O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd


Download 2.5 Mb.
Pdf ko'rish
bet60/308
Sana31.10.2023
Hajmi2.5 Mb.
#1736325
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   308
Bog'liq
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - R harfi

РАМАЗОН — 1) ҳижрий йил 
ҳисобининг 9ойи. Ислом динида Р. ойида 
Аллоҳ Муҳаммад (сав)га Куръонни ваҳий 
қила бошлаган, деб талқин этилади. Шу 
сабабли Р. муқаддас ой ҳисобланади, бу 
ой давомида мусулмонларга рўза тутиш 
буюрилади.
Р. — арабларда исломдан аввалги 4 
муқаддас ойдан бири; дастлаб ёз фаслига 
тўғри келган. Ислом дини жорий этилиши 
арафасида Маккада Р. ойида яхши амал-
лар қилиш (таҳаннус) анъана бўлган. Р. 
ойининг 27кунига ўтар кечаси Муҳаммад 
(сав)га Қуръон нозил қилинган (қ. Лайла-
тулкадр). Р. ойида рўза тутиш ҳижранинг 
2йили жорий этилган.
Мусулмон мамлакатларида Р.га оид 
маросим ва анъаналар ҳар бир ўлканинг 
ўзига хос урфодатларидан келиб чиққан 
ҳолда ўтказилади.
2) Р. муносабати б-н айтиладиган ма-
росим қўшиғи. Р. ойида кун ботгандан 
сўнг болалар кўчамакўча юриб, ҳар бир 
хонадон эшиги олдида Р. қўшиғини ай-
тишади. Р. қўшиклари хонадонга яхши-


www.ziyouz.com кутубхонаси
58
лик, ризқ, фарзанд, барака тилаш, Р.нинг 
муқаддас ойлигини мадҳ этишдан ибо-
рат. Р. айтиш тугагач, хонадон эгалари Р. 
айтувчиларга нон, ширинлик, пул, кий-
имлик ва б. инъомлар чиқариб беришади. 
РАМАЗОНОВ Шариф Абдуллае-
вич (1910.16.6, Хива тумани Гандимиён 
қишлоғи — 2002.3.7, Тошкент) — ком-
позитор, педагог. Ўзбекистонда хиз-
мат кўрсатган санъат арбоби (1952), 
Ўзбекистон халқ артисти (1970). Уруш 
қатнашчиси (1941—45). Самарқанд 
мусиқа ва хореография ин-тини тугат-
ган (1930). 1933-54 й.ларда Тошкент, Ур-
ганч ва Наманган мусиқали театрларида 
дирижёр ва бадиий раҳбар, айни пайтда 
Хоразм (193638) ва Наманган (1948—
54) вилоятлари маданият бошқармаси 
бошлиғи. Ўзбекистон давлат эстра-
да театри бадиий раҳбари (1954—58), 
Ўзбекистон эстрада оркестри ташкилот-
чиси ва бадиий раҳбари (1958—60), Тош-
кентдаги 1сон мусиқа мактаби директо-
ри (1960—87). «Холисхон» (Мажидий, 
1936), «Шоҳсанам» (С. Абдулла, 1938), 
«Асл фарзанд» (А. Аҳмадий, 1947), 
«»Ҳаёт чақириғи» (С. Абдулла, 1958) 
ва б. мусиқали драмаларнинг мусиқаси, 
«Серқуёш Ўзбекистон», «Хоразмча» 
каби симфоник сюиталар, «Мард пахта-
корлар» кантатаси, «Мирзачўл» увертю-
раси ва б. асарлар муаллифи. Шунинг-
дек, унинг ижодида қўшиқ катта ўрин 
тутади: «Интизорман», «Шах/io кўзим», 
«Ёр келур», «Дилрабо», «Ўзбекистон» ва 
б. Ўзбек халқ қўшиқларини эстрада ус-
лубида қайта ишлаган («Наманганнинг 
олмаси», «Эй, меҳрибоним» ва б.).

Download 2.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   308




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling