O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd


Download 2.5 Mb.
Pdf ko'rish
bet70/308
Sana31.10.2023
Hajmi2.5 Mb.
#1736325
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   308
Bog'liq
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - R harfi

РАНГОНТОҒ — Тожикистон Респу-
бликасининг жан.ғарбидаги тоғ тизмаси. 
Қоратегин ва Оқтоғ тизмалари орасида 
жойлашган. Рашт (Қоратегин) водийси ва 
Ёвон воҳаларини бир-биридан ажратиб 
туради. Р. жан.ғарбдан шим.шарққа 70 км 
масофага камон шаклида чўзилган. Энг 
баланд жойи 1895 м (ХўжаЗаранг). Асо-
сан, гил, қумтош, оҳактошлардан тар-
киб топган. Р.дан Ёвонсув, Терсоқарсув, 
Қарамандисув ва Шўртансув каби серсув 
сойлар оқиб тушади. Тизманинг шарқий 
қисмида Зардоли довони (бал. 1610 м) 
жойлашган бўлиб, довондан Душан-
ба — Ёвон, Душанба — Норак, Душан-
ба — Кўлоб магистрал йўллар ўтади. 
Р. этакларида асосан, ўзбек миллати-
нинг лақай элати вакиллари истиқомат 
қилади. 1920—31 й.ларда, большевиклар 
босқини даврида Р. тизмаси Иброҳимбек 
ва унинг қуролли гуруҳи учун муҳим 
стратегик ҳудуд ҳисобланган.
РАНГПУР — Бангладешнинг шим. 
қисмидаги шаҳар. Аҳолиси 189 минг ки-
шидан зиёд (1990-й.лар ўрталари). Қ.х. 
районининг савдо маркази. Т.й. станция-
си. Озиқ-овқат саноати корхоналари (йи-
рик канд зди) бор. 
РАНГ-ТАСВИР — тасвирий санъат 
тури; бирор қаттиқ юзада рангли ашё-


www.ziyouz.com кутубхонаси
67
ларда, Мас, бўёқлар ёрдамида яратила-
диган бадиий асар. Р. воқеликни бадиий 
тасвирлаш ва талқин қилиш; томошабин 
фикри ва туйғуларига таъсир этишнинг 
муҳим воситаси; муҳим ижтимоий маз-
мун ва ранг-баранг ғоявий вазифаларга 
эга. Р. асарининг гоявий мазмуни унинг 
мавзу ва сюжетида мужассамлашади, 
сюжетни рассом Р.нинг ифода восита-
лари (композиция, раcм, ранг, ритм ва 
ҳ.к.) орқали рўёбга чиқаради. P. acapлари 
асос (махсус ишлов берилган мато, ёғоч, 
қоғоз, картон, шиша, металл ва ҳ.к.), 
ранг қатлами (мойбўёқ, гуашь, темпера, 
акварель, рангли шиша, рангли тош ва 
ҳ.к.), айрим ҳолларда уни сақлаш учун 
устидан берилган юпқа лок қатламидан 
иборат бўлади. Р.нинг муҳим тасвирий ва 
таъсир воситаси — ранг (колорит). Ранг 
орқали рассом борлиқ ёки хаёлий дунёни 
кўринарли шаклларда тасвирлайди, ма-
коннинг чексизлигини, ундаги нарсалар-
нинг ранг-баранглигини, моддийлигини 
ҳажм ва фактурасини кўрсатиши, ҳаракат, 
инсон руҳиятидаги ўзгаришлар, мурак-
каб ҳиссий кечинмалар, ўйхаёлларни 
акс эттириши мумкин. Р.нинг тасвирий 
ифода воситаси ва ишлаш услуби иш-
латиладиган ранг, қуроллар хусусияти, 
ранг эритгичлари, асоси (фунт)га боғлиқ 
(Мас, юзаси силлиқ ёки ғадирбудир бе-
рилишига қараб асар кўриниши турлича 
таъсир кўрсатиши мумкин). Асар даст-
лаб ижодкор тасаввури ва онгида пайдо 
бўлган ғоя қораламаси тарзида калам 
ёки кўмирқаламда бирор юза (кўпинча 
қоғоз ва картон)да ишлаб олинади. Сўнг 
шунга мос асос танланиб, унга бажари-
ладиган ишнинг моҳиятига кўра ишлов 
берилади. Шундан сўнг тасвир ўрни бел-
гилаб расми ишланади. Ранг беришда эса 
аста суюлтирилган ранг б-н бошлаб кўп 
қатламли (лессировка) ёки керак рангни 
бир қўйишда бир катламли (алла прима) 
бажариш мумкин. Р. асарлари ишланиши-
ни шартли икки — ясси ва ҳажмли — фа-
зовий услубга ажратиш мумкин: бирин-
чи услубда тасвир нурсоясиз яхлит ясси 
шаклларда ишланади, ҳажмлифазовий 
усудда эса тасвир ҳажмли нурсоя ёрда-
мида муҳит б-н боғлиқ ҳодда тасвирла-
нади. Бундай асарлар рангга бой бўлиб, 
унда рангларнинг барча тусланишлари-
ни ҳис этиш, тушувчи нурнинг қайтган 
рангини ҳам, қайтган нурларнинг тус-
ланиши ва бошқа ранглар б-н бойиши 
(рефлекс)ни кўриш мумкин. Р. асарлари-
да бу икки услуб орасида қатьий чегара 
йўқ, бири иккинчисини тўддиради. Р. 
асарлари ўзининг ишланиш ўрни, маз-
муни, бажарадиган вазифаси, ишланиш 
услуби ва кўринишига қараб монумен-
тал (монументал саньат, монументал 
рангтасвир), безак (безак санъати, безаш 
санъати), дастгоҳ санъати, декорация (те-
атр ва кино декорацияси), миниатюра ва 
б.га бўлинади. Тасвир мавзуи ва мазмун 
йўналишига қараб бир қатор жанрларга 
ажралади: анималистика, тарихий жанр, 
маиший жанр, баталъ жанри, портрет, 
манзара, натюрморт ва б.
Р. қадимда сўнгги палеолит (мил. ав. 
40— 8минг йилликлар)да пайдо бўлган. 
Жан. Франция (Фон де Гом, Ласко), 
Шим. Испания (Альтамира), Ўрта Осиё 
ва б.да Р. асарлари сақланиб қолган; соз 
тупроқли бўёқлар, қоракуя, писта кумир 
б-н ишланган, расмлар текис шарпа си-
фат (силуэт), баъзиларида эса ҳажмли 
килиб ишлашга ҳаракат қилинганлиги 
сезилади, мезолит ва неолит даврида ба-
жарилган ибтидоий расмларда мураккаб 
композициялар, абстракт тушунчалар 
пайдо бўла бошлаган. Қуддорлик даври-
да ривожланган техник воситаларга бой 
образлар тизими шаклланди. Қад. Шарқ 
мамлакатлари (Миср, Ҳиндистон, Ўрта 
Осиё), жан.шарқий Европа (Юнонистон, 
Италия), шунингдек, Америка қитъаси 
(Марказий Америка)да монументал Р. 
ривожланди. Мақбара ибодатхона, сарой 
ва бой зодагонларнинг уйлари деворла-
рига турли мавзу ва йўналишда асарлар 
ишланди.
Антик 
даврда 
меъморлик 
ва 
ҳайкалтарошлик б-н уйғунлашган Р. ди-
ний мазмун б-н бир қаторда олий тавақа 
мақсадларита тавмат қилди, нурсоя, 


www.ziyouz.com кутубхонаси
68
чизиқ ва ҳаво перспективаси юзага кел-
ди, маиший ва тарихий лавҳалар, ман-
зара, портрет, натюрмортлар яратилди. 
Мил. ав. 5-а.да Юнонистонда мум рас-
сомлиги (энкаустика)даги дастгоҳ рас-
сомлиги ҳақида файюм портретлари 
тасаввур беради. Ўрта асрларда Шарқ 
мамлакатларида монументал Р. санъати 
ўзининг ҳақиқий гуллашдаврини боши-
дан кечирди. Ҳиндистон (Ажанта), Ўрта 
Осиё (Тупроққалъа, Варахша, Афросиёб, 
Болаликтепа) ва б.да нозик бўёқлар, на-
фис безак ритми, ҳаётий кузатишларнинг 
ёрқинлиги хос бўлган миниатюра санъа-
ти ривожланди, Хитой, Япония, Кореяда 
шойи ва қоғозга тушь, акварель ва гуашь 
бўёғида раcм ишлаш соҳасида юқори 
чўққиларга эришидци. Уйғониш даври-
да Р.нинг янги қирралари юзага келди, 
илмий асосга таянган реалистик санъат 
камол топди ва жаҳон санъати ривожида 
муҳим ўринни эгаллади: ифода тизими 
ҳамда унинг илмий асоси яратилди. Пер-
спектива, оптика, пластик анатомия бора-
сида ютуқларга эришилди, монументал 
Р. юксак чўққисига кўтарилди, ғоявий 
бойиди, дастгоҳ Р. ижтимоий ҳаётга кенг 
кўламда кириб борди. Техникада сув бўёқ 
ўрнини мойбўёқ эгаллай бошлади, лес-
сировка, валёр услубига қизиқиш ортди, 
лок—мойбўёқ техникаси мураккаблаш-
ди, кўп қатламли Р. ривожланди. Факту-
ра масалаларида ҳам изланишлар олиб 
борилди, оқ қопламли (грунт) асосга 
силлиқ рангли қоплама асосга қуюқ ранг 
суртмалари (пастоз услуби) б-н ишлаш-
га эътибор ортди. 17—18-а.ларда Европа 
(Франция, Италия, Испания, Фландрия, 
Голландия, Буюк Британия, Россия ва 
б.)да миллий Р. мактаблари шаклланди, 
ҳаётни ҳаққоний инқилобий тараққиётда 
акс эттириш, инсон руҳий оламидаги 
нозик ўзгаришларни, инсон ва жамият 
муаммоларини ишонарли талқин этиш 
муҳим ўринни эгаллади. Р. жанрлари кен-
гайди, монументал Р. б-н дастгоҳ санъати 
кенг ривож топди, услубий йўналишлари 
кўпайди, тонал Р. янада мукаммаллашди. 
Пастель, акварелга қизиқиш ортди. Ев-
ропа санъати (айниқса, дастгоҳ Р.)нинг 
жаҳон халқлари, жумладан, Шарқ мам-
лакатлари санъатига таъсири сезиларли 
бўлди. 19-а.да Р. дунёқараш б-н боғлиқ 
долзарб масалаларни ҳал этишга ҳаракат 
қилиб ижтимоий ҳаётда муҳим уринни 
эгаллади, ижтимоий ҳаётдаги мавжуд ил-
латлар ўткир танқид остига олинди, 19-а. 
мобайнида академизмга асосланган ха-
ётдан узок,, идеаллаштирилган образ ва 
қаҳрамонларни тарғиб қилувчи асарлар 
мақталди, натурализм анъаналари шак-
лланди. Қуруқ, ҳаётдан узоқ сўнгги клас-
сицизм ва салон академизмига қарши 
курашда даврнинг мураккаб, фожиали 
воқеаларига багишланган шижоатли, таъ-
сирчан, нурсоя нисбатлари кескин олин-
ган, тўйинган, рангдор колоритли роман-
тизм услуби пайдо бўлиб ривожланди 
(Францияда — П.Жерико, Э.Делакруа; 
Германияда — Ф.О.Рунге, К.Д.Фридрих, 
Россияда О.А.Кипренский, К.П.Брюллов 
ва б.), ҳаётни ўзига ўхшатиб ишлаш ус-
лубига асосланган реалистик Р. бу даврда 
янада чуқурлашди. Эндиликда тасвир-
ни на фақат ҳаққоний бўлишига, балки 
ҳаётни кузатиш асосида пайдо бўлган ке-
чинма ва таассуротларни, хаёл ва ўйларни 
ҳам ифодалашга ҳаракат кучайди. 
Борлиқнинг ўзидан картина яратиш, нур, 
ҳаво, кенглик ранглар тусланиши ва бир-
бирининг рангига таъсир этиш хусусият-
ларини ҳам ишонарли рангларда тасвир-
лашга интилиш кенгайиб борди (Англия-
да — Ж.Констебл, Францияда — К.Коро, 
О. Домье, Россияда — А.Г.Венецианов ва 
б.). Европада инқилоб ва миллий озодлик 
ҳаракати кучайган даврда демократик ре-
ализм ривожланди, халқҳаёти, уларнинг 
курашлари кўрсатилди, миллий тарих ва 
замонанинг муҳим воқеаларини акс этти-
рувчи композициялар, жамиятнинг жасур 
ва илғор кишиларининг сиймолари яра-
тилди. Рус инқилобий демократик эсте-
тикаси б-н боғлиқ ижтимоий танкдций 
реализм ривожланди. Передвижниклар 
ва уларга яқин ижодкорлар (В. Перов, 
И.Крамской, И. Репин, В.Суриков ва б.) 
шу жараёнда фаол ўринни эгалладилар. 


www.ziyouz.com кутубхонаси
69
19-а. 70-й.ларидан рассомлар палитраси 
тоза спектр ранглари б-н бойиди; рас-
сомлар очиқ ҳавода раcм ишлашни одат 
қила бошладилар. Бу борада импресси-
онист рассомлар (К.Моне, К.Писсаро, 
А.Сислей ва б.) алоҳида ўринни эгалла-
дилар. Улар Р. юзасини ташкил этишда 
ўзига хос йўл тутиб анъанавий силлиқ 
фактурадан ва шаклларнинг тугал чизик-
ли ечимидан воз кечиш, ишлаш услуби-
ни янгиланишига, тоза спектр ранглар-
нинг эркин суртмаларидан фойдаланиб 
асар яратишга эришдилар. Бу ҳаракат 
кейинроқ ҳайкалтарошлик, графика, 
меъморлик, мусиқа, адабиёт ва б. санъ-
ат турларига нисбатан ҳам қўлланила 
бошланди (қ. Импрессионизм). 19-а.
да мойбўёқ Р.и етакчи ўринни эгалла-
ди, бунга унинг техникаси, шу даврда 
саноатда ишлаб чиқарилаётган янги 
бўёқларнинг кенг кўламда ҳаётга кириб 
келишибнбоғлиқэди. 19-а. Р.нингелим 
ва мойбўёқ б-н асар яратиш усули 
инқирозга туша бошлади. 19-а. охири 
— 20-а. бошларида шу санъатни қайта 
тиклаш ҳаракати бошланди, унинг янги 
қирралари очила бошланди, санъат-
нинг безак томонига эътибор ортди; 
меъморлик, тасвирий ва амалий санъат-
лар уйғунлигида ягона мажмуа яратиш 
иштиёқи шу даврда пайдо бўлган мо-
дерн услубида намоён бўлди. Бу даврда 
авангард йўналиши реалистик Р.га кучли 
рақобатда бўлди.
Шарқ ва Ғарб тўқнашуви натижасида 
20-а. Р.и шаклланди, реалистик санъатга 
рақобатда авангард санъати ривожла-
ниб бормоқда. Бу йўналиш тарафдор-
лари ижодкор субъектив кечинмалари, 
ҳистуйғуларини ҳаётий, борлиқ шак-
лларида тасвирлашдан кўра ўзларининг 
хаёлларидаги шакл ва кўринишлар, 
ҳаракатлари натижасида пайдо бўлган 
шакл ва чизикдарни тасвирлашни маъқул 
кўрадилар.
Авангард оқимларининг ривожлани-
ши натижасида борлиқни тасвирлашдан 
умуман воз кечилиб тасвир воситалари 
ҳам ўзгара бошлади (абстракт санъат). 
20-а. 60-й.лар ўрталаридан эса айрим Ев-
ропа ва Америка Р.ида авангард санъати 
— попартнпнг унсурига айланиб борди. 
Бугунги кунда ушбу рақобат ривожланиб 
авангард тарафдорлари ортиб бормокда.
Ўзбекистонда Р. санъати қадимдан 
мавжуд бўлган. Унинг илк намуналари 
ибтидоий жамоа даврига бориб тақалади 
(қ. Ибтидоий санъат, Зараутсой расм-
лари). Мил. ав. 1минг йилликнинг охи-
ри ва мил. 1минг йиллик бошларида 
Р. ўзининг гуллаган даврини бошидан 
кечирган (Афросиёб, Варахша, Бола-
ликтепа, Тупроққалъа ва б.даги дево-
рий расмлар). Бу даврлар Р.и ясси безак 
йўналишида маҳаллий (локал) рангларда 
бажарилган. Амир Темур ва Темурийлар 
даврида монументал Р. (деворий рассом-
лик, мозаика) б-н бирга миниатюра санъ-
ати ривожланган. Камолиддин Беҳзод, 
Маҳмуд Музаҳқиб, Муҳаммад Мурод 
Самарқандий ва б.нинг асарлари дунёга 
келди. 19-а. ўрталаридан бошлаб Турки-
стонда дастгоҳ санъати шакллана бош-
лади ва 20-а.да ўзбек миллий Р. мактаби 
яратилди. Р.нинг ҳамма тур ва жанрлари-
да асарлар яратилди, миниатюра, витраж 
санъати қайта тикланди. Бугунги кун-
да ўзбек Р. санъати жаҳрн ҳамжамияти 
б-н бир қаторда ривожланмоқда, унинг 
ғоявий пластик ривожи устида рассомлар 
изланмоқда, меҳнат қилмоқда.
Ад.: Такташ Р.Х., Изобразительное 
искусство Узбекистана, Т., 1972; Искус-
ство Советского Узбекистана, М., 1976.
Неьмат Абдуллаев.
РАНДА — дурадгорлик ишлари-
ни бажаришда ёғоч сиртини текис-
лаш ва силлиқлаш (рандалаш) учун 
мўлжалланган асбоб. Дастаки, электр ва 
механик турлари бор. Дастаки Р. металл 
ёки ёғоч асос, кескич (тиғ) ва понадан 
иборат. Асоснинг пастки қисми кафт деб 
аталади. Ясси юзаларни ишлайдиган Р. 
кафти ясси, эгри сиртли ва шаклдор юза-
ларни ишлайдиган Р. кафти ўша юзалар 
шаклида бўлади. Р. асосидаги пўлат ке-
скич ўрнатиш учун тешик очилган; бу 


www.ziyouz.com кутубхонаси
70
тешик пастга томон аста-секин торайиб 
бориб, уя ҳосил қилади. Рандалаш пай-
тида пайраҳа шу уядан ташқарига чиқиб 
кетади. Асоснинг ўлчами, профили, ке-
скичининг ўрнатилиш бурчагига кўра, 
Р. қуйидаги хилларга бўлинади; шерх 
ебель (кескичнинг тиғи ярим айлана ша-
клида) — дағал рандалаш учун; бир в а 
икки кескичли (пайраха сингдиргичли) 
ва медведка (қўш қулокли) Р. — тоза-
лаб рандалаш учун; жапс ва ярим жапс 
(дароз) Р. — тозалаб рандалаш, катта 
сиртларни рандалаш ва қисмларни бир-
бирига тўғри келтириш учун; шлифтик 
Р. — юпқа пайраҳа олиш учун; цину-
бель — деталь сиртларида майда йўллар 
(елимлаш мақсадида) очиш учун; кониш 
Р. (зензубель) — деталь чеккаларида чо-
рак (тирноқ) очиш учун; фальцгобель Р. 
— деталда чорак (тирноқ) очиш учун; 
грунтубель Р. — кўндаланггига трапеция 
шаклидаги ўйиқ очишда қўлланилади; 
нов ранда — деталларда турли нақшли 
профиллар очишда ишлатилади; б у кри 
Р. — эгри (ботик, ва қабариқ) сиртлар-
ни рандалашда фойдаланилади. Электр 
Р. — электр мотор ёрдамида айланиб 
турадиган икки ёки тўрт пичокдан ибо-
рат. Электр Р. б-н ёғочни 0,75—2,0 мм 
қалинликда пайраҳа ҳосил қилиб ран-
далаш мумкин. Механик Р. (рандалаш 
дастгоҳи) текис ва шаклдор, металл 
ва ёғоч сиртларга ишлов бериш учун 
мўлжалланган қурилма. У суппорт, пол-
зун ва қисқичдан иборат. Асосий ҳаракати 
(рандалаш) илгариламақайтма, суриш 
ҳаракати даврийилгарилама. Кўндаланг 
рандалаш ва бўйлама рандалаш дастгох-
лари бор. Кўндаланг рандалаш дастгох-
ларида асосий ҳаракатни суппорт ва пол-
зун б-н бирга кескич бажаради, бўйлама 
рандалаш дастгоҳларида эса ишлов бери-
ладиган тахта ҳаракатланиб туради. Р.лар 
курилишда, ёғочга ишлов бериш корхо-
наларида, уйрўзғорда ва б. жойларда иш-
латилади.
Ад.: Гурвич А.О., Дурадгорлик ишла-
ри, Т., 1966; Крейндлин Л.Н., Столярные 
работы, М., 1986; Бозорбоев Н., Уйжой 
қурувчилар учун 1001 маслаҳат, Т., 1990.
РАНДАК (Agrostemma githago) — 
чиннигулдошларга мансуб бир йиллик 
бегона ўт. Бўйи 20—70 см. Барги энсиз, 
пояда иккитадан қарама-қарши жой-
лашган. Гули тўқ пушти, йирик. Меваси 
кўсаксимон. Уруғи қора, ғадирбудур. Май 
ойида гуллайди, меваси июнда пишади. 
Лалмикор ерларда ўсади. Ўзбекистонда 
фақат Тошкент, Сирдарё ва Жиззах ви-
лоятларида арпа ва буғдойзорларда, йўл 
ёқаларида учрайди. Уруғида 6,5% ча 
заҳарли сапонин, гистагин ва б. бор. Р. 
уруғи аралашган донни еган парранда, 
ҳайвон ва ҳатто одам заҳарланиши мум-
кин.

Download 2.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   308




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling