O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd


Download 2.5 Mb.
Pdf ko'rish
bet57/308
Sana31.10.2023
Hajmi2.5 Mb.
#1736325
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   308
Bog'liq
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - R harfi

55
РАКВЕРЕ (1917 й.гача расмий номи 
Везенберг) — Эстониядаги шаҳар. Тал-
лин — Нарва йўналишидаги т.й. станци-
яси. Таллиндан 98 км шаркда. Ахрлиси 
20,1 минг киши (1990-й.лар ўрталари). 
Машинасозлик, ўрмонёғоч, енгил сано-
ат корхоналари мавжуд. Крахмалқиём, 
гўшт, сут маҳсулотлари, ёғочсозлик 
ктлари, пед. билим юрти, драма театри, 
ўлкашунослик музейи бор. Р. илк бор 
рус солномаларида 13-а.да тилга олин-
ган. Валлимяги тепалигида 13-а.га оид 
қасрнинг харобалари сақланган. 
РАКЕТА (итал. rocchetta — пирпирак) 
— махсус ракета ёнилғиси (иш жисми) 
ёнганда пайдо бўладиган куч таъсирида 
царакатланадиган учувчи аппарат. Ракета 
ёнилғиси турига кўра, қаттиқ ёқилгили 
ва суюқ ёнилғили хилларга бўлинади. 
Бошқариладиган ва бошқарилмайдиган 
хиллари бор. Бошқариладигани учиб 
кетаётганда ўз йўналишини (траекто-
риясини) ўзгартириши мумкин. Бир 
босқичли ва кўп босқичли Р.лар бор. 
Кўп босқичли Р. захира ёнилғи солин-
ган булма, двигатель қурилмаси, ёнилғи 
бериш тизими, бошқариш органлари, 
аппаратлари ва б.дан иборат. У ракета-
нинг маълум босқичда учишини таъ-
минлайди. Ёнилғи заҳираси тугагач, 
биринчи босқич Р.нинг учишда давом 
этадиган бошқа босқичларидан ажра-
лади. Р.нинг бошланғич (старт) мас-
саси бир неча минг тоннагача бўлиши 
мумкин. Р. ҳарбий ишда ва космонав-
тикада қўлланади. Р. махсус учириш 
қурилмаларидан учирилади. Р. ҳарбий 
мақсадларда, космосда, и.т. ишларида, 
хўжалик эҳтиёжлари учун ишлатилади. 
Космик Р.ларнинг яратилиши рус олим-
лари К.Э.Циолковский, Н.И.Кибальчич, 
ФЛ.Цандер, В.П.Птушко, С.П.Королёв, 
чет эл олимлари Р.Годдард, Г.Оберт ва б. 
номи б-н боғлиқ. 
РАКЕТА ДВИГАТЕЛИ (РД) — 
атрофмуҳит (ҳаво, сув) дан фойдаланмай 
ишлайдиган реактив двигатель. Реактив 
оқим кинетик энергияга айланувчи энер-
гиянинг турига қараб, кимёвий, ядровий, 
электр хилларига булинади.
Кимёвий РД, асосан, икки кием — 
ёниш камераси ва реактив соплодан ибо-
рат. Ёниш камерасида ўтадиган кимёвий 
реакция натижасида ёнилғи қизиган 
газларга айланади. Бу газлар реактив 
соплоларда кенгайиб, катта тезлик б-н 
ташқарига чиққанда реактив тортиш кучи 
вужудга келади. Газ канча тез чиқса, реак-
тив тортиш кучи шунча катта бўлади. Бу 
кўрсаткич ёнилғининг сифатига боғлиқ. 
РД суюқ ёнилғи ва қаттиқ ёқилғида 
ишлаши мумкин. Қаттиқ ёқилғили РД 
(ҚЁРД) бир неча юз йилдан бери маълум. 
Дастлаб, ёқилғи сифатида қора порох, 
сўнгра тутунсиз порох ишлатилган, кей-
инчалик мураккаб таркибли ёнилғи иш-
латила бошлади. ҚЁРД, асосан, ҳарбий 
техникада (ракета артиллериясида), яъни 
турли типдаги реактив қурилмаларда 
ишлатилади. Жуда катта ўлчамли ва жуда 
узоққа учиб борадиган ракеталар (Мас, 
қитъалараро баллистик ракеталар) кос-
монавтикацз. ҳам қўлланилади. Мас, бир 
босқичли элтувчи ракета учун ҚЁРД иш-
латиш мумкин. ҚЁРД юзларча т тортиш 
кучи вужудга келтира олади.
Космик парвозлар учун, асосан, суюқ 
ёнилғили РД (СЁРД) ишлатилади (раcм). 
Уни К.Э. Циолковский 1903 й.да таклиф 
қилган. Биринчи совет СЁРД Ленинград-
даги Газодинамик лаборатория (ГДЛ)да 
1930—31 й.ларда яратилди. Ф.А.Цандер 
ишлаб чиққан РД суюқ кислород ва 
бензиндан иборат ёнилғида синаб ку-
рилди (1933). Кейинчалик, Ер сунъий 
йўлдошлари учиришни, биринчи кос-
монавтларнинг парвозини таъминлаган 
кучли двигателлар (РД107 ва б.) ишлаб 
чиқилди. СЁРД ёниш камераси, реактив 
сопло, турбонасос агрегати, газ генерато-
ри, буғгаз генератори, автоматик тизим, 
ростлаш органлари, ўт олдириш тизими, 
телеметрик датчиклар, ёрдамчи агрегат-
лар, рама ва б.дан иборат. СЁРД бир ёки 
кўп камерали булиши мумкин. У вазифа-
сига кўра, асосий (марш), коррекциялов-


www.ziyouz.com кутубхонаси
56
чи (тузатувчи), йуналишини тормозлов-
чи, узгартирувчи хилларга ажралади.
Аралаш ёнилғили РД да ёнилғининг 
суюқ ва қаттиқ компонентларидан бир 
вақтда фойдаланилади. Бунда гетероген 
ёнилғи РД нинг ёниш камерасига қаттиқ 
ёнилғи жойлаштирилади, суюқёнилғи 
эса бакдан узатилади. Ядро РД да эри-
шиладиган солиштирма тортиш кучига 
қараганда анча катта тортиш кучи ҳосил 
килиш мумкин.
Реакторда ажратиладиган иссиклик 
иш жисмини қиздиришга сарфланади, 
чунки бунда энергия манбаи ва иш жис-
ми алоҳидаалоҳида бўлади.
РД нинг солиштирма тортиш кучи-
ни оширишда ядро энергиясидан фой-
даланиш яхши самара беради. Электр 
РД (ЭРД) ёрдамида солиштирма тортиш 
кучини юзларча марта ошириш мум-
кин. Бунда электр энергияси реактив 
оқимнинг кинетик энергиясига айланади.
Фотон ёки квант РД назарий жиҳатдан 
энг мукаммал двигатель ҳисобланади. 
Бунда реактив оқимни нурланиш квант-
лари ҳосил қилади. Жуда узок, ва мурак-
каб космик парвозларда фотон РД жуда 
қўл келарди, лекин ҳали бундай двига-
теллар яратилганича йўқ (2004). Авиаци-
яда РД асосан ёрдамчи двигателлар сифа-
тида ишлатилади.

Download 2.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   308




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling