O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd


Download 2.5 Mb.
Pdf ko'rish
bet53/308
Sana31.10.2023
Hajmi2.5 Mb.
#1736325
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   308
Bog'liq
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - R harfi

РАЗЗОҚОВ Ҳошимжон (1916, Ан-
дижон вилояти Кўнчи қишлоғи — 
1982.15.3, Андижон) — адабиётшу-
нос. Филол. фанлари д-ри (1972), проф. 
(1973). Тошкент Педагогика ин-тини ту-
гатган (1941). Андижон педагогика ин-ти 
ўқитувчиси (1952—54), ўзбек адабиёти 
кафедраси мудири (1954—82). Асосий 
илмий иши ўзбек халқ оғзаки ижоди-
да сатира ва юмор мавзуида. Завқий, 
Ҳайратий, Оразий каби шоирлар асар-
ларини нашр эттирган («Завқий», 1955; 
«Оразий», 1959). Халқижодини, хусусан, 
Фарғона воҳасида тарқалган фольклор 
намуналарини тўплаган, нашрга тайёр-
лаган, ўрганган («Латифалар», 1965; «Гу-
лёр» қўшиклар тўплами, 1967). «Фарғона 
чашмалари» шеърлар тўплами (1962) ва 
«Нодира» пьесасини ёзган.
РАЗЗОҚОВА Муяссар Қодировна 
(1964.29.2, Нукус) — хонанда (лирик-
колоратурали 
сопрано), 
Ўзбекистон 
(1998), Қорақалпоғистон (1999) халқ ар-
тисти. Ёқимли, жилвадор ва кучли овоз 
соҳибаси. Тошкент консерваториясини 
тугатган (1988). Навоий театри яккахон 
хонандаси (1988 й.дан). Театр сахнасида 
Ойхон («Майсаранинг иши», С.Юдаков), 
Дилором («Дилором», М. Ашрафий), Ро-
зина («Севилья сартароши», Ж.Россини), 
Виолетта, Жильда («Травиата», «Риго-
летто», Ж. Верди), Лючия («Лючия ди 
Ламермур», Г.Доницетти) каби бош пар-
тияларни ижро этган. Концерт реперту-
аридан ўзбек ва чет эл композиторлари 
асарлари ўрин олган. Ижро услуби вир-
туоз техника, мусиқали образларнинг 
эмоционаллиги, самимийлиги ва сахна-
вий жозибадорлиги, драматикифодавий 
воситаларнинг оддийлиги ва аниқ дик-
цияси б-н ажралиб туради. Германия
АҚШ, Франция, Туркия, Россия, Миср 
каби мамлакатларда гастролда бўлган. 
Халқаро хонандалар танлови (Рига, 1989; 
Венгрия, 1990; Рим, 1997) ва опера фе-
стивали (Туркия, 2003)да қатнашиб му-
кофотларга сазовор бўлган. 2-чақириқ 
Ўзбекистон Олий Мажлиси депутати. 
РАЗИН Степан Тимофеевич (тахм. 
1630—71) — Россияда деҳқонлар уру-
ши (1670—71) раҳбари, Дон казаги. 
1662—63 й.ларда Дон атамани, қрим та-
тарлар ва турклар б-н курашган. 1667 й. 
камбағал казаклар отряди б-н Волга ва 
Ёйиққа, 1668—69 й.ларда Каспий ден-
гизи орқали Эронга ҳарбий юришлар 
уюштирган. 1670 й. баҳорида деҳқонлар 
урушига раҳбар бўлган. Казак старшина-
си (оқсоқоли) томонидан чор ҳукуматига 
хоинона тутиб берилган. Москвада қатл 
этилган (яна қ. Разин қўзғолони).

Download 2.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   308




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling