O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd


Download 2.5 Mb.
Pdf ko'rish
bet66/308
Sana31.10.2023
Hajmi2.5 Mb.
#1736325
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   308
Bog'liq
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - R harfi

РАНГ 
АЖРАТА 
ОЛМАСЛИК
дальтонизм — одам кўзининг қисман 
ранг ажрата олмаслиги, ирсий нуқсон. 
Ёш болаларда учрайдиган касаллик
атрофмуҳитдаги рангларни кўз тўр пар-
дасининг колбачасимон ҳужайралари 
сезади. Улар рангларни сезувчи 3 та ҳар 
хил элемент бўлиб, ҳар бири 3 та асосий 
рангнинг (қизил, кўк ёки бинафша) фақат 
биттасини сезади. Шу 3 рангдан қайси 
бирини сезадиган элемент бўлмаса, одам 
ўша рангни кўрмайди.
Р.а.о. туғма ёки ҳаёт даврида орт-
тирилган бўлиши мумкин. Туғма Р.а.о. 
дальтонизм деб аталиб (инглиз олими 
Дальтон уни муфассал тасвирлаб бер-
ган), асосан, эркакларда учрайди. Бунда 
бемор қизил ҳамда яшил рангларни аж-
рата олмайди. Бинафша рангни ажрата 
олмаслик камроқ учрайди. Рангларни 
бутунлай кўрмаслик Р.а.о. ёки монохро-
мазия дейилади. Бунда ранг-баранг дунё 
бир хидда кулранг бўлиб туюлади. Даль-
тонизм наслданнаслга (Мас, отадан қизи 
орқали ўғил набирасига) ўтади.
Ҳаётда орттирилган Р.а.о. кўз ва мар-
казий нерв системасининг баъзи касалли-
клари (ўсма, шикастлар, глаукома, кўриш 
нерви атрофияси)да рўй бериб, бунга 
уччала рангни сезишнинг пасайиши ёки 
бутунлай йўқолиши сабаб бўлади.
Ҳаётда орттирилган Р.а.о.ни ўз 
вақтида даволаб, рангларни ажратишни 
тиклаш мумкин.
РАНГКЎЛ — Помирдаги кўл. Тожи-
кистон Республикаси Тоғли Бадахшон 
мухтор вилоятида. Шарқий Помирда, 
3782 м баландликда. Майд. 7,8 км2. Энг 
чуқур жойи 2,5 м. Қирғоқлари ясси, ай-
рим жойлари ботқоқ. Суви баъзан чу-
чук, баъзан шўрроқ. Узукдарё орқали 
ғарбидаги Шўркўл б-н бирлашиб туради. 
Соҳилларида яйловлар бор. 
РАНГЛИ БОСМА — қоғоз, мато ёки 
бошқа материалга кўп рангли тасвир-
лар (рангли фотосуратлар, рангтасвир 
асарлари, рангли матнлар ва б.) ни бо-
сиш усули. Махсус босма қолип (форма)
лар ёрдамида амалга оширилади. Босма 
қолиплар сони бўёқлар сони (икки, тўрт 
ва б.)га боғлиқ бўлади. Р.б.да асосан, оф-
сет босма, чуқур босма ва текис босма 
усулларидан ҳам фойдаланиш мумкин. 
Р.б. 19-а. охирида пайдо бўлган.
Ҳар хил рангли оригинал (асл нусха)
дан кўплаб нусха кўчиришда ҳар қайси 
ранг учун айримайрим клише (3 ёки 4 
клише) тайёрлаб олинади. Бунинг учун 
фотографик усулда оригинал рангларни 
уч асосий рангга ажратиб, негатив олиш 
ва ҳар бир негативдан биттадан клише 
тайёрлаш керак. Оригинал рангларини 
хилларга ажратиш ёруғлик фильтридан 
фойдаланиб бажарилади. Шундан кейин 
қолип ва зарур бўёқлар тайёрлаб олина-
ди. Уч асосий ранг (сариқ, кизил ва кўк)
ни турли нисбатда аралаштириб, истал-


www.ziyouz.com кутубхонаси
64
ган рангни олиш мумкин. Оч ранг ҳосил 
қилиш учун белила ҳам ишлатилади. 
Мас, тўрт рангли тасвирни босишда ол-
дин сариқ ранг, кейин кизил ва кўк ран-
глар, охирида кулранг (тон) босилади. 
Р.б.да 2,4 ва 10 рангни бир йўла босадиган 
рангли босма машиналари қўлланилади.

Download 2.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   308




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling