O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd


Download 2.5 Mb.
Pdf ko'rish
bet55/308
Sana31.10.2023
Hajmi2.5 Mb.
#1736325
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   308
Bog'liq
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - R harfi

РАЙОНЛАШТИРИШ — география 
тизимидаги фанларда қўлланиладиган 
илмий тадқиқ қилиш методи. Р. географик 
қобиқ ёки унинг айрим қисмларининг 
ҳудудий табақаланишини, табиат ва жа-
мият ўртасидаги таъсирнинг табиий 
ва ижтимоийиктисодий жараёнлари-
ни аниқлаб беради. Р.нинг иқгисодий, 
иқтисодийгеофафик, табиий географик 
ҳамда хусусий табиий географик (гео-
морфологик, икдимий, гидрологик, гео-
ботаник, зоогеографик ва б.) каби тур-
лари мавжуд. Р. масштабига кура, майда, 
ўрта ва йирик масштабли, қўйилган ва-
зифага боғлиқ равишда умумилмий ёки 
амалий бўлиши мумкин. 
РАЙТ (Wright) Франк 
Ллойд 
(1869.8.6, РичлендСентер ш., Висконсин 
штати — 1959.9.4, Тейлизин — Уэст ш. 
Аризона штатидаги) — америкалик меъ-
мор. Чикагодаги меъморлар Ж. Силисби 
(1887) ва Л. Салливен (1888) устахона-
ларида таълим олган. Қурилиш матери-
аллари ва қурилмаларнинг манзара б-н 
уйғунлашувидаги шаклларнинг ўзига 
хос мутаносиблигини кўрсатиш Р. ижо-
дининг асосини ташкил этди. Қурилиш 
ишларида меъморий талаблардан, иншо-
от қурилиш шартлари ва мақсадларидан 
рационал ва максимал фойдаланишни 
талаб этди. Дастлаб кичик турар жойлар 
меъморлиги б-н шуғулланиб, кейинчалик 
бино ва иншоотлар лойиҳасини яратган 
(Буффалодаги «Ларкин» фирмаси, 1905; 
Токиодаги «Империал» меҳмонхонаси, 
1916—22; «Шаршара устидаги уй», Пен-
сильвания штати, 1936; Нью-Йоркдаги 
Гуггенхейм музейи, 1956—59 ва б.). Р. 
лойиҳаларининг Берлинда утказилган 
кўргазмаси (1910) Европа меъморлиги 
ривожига туртки бўлди. 30-й.ларда Р. 
органик архитектура асосчиси ва етакчи 
устасига айланди. 20-а. меъморлигининг 
шаклланиши ва ривож топишида Р. ижо-
дининг таъсири катта бўлди.
Ас: Будущее архитектуры, М., 1960.
Ад.: Гольдштейн А.Ф., Ф.Л.Райт, М, 
1973.
РАЙҲОН (Ocimum) — лабгулдош-
лар оиласига мансуб бир йиллик ўтлар, 
чала ва паст бўйли буталар туркуми
манзарали, доривор ва зиравор экин. 60 
(айрим маълумотларга кўра, 150) тури 
тропик ва субтропик минтақаларда 
усади. Эвгенол Р. (O.gratissimum) тури 
Жан. Африка, Ҳиндистон, Шри Ланка, 
Грузия, РФ нинг Краснодар ўлкаси жа-
нубида (оз миқдорда) бир йиллик экин 
сифатида экилади. Иссиқсевар, намсе-
вар, ёруғсевар, қурғоқчиликка’ чидам-
ли ўсимлик. Барги йирик, тухумсимон, 
гуллари оқ ёки пушти, поя ва новдалари 
ичида бошоқсимон тўпгулга йиғилган. 
Яшил массаси таркибида 0,3% эфир 
мойи бор (эфир мойининг 70%ни ати-
рупа, озиқ-овқат саноати ва тиббиётида 
ишлатиладиган эвгенол модцаси ташкил 
этади). Уруғи эрта баҳорда иссиқхона 
ва парникларга сепилади, далага кўчат 


www.ziyouz.com кутубхонаси
53
қилиб экилади. Ҳосилдорлиги 40—80 ц/
га кўк масса. Жан. Осиёдан келиб чиққан 
O.basilicum (оддий Р.) тури Ўзбекистонда 
манзарали, ошкўк ва зиравор экин сифа-
тида ўстирилади. Бўйи 25— 40 см, гулто-
жиси 2 лабли, май—окт. ойларида гуллаб 
уруғлайди, кўчат қилиб экилади. Барги-
нинг ранги ва ўсимлик шаклига қараб оқ 
Р., ош Р., сада Р., қора P., ҳожи Р. каби хил-
ларга бўлинади. Уларнинг 300 дан ортиқ 
нави бор.

Download 2.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   308




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling