — рус ёзувчиси. Иркутск 
ун-тининг тарихфилол. ф-тини тугатган 
(1959). Дастлабки ҳикоялар тўплами — 
«Лешкадан сўрашни унитибман» (1961). 
«Нариги дунёнинг одами» (1965), «Айиқ 
териси сотилади», «Осмонга яқин ўлка», 
«Янги шаҳарлардаги гулханлар» (1966), 
«Василий ва Василиса» (1967) сингари 
ҳикоя ва очерклар тўпламлари муаллифи. 
«Мария учун пуллар» (1967), «Сўнгги 
муддат» (1970), айниқса, «Яша ва ёдда 


www.ziyouz.com кутубхонаси
74
тут» (1974) қиссалари рус адабиётида 
ўзига хос ўрин тутган. У ижодининг даст-
лабки даврида тайгада яшовчи кишилар-
га хос романтикани тасвирлашга, улар 
иродасини ва табиат б-н уйғунлигини 
кўрсатишга кўпроқ мойил бўлган бўлса, 
кейинчалик кучли кишилар характерини 
яратиш, уларнинг мураккаб руҳий олами-
ни, улар б-н жамият ўртасидаги зиддият-
ларни очиш, уларнинг жамият ва табиат 
б-н курашдаги матонатини кўрсатишга 
интилган. Р.нинг «Матёра б-н видола-
шув» (1976) ва «Ёнғин» (1985) асарла-
ри янги рус насри тараққиётида муҳим 
воқеа бўлди. Р.нинг сўнгги асарлари 
ўзбек тилига таржима этилган.
Ас: Избранные произведения, т. 1—2, 
М., 1984-85.
РАССЕЛ (Russell) Бертран (1872.18.5, 
Треллек, Уэльс — 1970.2.2, Пенрин-
дайдрайт, Уэльс) — инглиз файласуфи, 
мантикчи, математик, социолог, жамоат 
арбоби. Кембриж ун-ти проф. (1910—
16). Буюк Британия ва АҚШда бир неча 
унтларнинг проф. 1908 й.дан Лондон 
Қироллик жамияти аъзоси.
Инглиз неореализми ва неопозити-
визми асосчиси. Унинг фикрича, фалса-
фа ўз муаммоларини табииёт илмидан 
олади, унинг вазифаси — табииёт илми 
тамойиллари ва тушунчаларини таҳлил 
қилиш ва тушунтиришдан иборат. Мат.
ни мантиқан асослаб бериш мақсадида 
мантиқнинг дедуктиваксиоматик тузи-
лишини ривожлантирган. «Математика 
асослари» (А. Уайтхед б-н биргаликда
1—3ж.лар, 1910—13) асарини ёзган. 
Р. ўзининг социологик карашлари б-н 
психологизмга яқинлашган. Унинг фи-
крича, тарихий жараён ва одамларнинг 
хаттиҳаракати асосида инстинкт, ҳиссиёт 
ётади. Р. объектив тарихий қонуниятларни 
аниқлаш мумкин эмас, деб ҳисоблаган. У 
ядро қуролини тақиқлаш ва тинчтотув 
яшаш сиёсатининг тарафдори бўлган. 
Пагуош ҳаракати ташаббускорларидан 
бири. Адабиёт бўйича Нобель мукофоти 
лауреата (1950).
РАССОМ (араб.) — тасвирий санъ-
ат соҳасидаги ижодкор. Қоғоз, картон, 
мато ва б. материалларга, шунингдек, 
биноларнинг девор ва шифтларига турли 
усулларни қўллаган ҳолда бадиий асар 
яратувчи санъаткор. Р. инсон фаолияти, 
ҳаёти учун зарур бўлган нарсаларнинг 
шаклини, ҳажмини яратишга, уларни дид 
б-н безатишга ҳам ҳисса қўшади (яна қ. 
Рассомяик санъати). 
РАССОМ — осмон сферасининг 
Жан. ярим шаридаги кичик юлдузлар 
туркуми. Р. Олтин балиқ, Искана, Кабу-
тар, Кема қуйруғи, Кит ва Учар балиқ 
юлдуз туркумлари оралиғида жойлаш-
ган. Р. қиш ойларида кўринади. 

Download 2.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   308




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling