O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd


Download 2.5 Mb.
Pdf ko'rish
bet58/308
Sana31.10.2023
Hajmi2.5 Mb.
#1736325
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   308
Bog'liq
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - R harfi

РАКЕТА ЁНИЛҒИСИ — ракета 
двигатели учун энергия манбаи сифати-
да ишлатиладиган модда ёки моддалар 
мажмуи. Кимёвий ва нокимёвий Р.ё. бор. 
Киме вий Р.ё. — модда ёки моддалар-
нинг кимёвий парчаланиш ёки оксид-
ланиш реакцияси натижасида иссиклик 
энергияси ажратади. Энергия ажрали-
ши натижасида ҳосил бўлган газсимон 
маҳсулотлар кенгайиб иш бажаради. Р. 
ё. алоҳида сақланадиган компонентлар-
нинг сонига қараб, бир, икки, уч ва кўп 
компонентли, компонентларнинг агрегат 
ҳолатига қараб, суюқ, қаттиқ, гибрид 
ёнилғили ва б. хилларга бўлинади. Р. ё. 
суюқ ёнилғили ракета двигатели (СЁРД), 
қаттиқ ёқилғили ракета двигатели, ги-
брид ёнилғили ракета двигатели ва б.да 
ишлатилади. Нокимёвий Р. ё. ядро ва 
электр хилларга бўлинади. Ядро Р. ё. — 
радиоактив парчаланиш, ядроларнинг 
бўлиниши ёки синтези натижасида энер-
гия ажратадиган модда ёки моддалар. Иш 
жисми сифатида ёки бошқа иш жисмига 
энергия бериш учун қўлланилади. Электр 
ракета двигателида электр энергияси 
махсус модда (иш жисми)га узатилади 
ёки унинг манбаи бўлади. Деярли барча 
ракета двигателларида, асосан, кимёвий 
Р. ё. ишлатилади. 
РАКЕТА ҚУРОЛИ — ракета ёрдами-
да шикастлаш воситаси (бомба, снаряд) 
нишонга етказиладиган қурол. Отиш 
жойи ва нишоннинг ўрнига қараб, Р.қ. 
қуйидаги синфларга бўлинади: «ер — 
ер» (ердан туриб ердаги нишонга отила-
ди), «ер — ҳаво» (ердан туриб ҳаводаги 
нишонга отилади), «ер — кема», «ҳаво 
— ер», «ҳаво — ҳаво», «ҳаво — кема», 
«кема — кема», «кема — ҳаво». Вазифа-
сига кўра, Р.қ. стратегик, оператив — так-
тик, тактик турларга бўлинади. Шикаст-
лаш воситасини нишонга етказиш узок-
диги бўйича анча яқин (10 км гача), яқин 
(10—100 км гача), ўртача яқин (100—500 
км), анча узоқ (қитъалараро, 5500 км 
гача) Р.қ. фарқланади. Р.қ. 20-а. 50—70-й.
ларида кенг расм бўлди.

Download 2.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   308




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling