O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd


Download 2.5 Mb.
Pdf ko'rish
bet69/308
Sana31.10.2023
Hajmi2.5 Mb.
#1736325
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   308
Bog'liq
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - R harfi

РАНГЛИ ТЕЛЕВИДЕНИЕ — тас-
вирларни ўз табиий рангида узатиш ва 
томоша қилишга имкон берадиган теле-
видение. Р.т. табиий рангларнинг қизил, 
кўк ва яшил рангларга ажратиш хоссасига 
асосланган. Р. т.да ҳам тасвир элементла-
ри (нуқталар) галмагал узатилади. Жуда 
майда деталлар оққора рангда, ўртача 


www.ziyouz.com кутубхонаси
66
деталлар 2 рангда, йириклари 3 рангда 
узатилади. Р.т. камерасида объектдан 
қайтган нурни 2 та махсус кўзгу қизил, 
кўк ва яшил нурларга ажратади, бу нурлар 
тегишли электроннур трубкага йўналади 
(ҳар қайси рангдаги нур бошқабошқа 
трубкага боради). Трубкалар чиқишида 
рангли видеосигналлар (И^, Ик ва Ия) 
ҳосил бўлади. Булар кучайтирилиб, код-
ловчи қурилмага ўтказилади. Бу ерда мах-
сус ўзгартиргич сигналларни 3 сигналга: 
ёрқинлик сигналига ва рангларни узатиш 
учун мўлжалланган 2 сигналга ажратади. 
Ёрқинлик сигнали И, учта ранг ташкил 
этувчилардан ҳосил бўлади. Рангларни 
узатиш учун мўлжалланган сигналлар 
тегишли ранглар нисбати (Мас, Иқ— Ие 
ва Ик— Ие) дан тузилади. Бу сигналлар 
элтувчи частотали қўшимча кучланишни 
модуляциялайди (қ. Модуляция). Бундай 
кучланиш ёрқинлик сигнали б-н бирга 
умумий аралаштиргичга узатилади. Ра-
диоузаткич умумий сигналларни эфирга 
тарқатади.
Р.т. сигналларини қабул қилиш учун 3 
нурли қабул қилувчи электроннур трубка 
(кинескоп) ўрнатилган махсус рангли те-
левизордан фойдаланилади. Радиоузат-
кич эфирга тарқатган сигналлар рангли 
телевизорда тегишли сигналларга ажра-
тилиб, ранглар жойжойига туширилади. 
Р.т. да товуш худди оққора телевидени-
едагидек узатилади ва қабул қилинади. 
Рангли телевизорда оққора тасвирларни 
ҳам кўриш мумкин. Оққора телевизорда 
хам Р.т. дастурларини оққора рангда кур-
са бўлади.
Биринчи Р.т. лойиҳасини рус ихтиро-
чиси И.А. Адамиан 1907—08 й. таклиф 
қилган. Бунда тасвир нуқталари кизил, 
кўк ва яшил ёруғлик фильтрлари орқали 
узатилган, қабул қилиш жойида ҳам тас-
вир худди шундай фильтрлар орқали 
кўрилган. 1929 й. «Американ телефон 
энд телеграф компани» (АҚШ) лаб.сида 
рангли сигналлар учта мустақил канал 
орқали узатилган. Р.т.нинг мукаммалроқ 
электрон тизими 1951 й. АҚШ да ишлаб 
чиқилган; АҚШ да Р. т. 1954 й.дан мунта-
зам ишлай бошлади. СССР да 1956 й.дан 
Ленинград телевидение маркази, 1959 
й.дан Москва телевидение маркази Р.т. да-
стурларини намойиш кила бошлади. 1966 
й. советфранцуз тизими «SECAMIII» 
яратилди ва 1967 й. қўллана бошлади. 
1967 й.дан Германия, Буюк Британия ва 
Ғарбий Европанинг бошқа шаҳарларида 
PAL тизимидаги Р.т. кўрсатувлари берила 
бошлади. Ўзбекистон телевидениеси Р.т. 
дастурларини 1970 й. кўрсата бошлади.
Р.т.нинг 3 тизими (SECAM, NTSC ва 
PAL) маълум (2004). Улар бир-биридан 
телевизион сигналларни ҳосил қилиши 
б-н фарқланади.
Эргаш Комилов.

Download 2.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   308




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling