1-топшириқ. Гидрологик карталарни тузиш
Download 209.56 Kb.
|
AMALIY 7
- Bu sahifa navigatsiya:
- Гидрологик карталарни тузишда маълумотларни математик қайта ишлаш
1-топшириқ. Гидрологик карталарни тузиш Гидрологик карталарда дарёлар, кўллар ва уларнинг ҳудудда тар-қалиши ҳамда сув массаларининг динамик ҳолати тасвирланади. Шу муносабат билан, иккита йирик гуруҳ карталари – гидрографик ва сув режими карталари ажратилади. Биринчи гуруҳга дарё ва кўллар тизим-лари, дарё ирмоқлари, кўллар зичлиги, сув тўплаш ҳавзалари карталари киради. Иккинчи гуруҳга сув ва музликлар режимлари, қаттиқ оқим, сувнинг термик ва кимёвий хусусиятлари карталари мансуб. Карталарни тузиш жараёни иккита мустақил босқичга бўлинади: а) кузатиш пункт-лари маълумотларини математик қайта ишлаш; б) бевосита карта тузиш. Сув объектлари ҳақидаги маълумотлар “Ер усти сувлари ресурс-лари” йилномасида келтирилади. Унда кундалик, декадалик ва йиллик дарёлар оқими ҳақида маълумотлар берилади. Бу маълумотларни мате-матик қайта ишлаш натижасида уларни бир-бири билан таққослаш ва хос бўлмаган йиллар кўрсаткичларини ташлаб юбориш имкони бери-лади. Бундай ишлар гидрологлар томонидан бажарилади, лекин карто-графлар ҳам уларни билишлари керак. 5-жадвал Гидрологик карталарни тузишда маълумотларни математик қайта ишлаш
Гидрологик кўрсаткичлар математик қайта ишлангандан сўнг, ҳақиқий карта тузиш ишлари бажарилади. Гидрологик карталарни тузишда майдон методи кенг тарқалган, у дарёлар оқим режимининг чегараланган кузатишлар натижаларини катта ҳудудларга жорий қилишга асосланган. Методда учта карто-график тасвирлаш усули қўлланилади: изолиниялар, картограммалар, сифатли ранг (фон; ҳудудни районлаштириш). Изолиниялар усули сув режими карталари учун одатий ҳол (йил-лик ва мавсумий оқимлар, муз қоплами, қаттиқ оқим ва ҳ.к.). Изолиния-лар усули географик зоналлик ва вертикал минтақалик қонуниятларига асосланади. Шу сабабли, бу усул учун кузатиш пунктларининг жойла-шиш географияси аниқ танланиши ўта муҳим. Ўрта узунликдаги дарё-лар режимига зоналлик хос, чунки улар битта табиий зонада оқади. Карта тузишда оқим ҳосил қиладиган зонадаги бир неча табиий омил-лар гуруҳлари эътиборга олинади. Биринчи гуруҳ омиллари (ботқоқли, ўрмонли, кўлли, грунтларни сув ютиши, оқимни сунъий бошқариш ва б.) таъсир доираси аниқланади ва уларнинг маълумотлари қайта ишланади. Иккинчи гуруҳ омиллари-нинг (йиллик оқим миқдори, ҳаво ҳарорати, жой рельефи ва б.) ҳудудда тарқалиш қонуниятлари ўрганилади. Буларнинг аҳамияти асосан карта тузишда ўрганилади ва энг устувор омил танланади. Ушбу омилнинг хусусиятига қараб картада изолиниялар ўтказилади. Кўпинча устивор омил сифатида жой рельефи хусусиятлари олинади, чунки у оқимнинг бўлинишини таърифлайди, ҳаво ҳароратини фарқлайди ва ҳ.к. Изолиниялар усулида карта тузишда дастлаб жой рельефини ҳисобга олган ҳолда, районлаштириш ишларини бажариш зарур. Ҳар бир ажратилган район учун рельеф шароити ва гидрологик таърифлар маълумотлари орасидаги боғлиқлик аниқланади. Баландлик градиенти бўйича ҳар бир районда изолиниялар ўтказилади. Изолиниялар усулида тузилган картанинг битта хусусияти бор – у ҳам бўлса гидрологик стан-циялар ва постлардаги сувлар сарфи ўртача қиймати олинади ва бу қий-мат дарёнинг сув ҳавзаси геометрик марказига боғланган бўлади. Ҳудуднинг гидрологик ўрганилиши етарли даражада бўлмаса, карталарни тузишда картограммалар усули қўлланилади. Бу усулни қўллашда “табиий тўр” сифатида сув тўплаш ҳавзаси олинади. Карто-граммалар усули билан картада маҳаллий оқим режими тасвирланади, шу билан бир қаторда, у ўрта узунликдаги дарёлар режимининг зонал-лигини, кичик дарёлар учун азоналлик хусусиятларни таърифлаши ҳам мумкин. Чизиқли усул – карта тузишнинг бу усули фақат маълум дарёлар режимини тасвирлашдагина қўлланилади. Бу усулда ўрганилган дарё-лар ҳавзаси гидрологик ҳолатлари маълумотлари бошқа ҳудудлар дарё-ларига жорий қилинмайди, сув ҳавзалари ичида бўлаётган оқимнинг тебраниш кўрсаткичлари берилмайди, ҳудудни сув билан таъминланиш қонуниятлари кўрсатилмайди. Бу усулда чизиқли белгилар усули ишла-тилади. Карта тузиш учун асосга кўп йиллик ўртача оқим кўрсаткич-ларини берадиган пунктлар қўйилади ва чизиқли белгилар учун шкала танланади. Бунда дарё ўзанига перпендикуляр равишда кузатиш пункт-ларида лента танланади, лента дарё ўзани чизиғининг устига қўйилади. Бу усулдан дарёни гидрологик жиҳатдан яхши ўрганишда ва ҳудуд учун транзит хусусиятли йирик дарёларни тасвирлашда фойдаланилади. Кузатиш пунктлари бўйича карта тузиш – бу усулда бир жойга тегишли диаграммалар орқали (гидрографлар) пунктларда гидрографик тавсифлар тасвирланади. Усул вақт мобайнида (ойлар, мавсумлар, сув-ли йиллар ва б.) гидрографик тавсифларни тасвирлаш имконини беради. Чизиқли ва кузатиш пунктлари бўйича карталарни тузиш усуллари майдонли усулни тўлдиради, холос. Гидрологик карталарни тузиш ва улар мазмунини ифодалаш учун таклиф этилаётган картографик тасвирлаш усуллари 7-жадвалда келти-рилган. 6-жадвал
Download 209.56 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling