O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd
Download 2.5 Mb. Pdf ko'rish
|
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - R harfi
«РАМАЯНА» — санскрит тилидаги
қадимги ҳинд эпоси. Муаллифи Валми- ки деб тахмин қилинади. Мил. ав. 4-а.да Шарқий Ҳиндистонда яратилган, халқ оғзаки ижодида тўлдирилган ва қисман ўзгариб, мил.нинг 2-а.ига келиб тўлиқ шаклланган. Достонда Қуёш сулола- сига мансуб афсонавий шоҳ Раманинг қаҳрамонликлари, унинг зулм ва адолат- сизликка қарши кураши баён этилади. Одамхўр дев (ракшас)лар подшоси Рааван томонидан Раманинг рафиқаси Ситанинг ўғирлаб кетилиши ва Ситани қутқариш учун Раманинг Рааван б-н жанглари «Р.»нинг марказий воқеасини ташкил этади. Ўрта асрларда «Р.» вишнуизмнинг муқаддас китобларкдан бири бўлган. «Р.» 7 китобдан иборат, 1—7китоблари тил ва мазмун жиҳатдан бошқаларидан фарқ қилади ҳамда бу факт асарга кейинчалик қўшимчалар қилинганини тасдиклай- ди. «Р.» Ҳиндистонда «Маҳабҳарата» дан кейин турадиган машҳур асар. Унинг сюжетлари мумтоз ҳинд адабиё- тида қўлланган. 14— 17-а.ларда қатор янги хинд, дравид тилларига таржима қилинган. «Р.»нинг турли вариантлари Тибет, Хитой, айниқса, Жан.Шарқий Осиё мамлакатларида асрлар давомида тасвирий санъат ҳамда халқ театрлари учун севимли сюжет манбаи бўлиб хиз- мат килган. «Р.» асосида ҳинд киноуста- лари яратган видеофильм ўзбек тилига таржима қилинган. Ад.: Рама ҳақида қисса [Премчанд баёнида], Т., 1970; Махабхарата, Рама- яна, М., 1974; Серебряков И.Д., Очерки древнеиндийской литературы, М., 1971; Рамаяна. Қадимги ҳинд эпоси, Т., 1978. Ансориддин Иброҳимов. РАМЗ (араб. — ишора қилмоқ) (ба- диий адабиётда) — воқеликни бадиий акс эттиришнинг шартли усули; бадиий шартлилик шаклларидан. Р. мажоздан фарқ қилиб, мазмуни образли қурилиши б-н боғлиқ бўлади ва кўпмаънолилиги б-н ажралиб туради. Р. барча халқлар фольклори ва адабиётида қадимдан мавжуд. Рамзий образлар муайян ти- зимни ташкил этади ва айрим ҳолларда кўпчилик халқлар адабиёти ва санъатида муштарак мазмунни ифодалайди. Мас, шер — мардлик, тулки — маккорлик, бўри — очкўзлик ва б. Адабиёт тарихида асрлар давомида ишлатилиб келинаётган рамзий образлар тизими ҳам мавжуд; гул — гўзаллик, маъшуқа; булбул — ошиқ; сариқ ранг — маҳзунлик, қора ранг — мотам рамзи ва б. Ижодкорлар анъана- вий Р.лар б-н бир қаторда табиатдаги ҳар бир ҳодиса ва детал (Мас, булут, булоқ, чақмоқ ва б.)дан рамзий тасвир учун фойдаланадилар. Бунда у ёки бу нарса тасвир жараёнида ёзувчи мақсадига хиз- мат қилувчи муайян рамзий маънога эга бўлади. Халқ оғзаки ижодиёти ва мумтоз адабиётда кенг кўламда ишлатилган рамзий тасвир усули ҳоз. адабиётда ҳам муваффақиятли қўлланилмоқда. Download 2.5 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling