O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd
Download 2.5 Mb. Pdf ko'rish
|
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - R harfi
РАНГЛИ МЕТАЛЛУРГИЯ — ме-
таллургия саноатининг етакчи тармо- ги. Руда конларини қазиш, рудаларни бойитиш, рангли, нодир ва қимматбаҳо металларни и.ч. ҳамда қайта ишлаш, уларнинг қотишмаларини тайёрлаш б-н шуғулланади. Р.м.да прокат, прес- сланган буюмлар, қаттиқ қотишмалар, металли кукунлар, рангли, нодир ва қимматбаҳо металларнинг турли хил туз ҳамда бирикмалари, шунингдек, ки- мёвий ўғитлар, қурилиш материаллари каби йўлдош маҳсулотлар тайёрланади. P.m. маҳсулотлари халқ хўжалигининг ҳамма соҳаларида қўлланилади. Кон- чилик корхоналари, бойитиш фкалари, металлургия ва металга ишлов бериш здлари тармоқнинг и.ч. мажмуини таш- кил этади. Бошқа фойдали қазилмаларга Ка- раганда рудаларда рангли ва нодир ме- таллар миқдори жуда кам бўлади. 1 т рангли металл олиш учун 100 т дан то ўн минглаб т гача руда қазиб олинади ва кайта ишланади. Рудаларнинг 65% дан кўпроғи анча тежамкор усул — очиқ усулда қазиб олинади. Руда хом ашёсида асосий элементлар — алюминий, мис, www.ziyouz.com кутубхонаси 65 қўрғошин, рух, никель, қалай, вольфрам, молибден б-н бирга йўлдош элементлар — олтин, кумуш, платина металлари, кобальт, мишьяк, рений, индий, руби- дий, галлий, селен, теллур ва б., баъзан қиммати жиҳатдан «асосий» металлар- дан устунроқ бўлган металлар хам уч- райди. Бойитиш фкаларида жами руда- ларнинг 90% дан кўпроғи самарали фло- тореагентларни қўллаган ҳолда флотация усулида бойитилади. Ўзбекистонда P.m. маҳаллий минерал хом ашё ресурелари негизида 20-а.нинг 30-й.ларидан ривожланди. Республикада рангли, нодир ва қимматбаҳо металлар (олтин, мис, қўрғошин, рух, вольфрам, мо- либден, симоб ва б.) конлари, Қорамозор мисқўрғошинрух кони, Обираҳмат, Бур- чмулла, Оқтуз, Такоб, Ингичка, Қўйтош, Лангар рангли металлар, Чодак, Зарми- тан, Маржонбулоқ, Каулди, Кўкпатос, Қизилолмалисой олтин, Қўрғошинкон, Олтинтопган қўрғошинрух, Қалмоққир мис конлари ва б. топилиб, улар саноат миқиёсида ўзлаштирилиши б-н респу- бликада Р.м. шаклланди. Республика ранг металлар и.ч. бўйича жаҳонда етак- чи ўринларга чиқди. Ўзбекистон жаҳон мамлакатлари орасида олтин захирала- ри бўйича 5, олтин қазиб олиш бўйича 7ўринда туради (қ. Олтин саноати). Мис, қўрғошин — pyx и.ч., асосан, Оҳангарон — Олмалиқ консаноат ҳудудида ҚўрғошинконОлтинтопган полиметалл конлари, Қалмоққир мис конлари неги- зида шаклланди. Тармоқнинг етакчи кор- хонаси тугал металлургия циклига эга бўлган Олмалиқ конметаллургия комби- натидир. Вольфрам ва молибден метал- лургиясининг йирик корхонаси Чирчиқ ш.даги Ўзбекистон қаттиқ қотишмалар ва ўтга чидамли металлар к-ти бўлиб, кт Ингичка вольфрам (1943; Самарқанд вилояти) ва Қўйтош вольфраммолибден (1937; Жиззах вилояти) конлари рудала- ри ҳамда мис рудаларидан ажратиб оли- надиган молибден негизида ишлайди. Ктда 1молибден қуймаси 1956 й. олин- ган, 1957 й.дан қаттиқ қотишмалар иш- лаб чиқарила бошлади. Кт маҳсулотлари (100 турдан ортиқ) электротехника, пўлат эритиш, кон бурғилаш соҳаларида кенг қўлланилади. 1996 й.дан ктда республика эҳтиёжларини тула қоплайдиган электр лампочкалари и.ч. қувватлари ишга ту- ширилди. 60-й.лардан рангли металлар- нинг иккиламчи қуймаларини олиш учун қурилган қувватлар Тошкент ш.да ишламоқда. Корхонада алюми- ний парчалари қайтадан эритилиб, халқ хўжалигига етказиб берилади. 1990-й.лардан Ўзбекистон металлур- гиясида камёб ер элементлари метал- лургияси шаклланмоқда. Камёбер ме- талларининг алюминий ва магний б-н қотишмалари — енгил қотишмалар, маг- ний б-н қотишмалари — ўтга чидамли қотишмалар турли саноат тармокларида кенг қўлланилади. Республикада замона- вий илгор технологияни жорий этилиши натижасида кукунлар металлургияси ҳам ривожланмокда. Металлургия ва фойдали қазилмаларни қазиб олиш ҳамда қайта ишлаш саноати учун малакали мутахас- сислар Тошкент техника ун-тида, 1995 й.да ташкил этилган Навоий кончилик ин-тида ҳамда Тошкент кимётехнология ин-тида тайёрланади. Саноати ривожланган мамлакат- лар ва ривожланаётган мамлакатлар- да Р.м. монополлашган саноат тармоғи ҳисобланади. Рангли металлар и.ч. бўйича АҚШ ва Япония олдинги ўринларни эгаллайди (яна қ. Металлур- гия, «Олмалиқ конметаллургия комбина- ти» акциядорлик жамияти, Навоий кон- металлургия комбинати). Download 2.5 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling